← Назад
Решение #2827110 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 47 | — | law | |
| агар ИПК | 154 | — | law | |
| иш юритиш ИПК | 110 | — | law | |
| збекистон Республикаси ИПК | 110 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 110 | — | code_article |
Текст решения
4 331 символов
4-1801-2511/10015-сонли иқтисодий иш
ҚАРШИ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
А Ж Р И МИ
(иш юритишни тугатиш тўғрисида)
Қарши шаҳри
2026 йил 05 январь
Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси Ж.Ибрагимов раислигида,
судья ёрдамчиси Б.Давлятовнинг котиблигида "Трансгазмахсусқурилиш"
АЖнинг "Қаршигазтаъмир" филиали жавобгар "Жаҳон индустриал инвест"
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тарафлар ўртасида тузилган 2022 йил
4 апрелдаги 4-сонли ёрдамчи пудрат шартномасини бекор қилиш ҳамда асоссиз
орттирилган бўнак (аванс) тўлови сифатида 236 000 000 сўмни ундириш ҳақидаги
даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили Ш.Усманов (ишончнома ва
адвокатлик ордери асосида) иштирокида суд биносида видеоконфренцалоқа
хизмати орқали очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
"Трансгазмахсусқурилиш" АЖнинг "Қаршигазтаъмир" филиали (кейинги
ўринларда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб
жавобгар "Жаҳон индустриал инвест" масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
тарафлар ўртасида тузилган 2022 йил 4 апрелдаги 4-сонли ёрдамчи пудрат
шартномасини бекор қилиш ҳамда асоссиз орттирилган бўнак (аванс) тўлови
сифатида 236 000 000 сўмни ундиришни сўраган.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили даъво
талабларини қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда
хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига
асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб ва иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, даъво аризаси бўйича иш
юритишни тугатишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда матнда
ФК)нинг 47-моддасига кўра ваколатхона юридик шахснинг у турган ердан
ташқарида жойлашган, юридик шахс манфаатларини ифодалайдиган ва уларни
ҳимоя қиладиган алоҳида бўлинмасидир.
Филиал юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган ҳамда
унинг барча вазифаларини ёки вазифаларининг бир қисмини, шу жумладан
ваколатхона вазифаларини бажарадиган алоҳида бўлинмасидир.
Агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ваколатхона ва
филиаллар юридик шахс ҳисобланмайди. Улар ўзларини ташкил этган юридик
шахс томонидан мол-мулк билан таъминланадилар ҳамда у тасдиқлаган
низомлар асосида иш олиб борадилар. Ваколатхона ва филиалларнинг
раҳбарлари юридик шахс томонидан тайинланади ҳамда унинг ишончномаси
асосида иш олиб боради.
Аниқланишича, даъво аризасида "Трансгазмахсусқурилиш" АЖнинг
"Қаршигазтаъмир" филиали даъвогар сифатида кўрсатилган.
Мазкур ҳолатда суд даъвогар "Трансгазмахсусқурилиш" АЖнинг
"Қаршигазтаъмир" филиали юридик шахс мақомига эга бўлмаганлиги сабабли
ушбу низони судга тааллуқли эмас деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи инстанция
суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида”ги Қарори 27-бандининг иккинчи хатбошисида, агар ИПК
154-моддаси биринчи қисмининг 1 ва 4-бандларида назарда тутилган асослар
даъво аризасини иш юритишга қабул қилинганидан кейин аниқланса, иш
юритиш
ИПК
110-моддаси
биринчи
қисмининг
тегишлича 1 ва 3бандларига асосан тугатилади деб тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси ИПК 110-моддасининг 1-бандига кўра, иш
иқтисодий судга, фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга тааллуқли
бўлмаса суд иш юритишни тугатади деб белгиланган.
ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
тарафлар зиммасига юклатилади.
Суд, мазкур иш бўйича иш юритишни тугатишни, суд харажатини даъвогар
зиммасида қолдиришни лозим топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 110-моддаси 1-банди ва 195-моддаларини қўллаб, суд
а ж р и м қ и л д и:
"Трансгазмахсусқурилиш" АЖнинг "Қаршигазтаъмир" филиалининг даъво
аризаси бўйича иш юритиш тугатилсин.
Даъвогардан республика бюджетига 4 112 000 сўм давлат божи харажати
ундирилсин.
Даъвогар томонидан почта харажати ва видеоконфренцалоқа харажати
тўланганлиги инобатга олинсин.
Ажримдан норози томон бир ойлик муддатда апелляция тартибида шикоят
бериши (протест келтириши) мумкин.
Судья
Ж.Ибрагимов