Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1603-2501/10263 Дата решения 05.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманган туманлараро иқтисодий суди Судья SHOKIROV AKMALJON ABDUVALIJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар худудий бошқармаси Ответчик / Подсудимый
Source ID 7d0a561b-776a-4584-81fd-48cc8bc3a890 Claim ID PDF Hash 73a8069c4169e2bd... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 470-моддаси ФКнинг 470 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
онуни 5-моддаси онуни 5 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 8 080 символов
4-1603-2501/10263-сонли иқтисодий иш судья: А.А.Шокиров ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 5 январ Наманган туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида, судья ёрдамчиси Д.Каримовнинг котиблигида, прокурор ёрдамчиси УУУУУ қатнашувида, даъвогар - «АААААААА» MCHJ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар худудий бошқармасининг жавобгар - ВВВВВВВВҳисобидан 34.892.758,69 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар вакили Ж.Жуманиязов (ишончнома асосида) иштирокида, туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъво аризасида баён этилишича, «АААААААА» MCHJ (бундан кейинги матнда даъвогар деб юритилади) ҳамда ВВВВВВВВ(бундан кейинги матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида «Кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларидан ишлаб чиқарилган электр энергиясини етказиб бериш” шартномаси тузилган. Шартноманинг 1бандига мувофиқ, даъвогар жавобгарга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги “2023 йилда тикланувчи энергия манбаларини ва тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-57- сонли қарорига асосан ўрнатилган қичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларидан ишлаб чиқарган электр энергисини етказиб бериш ва жавобгар истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.2-бандида, жавобгар томонидан даъвогарга етказиб берилган энергия (қувват) миқдори энергияни (қувватни) хисобга олиш приборлари кўрсаткичлари бўйича аниқланиши, 3.4-бандида эса олдиндан 100 фоиз миқдорида тўлов амалга оширилиши белгиланган. Шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга хар ойда белгиланган миқдорда энергия қуввати етказиб берилган. Етказиб берилган электр энергияси учун тўловлар ўз вақтида тўланмаслиги натижасида 2025 йил 25 сентябр ҳолатига жавобгарнинг жами 34.892.758,69 сўм қарздорлиги вужудга келган. Бунга кўра, даъвогар манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар худудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 34.892.758,69 сўм қарздорлик суммасини ундириб беришни сўраган. Ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Тўрақўрғон туман молия бўлими ва вилоят Ғазначилик бошқармаси жалб этилган. Суд мажлиси муҳокамасида даъвогар вакили даъвони қувватлади. Белгиланган тартибда суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида хабардор қилинган жавобгар, низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс туман молия бўлими ва вилоят Ғазначилик бошқармаси вакиллари шу куни суд мажлисида иштирок этмадилар ҳамда даъво талаби юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмадилар. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейинги матнда – ИПК деб юритилади) 170-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд этилган. Бунга кўра суд низони ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида ҳал этиш мумкин деган хулосага келди ҳамда ишни жавобгар ва низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар вакиллари иштирокисиз мазмунан кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини, прокурорни даъвони қаноатлантириш ҳақидаги фикрини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан кейинги матнда – ФК деб юритилади) 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш хужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида «Кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларидан ишлаб чиқарилган электр энергиясини етказиб бериш” шартномаси тузилган. Шартноманинг 1-бандига мувофиқ, даъвогар жавобгарга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги “2023 йилда тикланувчи энергия манбаларини ва тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-57-сонли қарорига асосан ўрнатилган қичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларидан ишлаб чиқарган электр энергисини етказиб бериш ва жавобгар истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.2-бандида, жавобгар томонидан даъвогарга етказиб берилган энергия (қувват) миқдори энергияни (қувватни) хисобга олиш приборлари кўрсаткичлари бўйича аниқланиши, 3.4-бандида эса олдиндан 100 фоиз миқдорида тўлов амалга оширилиши белгиланган. Шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга хар ойда белгиланган миқдорда энергия қуввати етказиб берилган. Етказиб берилган электр энергияси учун тўловлар ўз вақтида тўланмаслиги натижасида 2025 йил 25 сентябр ҳолатига жавобгарнинг жами 34.892.758,69 сўм қарздорлиги вужудга келган. Мазкур қарздорлик ишдаги мавжуд ҳужжатлар, хусусан хисоб-варақ фактуралар асосида тасдиқланган. ФКнинг 468-моддасига мувофиқ, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 470-моддасига кўра эса, энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти шартномасида назарда тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия бериш тартибига амал қилган ҳолда энергия бериши лозим. Энергия билан таъминловчи ташкилот берган ва абонент қабул қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари кўрсаткичлари билан аниқланади. ФКнинг 474-моддасида, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади, деб кўрсатилган. Бундан кўринадики, даъвогарнинг 34.892.758,69 сўм қарздорликни ундириш талаби асосли ва қаноатлантирилиши лозим. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5-моддаси 2-бандида ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши бўйича давлат божи ундирилиши, ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу асосда ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича 697855,17 сўм давлат божи жавобгар зиммасига юкланиши лозим. Бинобарин, суд ИПКнинг 118, 165, 170, 176, 177 -моддалари, ФКнинг 8, 234, 236, 468 -моддаларини қўллаб ҚАРОР ҚИЛАДИ: «АААААААА» MCHJ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар худудий бошқармасининг киритган даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. ВВВВВВВВхисобидан «АААААААА» MCHJ фойдасига 34.892.758,69 сўм қарздорлик ҳамда тўланган 41200 сўм почта харажати ундирилсин. ВВВВВВВВхисобидан Республика бюджетига 697855,17 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция ёки қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Наманган вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин. Раислик қилувчи А. Шокиров