← Назад
Решение #2827133 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
13
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 11 | — | law | |
| ФКнинг | 1023 | — | law | |
| ФКнинг | 1025 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| исобидан ФК | 327 | — | law | |
| ФКнинг | 1028 | — | law | |
| бандида ФК | 327 | — | law | |
| ФКнинг | 242 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
11 927 символов
4-1601-2505/21770-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2026 йил 5 январь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ж.Шералиевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Л.Низомовнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг даъвогар “АА” маъсулияти
чекланган жамияти манфаатида жавобгар “ББ” маъсулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 250 000 000 сўм асосий қарз ва 48 757 392,02 сўм фоиз қарздорлигини
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий ишни даъвогар
вакили К.Т.Гизатова (ишончнома асосида)нинг иштирокида, суд биносида ўтказилган
видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда Палата деб юритилади) судга “АА” маъсулияти чекланган
жамияти (олдинги “ nz r li gull r v d r xtl r” маъсулияти чекланган жамияти,
бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“ББ” маъсулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 250 000 000 сўм асосий қарз ва 48 757 392,02 сўм фоиз қарздорлигини
ундиришни сўраган.
Даъво аризасида Палата ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни
сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини тўлиқ қўллаб-қувватлаб,
даъво аризасида келтирилган важларини такрорлаб, жавобгар томонидан қарздорлик
бугунги кунга қадар тўланмаганлигини билдириб, суддан даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгардан суд мажлисига вакил келмади ва низо юзасидан муносабат билдирмади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни жавобгар
иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, даъво аризасида
келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, уларга ҳуқуқий
баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни
лозим топади.
Аниқланишича, “ nz r li gull r v d r xtl r” маъсулияти чекланган жамияти
(СТИР:305780411) “АА” маъсулияти чекланган жамияти (СТИР:306421935)
таркибига 2025 йил 10 сентябрда Тошкент шаҳар Давлат хизматлари маркази
томонидан қайта ташкил этиш (қўшиб юбориш) йўли билан тугатилган ва давлат
реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи ва учинчи
қисмига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш,
давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят
қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб
чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади) 9-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ фуқаролар ва юридик шахслар
ўзларига тегишли бўлган фуқаролик ҳуқуқларини, шу жумладан уларни ҳимоя қилиш
ҳуқуқини ҳам ўз хоҳишларига кўра тасарруф этадилар.
ФКнинг 11-моддасига кўра, фуқаролик ҳуқуқлари ҳуқуқ бузилишидан олдинги
ҳолатни тиклаш ва ҳуқуқни бузадиган ёки унинг бузилиши хавфини туғдирадиган
ҳаракатларнинг олдини олиш йўли билан ҳам ҳимоя қилиниши белгиланган.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар томонидан жавобгарнинг ҳисоб
рақамига 2024 йил 30 майдаги 2221-сонли тўлов топшириқномаси билан 100 000 000
сўм ва 2024 йил 31 майдаги 2225-сонли тўлов топшириқномаси билан 150 000 000 сўм,
жами 250 000 000 сўм пул маблағлари ўтказиб берилган.
Тўлов топшириқномаларида мазкур пул маблағлари 2024 йил 30 майдаги
9-сонли шартномага асосан ўтказилганлиги кўрсатилган.
Бироқ, суд муҳокамасида даъвогар вакили тарафлар ўртасида шартнома
тузилмаганлиги, яъни шартнома жавобгар томонидан имзоланмаган ва
тасдиқланмаганлигини маълум қилиб, жавобгар асоссиз бойлик орттирганлиги, даъво
талабига ҳам ушбу ҳолат асос бўлганлигини билдириб, мазкур қарздорликни ундириб
беришни сўраган.
Мазкур ҳолатда суд, даъвогар томонидан жавобгарга ўтказилган 250 000 000
сўм пул маблағлари орқали жавобгарнинг асоссиз бойиб кетишини вужудга келтирган
деб ҳисоблайди.
ФКнинг 1023-моддасида қонунчиликда ёки битимда белгиланган асосларсиз
бошқа шахс (жабрланувчи)нинг ҳисобидан мол-мулкни эгаллаб олган ёки тежаб
қолган шахс (қўлга киритувчи) асоссиз эгаллаб олинган ёки тежаб қолинган молмулкни (асоссиз орттирилган бойликни) жабрланувчига қайтариб бериши шартлиги
белгиланган.
Жавобгар томонидан мазкур маблағлар даъвогарга ўз вақтида қайтарилмаган.
Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 250 000 000 сўм миқдорида қарздорлиги
юзага келган.
Даъвогар томонидан жавобгарга юборилган 2025 йил 17 октябрдаги 124-сонли
огоҳлантириш хати (талабнома) жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
ФКнинг 1025-моддасида қўлга киритувчининг асоссиз орттирилган бойлигини
ташкил этувчи мол-мулк жабрланувчига асл ҳолида қайтарилиши лозимлиги
белгиланган.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа
қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб,
улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини
асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган
бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди.
Шунингдек, ИПКнинг 74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо
беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи
назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши
лозим.
Мазкур ҳолда суд даъвогарнинг жавобгардан 250 000 000 сўм қарздорликни
ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни қаноатлантиришни
лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгар ҳисобидан ФКнинг 327-моддаси талабига
асосан 48 757 392,02 сўм фоиз ундиришни сўраган.
ФКнинг 1028-моддасига кўра, мол-мулкни асоссиз олган ёки тежаб қолган
шахс бойликнинг асоссиз орттирилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган
вақтдан бошлаб ана шу мол-мулкдан чиқариб олган ёки чиқариб олиши лозим бўлган
барча даромадларни жабрланувчига қайтариши ёки тўлаши шарт.
ФК 327-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ бошқа шахсларнинг пул
маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш,
уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз
олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун маблағлар суммасига
фоиз тўланиши керак.
Асоссиз орттирилган пул суммасига, қўлга киритувчи пул маблағларини олиш
ёки тежаб қолишнинг асоссизлигини билган ёки билиши лозим бўлган вақтдан
бошлаб, ўзганинг маблағларидан фойдаланганлик учун фоизлар ҳисобланиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 163-сон қарори (бундан буён матнда Пленум қарори деб
юритилади)нинг 7-бандида ФКнинг 327-моддасида назарда тутилган фоизлар бошқа
шахсларнинг пул маблағлари шартномага асосан ёхуд шартномавий муносабатларсиз
қабул қилинганлигидан қатъи назар, тўланиши шартлиги ҳақида тушунтириш
берилган.
Пленум қарорининг 8-бандида агар тарафларнинг келишувида, тарафлар учун
мажбурий бўлган қоидаларда, шунингдек иш муомаласи одатларида бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, тўланиши лозим бўлган фоизларни ҳисоблашда йилдаги
(ойдаги) кунлар 360 (30) кунга тенг деб қабул қилиниши тўғрисида тушунтириш
берилган.
ФКнинг 242-моддасига кўра, агар мажбуриятни бажариш муддати
кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса, кредитор
ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар қачон амалга оширишга
ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки
мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни кредитор
талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт.
Даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 17 октябрда 124-сонли талабномаси
юборилган.
Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкининг расмий сайти ( bu.uz)дан
олинган маълумотларга кўра даъво судга тақдим этилган куни ҳам, ҳал қилув қарори
қабул қилинган куни ҳам асосий ставка миқдори 14 фоиз этиб белгиланганлиги
сабабли суд фоизни ҳисоблашда 14 фоизни қўллашни лозим топади.
Шунга кўра, даъвогар томонидан 2025 йил 17 октябрда жавобгарга ўтказилган
250 000 000 сўм пул маблағи қайтариш талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик
муддатдан кейинги кун, яъни 2025 йил 13 ноябрга қадар 21 календарь куни учун фоиз
ставкаси ҳисобланганда (250 000 000 х 14 % : 360 х 21) 2 041 667 сўмни ташкил этади.
Қайд этилганларга кўра суд даъвогарнинг жавобгардан фоиз ундириш талабини
асосли ҳисоблайди, бироқ даъвогар жавобгарга 46 715 725,02 сўм миқдорида фоиз
ҳисоблаб хатоликка йўл қўйган.
Даъвогарнинг 48 757 392,02 сўм пули жавобгар томонидан ўз вақтида
қайтармаганлиги оқибатида даъвогар шу давр мобайнида ҳисобланган фоиз ундириш
ҳақидаги талабини 2 041 667 сўм қисмини асосли, қолган 46 715 725,02 сўм қисмини
асоссиз деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг
9-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Савдосаноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари палата аъзоларининг
манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан иқтисодий судларда давлат
божини тўлашдан озод қилинган.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Шу боис суд давлат божини олдиндан тўланмаганлигини инобатга олиниб,
даъво талабларининг қаноатлантирилган қисми бўйича жавобгардан республика
бюджетига 5 040 833 сўм давлат божи ва даъвогардан республика бюджетига
934 315 сўм давлат божи ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъвогарнинг даъво талабларини
қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 250 000 000 сўм
асосий қарз, 2 041 667 сўм фоиз қарздорлиги, 41 200 сўм почта харажати ҳамда
103 000 сўм Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ суд харажати ундиришни лозим
топди.
Бинобарин Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 9, 11, 242, 327,
1023, 1025, 1028-моддалари ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 74, 118,
128, 170, 176-180, 186 ва 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ББ” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “АА”
маъсулияти чекланган жамияти фойдасига 250 000 000 сўм асосий қарз, 2 041 667 сўм
фоиз қарздорлиги ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабларини қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “ББ” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика
бюджетига 5 040 833 сўм давлат божи ва даъвогар “АА” маъсулияти чекланган
жамияти ҳисобидан республика бюджетига 934 315 сўм давлат божи ундирилсин.
Жавобгар “ББ” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа
режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бошлаб бир ой муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Наманган туманлараро иқтисодий суди орқали
Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат
ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой
муддатда кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ш.Ж.Шералиев