Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2001-2404/3582 Дата решения 05.01.2026 Инстанция Тип документа Суд Бухоро туманлараро иқтисодий суди Судья MAXSUDOVA MUNISA ZARIFOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 0848eae5-5d05-4b38-b5a1-be478bc97a36 Claim ID PDF Hash 915f12799a5f579d... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 163-моддаси ИПКнинг 163 law
Ушбу Кодекснинг 3244-моддаси Ушбу Кодекс 3244 code_article
тисодий процессуал кодекси 302-моддаси тисодий процессуал кодекси 302 code_article
Шу Кодекснинг 3247-моддаси Шу Кодекс 3247 code_article
йича ушбу Кодекс 302-моддаси йича ушбу Кодекс 302 code_article
аролик кодексининг 60-моддаси аролик кодекси 60 code_article
онунининг 3-моддаси онуни 3 law
Текст решения 17 306 символов
4-2001-2404/3582-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанциясида ишни кўрган судья –М.Махсудова Апелляция инстанциясида маърузачи судья – О.Қўлдошов Тафтиш инстанциясида ишни кўрган судья –С.Жакеев НАВОИЙ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И Навоий шаҳри 2025 йил 5 январь Навоий вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанцияси С.Жакеев раислигида, ҳайъат аъзолари Н.Умаров ва Ш.Қодировлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Р.Султонованинг суд мажлиси котиблигида, А.А***нинг вакили Ф.С (2024 йил 24 январдаги 035-сонли ишончномага асосан), “***” АЖ тугатиш лойиҳа офиси вакили Б.Эшимбетов (2025 йил 5 сентябрдаги 07/212-сонли ишончномага асосан) иштирокида, “***” ИЧШ аъзоси А.*** нинг жавобгарлар “Бухороагромашсервистаъминот” ишлаб чиқариш ширкатининг 140 нафар аъзоси бўлган жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан берган даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 13 февралдаги қарори устидан А. томонидан берилган тафтиш шикоятини Навоий вилоят суднинг биносида очиқ суд мажлисида видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “***” ишлаб чиқариш ширкатининг (бундан буён матнда Ширкат деб юритилади) 2015 йил 26 декабрдаги 1-сонли умумий йиғилиш қарорига асосан Бухоро шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлар кўрсатиш ягона дарча маркази орқали 2016 йил 14 октябрда 778-сон билан янги устав рўйхатдан ўтказилган. Ширкат пайчилар рўйхатига А*** (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади), Бухоро вилоят МТПлар бирлашмаси, Бухоро вилоят “***”, “***” АЖ, “***” МЧЖ, “***” оилавий корхонаси ҳамда жисмоний шахслар А***, А**, А***, А***, А***, А***, А***, А***, А***, А***, А***, А***, А***, А, А***, А***, Б***, Б***, Б***, Б***, Б***, Г***, Г***, Г***, Д***, Д***, Д***, Д***, Д***, Ж***, Ж***, З***, И***, И***, И***,И***, Й***, Қ***, Қодиров Ш***, К***, К***, К***, К***, К***, К***, К***, К***, К***, Қ***, Қ***, К***, М***, М***, М***, М***, М***, М***, М***, Н***, Н***, Н***, Н***, Н***, О***, П***, П***, П***, П***, Р***, Р***, Р***, Р***, Р***, Р***, Р***, Р***, Р***, Р***, Р***, Р***, Р***, Р***, Р***, Р***, Р***, Р***, Р***, (бундан буѐн матнда жавобгарлар деб юритилади)лар деб тасдиқланган. Устав фонди 76.287.400 сўмни ташкил қилиб, пайларга тақсимланган ва ўн саккиз ёшган тўлган, ширкат уставини тан олувчи ва унинг талабларига риоя этувчи, меҳнат фаолиятида, унинг жамғармаларини шакиллантиришда иштирок этувчи жисмоний шахслар ширкат аъзолари бўлиши мумкинлиги, юридик 2 шахслар ширкатга аъзо бўлишлари мумкинлиги, ширкатга аъзо бўлган юридик шасхларнинг ширкат билан тузиладиган ўзаро муносабатлари улар ўртасида тузиладиган шартнома билан белгиланиши қайд этилган. Даъвогар жавобгарлар ширкатда бир неча йиллардан буён меҳнат фаолиятини юритмаганлиги, ўз ҳиссаларини қўшмасдан ширкатнинг фаолият кўрсатишига қийинчиликлар туғдириб келаётганлиги, умумий йиғилиш чақиртирилганлигига қарамасдан иштирок этмаётганлиги учун уларни ширкат аъзолигидан чиқаришни сўраб, Бухоро туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилган. Судининг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида фуқаро Қўзиев Акмал жалб қилинган. Биринчи инстанция судининг 2024 йил 25 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қаноатлантирилган. Унга асос сифатида ширкатнинг жисмоний шахс аъзоларининг аксарияти қарилик нафақасига чиқиб кетганлиги, қолганлар эса ўз аризасига асосан меҳнат шартномаларини бекор қилиб кетганлиги, шу сабабли бир неча йиллардан буён мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги, меҳнат фаолиятини юритмаганлиги, ўз ҳиссаларини қўшмасдан қийинчиликлар тўғдириб келаётганлиги, ихтиёрий чиқиш бўйича ариза бермаганлиги, умумий йиғилишларда бир неча маротаба иштирок этмай келаётганлиги, “***” АЖнинг улуши фуқаро А.Қўзиевга сотилганлиги кўрсатилган. “***” МЧЖ ва “***” АЖ тугатиш лойиҳа офиси судга апелляция шикоятларини тақдим этган. “***” АЖ ҳуқуқий вориси “***” АЖ тугатиш лойиҳа офиси билан алмаштирилган. Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 13 февралдаги қарори билан “***” МЧЖнинг апелляция шикояти кўрмасдан қолдирилган. “***” АЖ тугатиш лойиҳа офисининг апелляция шикояти қаноатлантирилиб, ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъво аризасини қаноатлантириш рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилинган. Унга кўра, ширкат устави 5.8-бандининг бешинчи қисмида ва 9.1бандида ширкат аъзосининг ширкатдан чиқиш ҳақидаги аризаси асосида аъзоликдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиши ва уни умумий йиғилишга киритиши, қабул қилиш, чиқариш, ширкат аъзолигидан чиқиш билан боғлиқ масалалар умумий йиғилишда ҳал қилиниши белгиланганлиги, 95 та жисмоний шахс ва 4 та юридик шахс аъзоликдан иҳтиёрий чиқиш ҳақида ариза берганлиги, шундан 43 таси аъзоликдан чиқмаганлиги, 114 таси билан меҳнат шартномалари бекор қилинганлиги ва буйруқ чиқарилганлиги, 140 та аъзосини ширкатдан чиқариш ҳақида умумий йиғилиш қарор қабул қилмаганлиги, жавобгарлар ўз ваколатларини қўпол равишда бузганлиги ҳолатини тасдиқловчи далиллар билан исботламаганлиги, шикоятни “***” МЧЖ раҳбари ўрнига бошқа шахс имзолаганлиги кўрсатилган. Бундан норози бўлган даъвогар тафтиш шикоятини бериб, апелляция инстанциясининг 2025 йил 13 февралдаги қарорини бекор қилишни ва биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўраган. Унга асос сифатида даъво аризасида келтирилган важларни такрорлаган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили шикоятни қўллаб, 3 важларни такрорлаб, биринчи инстанция суднинг қарорини ўз кучида қолдиришни, даъвони ва тафтиш шикоятини қаноатлантиришни сўради. “***” АЖ тугатиш лойиҳа офиси вакиллари апелляция судининг қарорини ўз кучида қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати иш бўйича ишда иштирок этувчи шахсларнинг фикрини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб ва шикоят важларини атрофлича муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция суди қарорини бекор қилишни ва ишни янгидан кўриш учун апелляция инстанцияси судига юборишни, тафтиш шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларига кўра, ширкат Бухоро вилоят адлия бошқармасининг 1995 йил 31 майдаги 337-сонли гувоҳномаси билан “Бухоротаъминотчи” ОАЖ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Давлат қўмитаси Бухоро вилоят бошқармасининг 2004 йил 17 мартдаги 93-сонли буйруғига асосан “***” ОАЖ ширкатга айлатирилган ва ширкат аъзоларининг 2015 йил 26 декабрдаги 1-сонли умумий йиғилиши билан устав янги таҳрирда тасдиқланган ва рўйхатдан ўтказилган. Уставнинг 1.4-бандида ширкат давлат рўйхатдан ўтган пайтдан бошлаб юридик шахс мақомига эга бўлиши, ўз фаолиятида қонун ҳужжатларига, ўз Уставига амал қилиши, судларда даъвогар ва жавобгар сифатида иштирок этиши мумкинлиги, 5.1-бандида ширкатга аъзо бўлган юридик шахсларнинг ширкат билан ўзаро муносабатлари улар ўртасида тузиладиган шартнома билан белгиланиши, 9.8-бандида ширкат бошқаруви ширкат аъзоларининг умумий йиғилишини чиқариш ҳамда улар томонидан қабул қилинган қарор ижросини назорат қилиш ваколатига эга эканлиги, ширкатга раис раҳбарлик қилиши ва уч йилга сайланиши кўрсатилган. Иш ҳужжатлари ўрганилганида, низо ширкат фаолиятидан келиб чиққанлигини ва ишдаги ҳолатлар унинг ҳуқуқ ёки мажбуриятларига бевосита таъсир кўрсатиши аниқланди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 24.05.2019 йилдаги “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 13-сонли қарори 30 ва 301-бандларига кўра, ИПКнинг 163-моддасига мувофиқ судья ишни суд муҳокамасига тегишли тартибда тайёрлаши зарур, чунки бу низони тўғри ва ўз вақтида ҳал қилишнинг асосий шартларидан бири ҳисобланади. Ишни кўришга тайёрлаш вазифалари: низоли ҳуқуқий муносабатнинг характери ва қўлланиши лозим бўлган қонун ҳужжатларини, ишни тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни аниқлаш; ишда иштирок этувчи шахслар таркиби ва иқтисодий процесснинг бошқа иштирокчиларини аниқлаш масаласини ҳал этиш; ишда иштирок этувчи шахсларга зарур бўлган далилларни тақдим этишда кўмаклашиш; тарафларни муросага келтириш ҳисобланади. Ишни суд муҳокамасига тайёрлашда судья томонидан бажариладиган ҳаракатлар суд муҳокамасини мукаммал ва тез ўтказиш учун шароитларни яратишга қаратилган. Низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахсларни башарти қарор тарафлардан бирига нисбатан уларнинг ҳуқуқ ёки мажбуриятларига таъсир кўрсатиши мумкин бўлса, ишда иштирок этиш 4 учун жалб қилишга йўл қўйилади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 274моддасига мувофиқ, апелляция инстанцияси суди ишни суд мажлисида ушбу бобда белгиланган хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда биринчи инстанция судида кўриш қоидалари бўйича кўради. Апелляция инстанцияси судида: ишларни бирлаштириш тўғрисидаги; даъвонинг предметини ёки асосини, даъво талабларининг миқдорини ўзгартириш ҳақидаги; қарши даъво тақдим этиш; ишда иштирок этиш учун учинчи шахсларни жалб этиш тўғрисидаги қоидалар, шунингдек ушбу Кодексда фақат биринчи инстанция судида ишни кўриш учун белгиланган бошқа қоидалар қўлланилмайди, бундан ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўриш ҳолати мустасно. Ушбу Кодекснинг 3244-моддасига асосан тафтиш тартибида: ишларни битта иш юритишга бирлаштириш тўғрисидаги; даъвонинг предметини ёки асосини, даъво талабларининг миқдорини ўзгартириш ҳақидаги; қарши даъво тақдим этиш тўғрисидаги; ишда иштирок этишга учинчи шахсларни жалб қилиш ҳақидаги қоидалар қўлланилмайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг 2024 йил 25 июндаги “Судлар томонидан иқтисодий ишларни тафтиш тартибида кўришнинг айрим масалалари тўғрисида” 21-сонли қарорининг 23-бандига кўра, ишни тафтиш тартибида кўриш чоғида қуйи инстанция судлари томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлиги ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлиги иш материаллари бўйича текширилиши лозим. Процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёки нотўғри қўлланилиши, агар бу ишнинг нотўғри ҳал этилишига олиб келган бўлса, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 302-моддаси бешинчи қисмининг 3 ва 6-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда суд ҳужжатларини бекор қилиш учун асос бўлади. Иқтисодий процессуал кодекси 302-моддаси бешинчи қисмининг 3бандида ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳар қандай ҳолда бекор қилиш учун асос ҳисобланиши белгиланган. Шу Кодекснинг 3247-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига кўра, ишни тафтиш тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 302-моддаси бешинчи қисмининг 3 ва 6-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган апелляция ёки кассация инстанцияси судига юборишга ҳақли. Демак, мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди ширкатни мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилмасдан низо бўйича хулоса қилган, апелляция инстанция суди эса унга эътибор қаратмаган, ҳуқуқий баҳо бермай хатоликка йўл қўйган. Қайд этилганларга биноан, судлов ҳайъати апелляция инстанцияси қарорини бекор қилишни ва ишни янгидан кўриш учун апелляция инстанцияси судига юборишни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, апелляция инстанция суди “Хўжалик ширкатлари тўғрисида”ги, “Кооперация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг 5 қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 20.06.2014 йилдаги “Иқтисодий судлар томонидан корпоратив низоларни ҳал этишнинг айрим масалалари тўғрисида” 262-сонли қарорини қўллаёганида қўйидагиларга эътибор қаратмаган. Жумладан, Фуқаролик кодексининг 60-моддасида иштирокчилари ўз ўрталарида тузилган шартномага мувофиқ ширкат номидан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган ҳамда унинг мажбуриятлари бўйича ўзларига қарашли бутун мол-мулк билан жавоб берадиган ширкат тўлиқ ширкат ҳисобланиши, 61-моддасида ширкат номидан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширадиган ҳамда ширкатнинг мажбуриятлари бўйича ўзларининг бутун молмулклари билан жавоб берадиган иштирокчилар (тўлиқ шериклар) билан бир қаторда ширкат фаолияти билан боғлиқ зарар учун ўзлари қўшган ҳиссалар доирасида жавобгар бўладиган ҳамда ширкат томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда қатнашмайдиган бир ёки бир неча иштирокчи (ҳисса қўшувчи, коммандитчи) мавжуд бўлса, бундай ширкат коммандит ширкат ҳисобланиши, 69-моддасида фуқароларнинг шахсий иштирок этиш ҳамда аъзоларнинг (иштирокчиларнинг) мулк билан қўшиладиган пай бадалларини бирлаштириш асосида биргаликда ишлаб чиқариш ёки бошқа хўжалик фаолиятини олиб бориш учун аъзолик негизидаги ихтиёрий бирлашмаси ишлаб чиқариш кооперативи ҳисобланади. Қонунда ва ишлаб чиқариш кооперативининг таъсис ҳужжатларида унинг фаолиятида аъзолик асосида юридик шахслар ҳам иштирок этиши назарда тутилиши мумкин. “Хўжалик ширкатлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси қонунининг 3-моддасида муассисларнинг (иштирокчиларнинг) улушларига (ҳиссаларига) бўлинган устав фондига (устав капиталига) эга бўлган тижорат ташкилоти хўжалик ширкати ҳисобланади, бундай ширкатда муассислар (иштирокчилар) ёки улардан айримлари ширкат номидан тадбиркорлик фаолияти юритишда шахсан иштирок этадилар. “Кооперация тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси қонунининг 3 ва 6моддаларида юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган, жамоа мулки ҳуқуқи асосида ўзига қарашли мулкка эгалик қиладиган, ундан фойдаланадиган ва уни тасарруф этадиган мустақил хўжалик юритувчи субъект кооператив ҳисобланади. Ер ва бошқа табиий бойликлар кооперативларга фойдаланиш учун берилади. Ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқариш-матлубот кооперативларининг фаолияти, ўз аъзоларининг, шунингдек меҳнат шартномалари (контрактлар, битимлар) бўйича ишлаётган кишиларнинг ўз меҳнатлари билан шахсан иштирок этишига асосланади. Матлубот кооперативлари ҳамда ўз аъзоларининг ўй-жой-маиший ва бошқа ижтимоий эҳтиёжларини қондиришга хизмат қиладиган кооперативлар фаолияти ўз меҳнати билан шахсан иштирок этиш билан бўлмаслиги ҳам мумкин. Мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар ва ташкилотлар, шунингдек бошқа кооперативлар ва ширкатлар кооперативнинг жамоа аъзолари бўлиши мумкин. Кооперативлар ва уларнинг жамоа аъзолари ўртасидаги ўзаро муносабатлар шартнома асосларида қурилади. Демак, мазкур ҳолатда апелляция инстанция суди жалб қилинадиган учинчи шахснинг, яъни ширкатнинг қайси юридик шахслар шаклига (кооператив, ширкат) таалуқлилигини аниқлаши лозим, чунки бу қонун 6 ҳужжатини ва пленум қарорини тўғри қўллаш учун асос ҳисобланади. Бундан ташқари, ширкат уставининг 5.1-бандида 18 ёшга тўлган, ширкат уставини тан олувчи ва унинг талабларига риоя қилувчи, фаолиятида ва унинг жамғармаларини шакиллантиришда иштирок этувчи жисмоний шахслар ширкат аъзолари бўлишлари мумкинлиги, қарилик ва ногиронлик бўйича ишни тўхтатган аъзолари ўзларининг ширкатга аъзоликларини унинг умумий йиғилиши қарори билан белгиланган асос ва шартларда сақлаб қолиши, ширкатга аъзо бўлган юридик шахсларнинг ширкат билан ўзаро муносабатлари улар ўртасида тузиладиган шартнома билан белгиланиши, 5.8-бандида умумий йиғилиш томонидан ширкат аъзолигидан чиқариш ширкат фаолиятида меҳнат иштироки тўхтатилганида ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳолларда ва тартибда амалга оширилиши, ширкат аъзолигидан чиқариш устидан судга шикоят қилиниши мумкинлиги кўрсатилган. Апелляция инстанция суди ширкатни жалб қилиб, ундан барча умумий йиғилиш қарорларини, ҳар бир аъзонинг иштироки юзасидан маълумотни, юридик шахсларнинг ширкат билан тузилган шартномаларини талаб қилиб олиши ва шундан келиб чиқиб, тегишли қарор чиқариши кераклигига эътибор қаратиши лозим. Шунингдек, апелляция инстанция суди Иқтисодий процессуал кодексида назарда тутилган тартибда ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўриши, ишни кўришда қабул қилинадиган суд ҳужжати ҳуқуқ ва мажбуриятларига таъсир қилиши мумкин бўлган шахларни ишга жалб этиши, низони тўғри ҳал этиш мақсадида иш билан боғлиқ далилларни тўплаб, уларга ҳуқуқий баҳо беришни ҳамда низога нисбатан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда суд ҳужжатини қабул қилишни, ишни тегишли инстанцияларда кўриш билан боғлиқ суд ҳаражатларини ишни кўриш натижаларига кўра ишда тарафларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб рақишда тақсимлаши лозим бўлади. Юқоридагиларга кўра ҳамда Иқтисодий процессуал кодекси 3247-3249-моддаларини қўллаб, судлов ҳайьати қ а р о р қ и л а д и: Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 13 февралдаги қарори бекор қилинсин. Иш янгидан апелляция инстанциясида кўриш учун Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясига юборилсин. А***томонидан берилган тафтиш шикояти қисман қаноатлантирилсин. Қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб қонуний кучга киради. Қарордан норози тараф белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) келтириши мумкин. Раислик қилувчи С.Жакеев ҳайъат аъзолари Н.Умаров Ш.Қодиров