Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1603-2501/10274 Дата решения 05.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманган туманлараро иқтисодий суди Судья SHOKIROV AKMALJON ABDUVALIJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID bcd6f8ec-0022-45c8-95f0-2399fc1f86d4 Claim ID PDF Hash d8c085990294edb0... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 535-моддаси ФКнинг 535 law
збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддаси збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122 code_article
збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122- моддаси збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122 code_article
йича мажбуриятни бажарган шахс ФКнинг 1023- моддаси йича мажбуриятни бажарган шахс ФК 1023 law
даъвогарнинг ФКнинг 1023-моддаси даъвогарнинг ФК 1023 law
онуни 5-моддаси онуни 5 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 9 157 символов
4-1603-2501/10274-сонли иқтисодий иш судья: А.А.Шокиров ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 5 январ Наманган туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида, судья ёрдамчиси Д.Каримовнинг котиблигида, шаҳар прокурори ёрдамчиси УУУУ қатнашувида, даъвогар–«АААААААА» MCHJнинг жавобгари– «ВВВВВВ» давлат муассасаси ҳисобидан жами 143.031.853,48 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар вакили Н.Мирзаев (ишончонома асосида), жавобгар вакили А.Мадалимов (ишончнома асосида) иштирокида, Наманган туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: «АААААААА» MCHJ (бундан кейинги матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «ВВВВВВ» давлат муассасаси (бундан кейинги матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 143.031.853,48 сўм ундиришни сўраган. Ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида Тўрақўрғон туман молия бўлими ва вилоят Ғазначилик бошқармаси жалб этилган. Суд мажлиси муҳокамасида даъвогар вакили даъво аризасида баён этилган талабларини тўлиқ қўллаб қувватлади ҳамда ФКнинг 1023моддаси асосида 143.031.853,48 сўм қарздорликни ундиришни сўради ҳамда судга даъво талаби асосига қўшимча киритиш ҳақида ариза тақдим этди. Жавобгар вакили даъвони тан олиб, ҳақиқатда суд мажлиси куни ҳолатига 143.031.853,48 сўм қарздорлик мавжудлигини билдирди. Белгиланган тартибда суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида хабардор қилинган низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс туман молия бўлими ва Ғазначилик бошқармаси шу куни суд мажлисида иштирок этмадилар ҳамда даъво талаби юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмадилар. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейинги матнда – ИПК деб юритилади) 170-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд этилган. Бунга кўра суд низони ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида ҳал этиш мумкин деган хулосага келди ҳамда ишни низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар иштирокисиз мазмунан кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, ишдаги ҳужжатлар билан танишиб, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини, прокурорни даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги фикрини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейинги матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. Мазкур ҳолатлар тарафларнинг мажбуриятлари махсулот етказиб бериш ҳамда ижара шартномаларидан келиб чиққан. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 535-моддасига кўра, мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига хақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдалаш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 01.06.2023 йилда 13-07/23-сонли, 25.09.2023 йилда 09/23-1Б-сонли, 28.09.2023 йилда 12/23-2Б-сонли, 17.11.2024 йилда 12/23-3 МЕХ-сонли, 02.06.2024 йилда 106-сонли шартномалар тузилган. 25.09.2023 йилдаги 09/23-1Б-сонли, 28.09.2023 йилдаги 12/23-2Бсонли шартномалар белгиланган тартибда ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтган, 01.06.2023 йилда 13-07/23-сонли, 17.11.2024 йилда 12/23-3 МЕХ-сонли, 02.06.2024 йилда 106-сонли шартномалар рўйхатдан ўтмаган. Ушбу шартномаларга асосан даъвогар томонидан жами 784.162.699,53 сўмлик асфальт бетон маҳсулотлари етказиб берилган ҳамда махсус автотранспорт воситалари ижарага берилган. Бу ҳақда электрон тартибда ҳисоб варақ фактуралар расмийлаштирилган. Жавобгар томонидан 2024 йил 10 декабрдаги 54сонли ҳисоб варақ фактура орқали 641.130.846,05 сўмлик қурилиш маҳсулотлари етказиб берилган. Бироқ, қолган 143.031.853,48 сўм қарздорлик тўланмаган. Жавобгарга қарздорлик учун тўловларни амалга ошириш юзасидан огоҳлантириш хати юборилган, лекин натижа бўлмаган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сон Қарори (бундан кейинги матнда Қарор деб юритилади) 11-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг тўртинчи кўра, судлар шуни назарда тутишлари лозимки, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларга нисбатан товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берганлик учун ҳақ ундириш тўғрисидаги даъволар кўрилаётганда шартнома Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122- моддасининг учинчи қисмида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаганлиги, шартноманинг ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди. Бундай ҳолатда шартнома тузилмаган деб ҳисобланади. Қарор 27-бандига кўра, судлар ҳисобга олишлари лозимки, битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатлари тузилмаган шартномага нисбатан қўлланилмайди. Битим суд томонидан тузилмаган деб топилган ҳолларда ҳамда бундай битим юзасидан маълум хатти-ҳаракатлар (мол-мулк топширилган ёки тўлов тўланган) амалга оширилган бўлса, тузилмаган битим бўйича мажбуриятни бажарган шахс ФКнинг 1023- моддасига мувофиқ асоссиз орттирилган мол-мулкни ёки тўланган пул маблағларини қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Даъвогар судга 2025 йил 5 ноябр кунидаги 18-сонли аризани тақдим этиб, унда 2025 йил 9 октябр куни ҳолатига асосий қарздорлик қисман тўланганлиги, натижада суд мажлиси куни ҳолатига тўланмаган асосий қарз 143.031.853,48 сўмни ташкил этганлигини билдирган ва ФКнинг 1023моддасига асосан 143.031.853,48 сўм асосий қарздорликни ундиришни сўраган. Мазкур ҳолатда, 01.06.2023 йилда 13-07/23-сонли, 17.11.2024 йилда 12/23-3 МЕХ-сонли, 02.06.2024 йилда 106-сонли шартномалар электрон танлов, тендер талаблари асосида тузилган бўлсада, лекин жавобгар ушбу шартномаларни ғазначиликдан рўйхатдан ўтказиш мажбуриятини бажармаганлиги, шунингдек юқорида қайд этилган пленум қарори асосида шартномалар тузилмаган шартномалар деб баҳоланиши, шу асосда суд уни тузилмаган шартнома деб ҳисоблаб, қарздорлик ҳисоб варақ фактуралар асосида тасдиқланишини инобатга олиб, даъвогарнинг ФКнинг 1023-моддаси асосида тузилмаган шартномалар асосида вужудга келган 143.031.853,48 сўм қарздорликни ундириш талабини қаноатлантиришни лозим деб топади. Зеро, ФК 1023-моддасига кўра, қонун ҳужжатларида ёки битимда белгиланган асосларсиз бошқа шахс (жабрланувчи)нинг ҳисобидан молмулкни эгаллаб олган ёки тежаб қолган шахс (қўлга киритувчи) асоссиз эгаллаб олинган ёки тежаб қолинган мол-мулкни (асоссиз орттирилган бойликни) жабрланувчига қайтариб бериши шарт, ушбу Кодекснинг 1030моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Қайд этилганларга кўра, суд даъвони қаноатлантиришни ва жавобгардан даъвогар фойдасига 143.031.853,48 сўм етказиб берилган маҳсулот қиймати ва ижара тўлови ҳақини ундиришни лозим деб ҳисоблайди. «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши, ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу асосга 2860637,06 сўм миқдорида давлат божи ва 41200 сўм почта харажатлари жавобгардан ундирилиши лозим. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 128, 165, 170, 176, 177-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: «АААААААА» MCHJнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин. «ВВВВВВ» давлат муассасаси ҳисобидан «АААААААА» MCHJ фойдасига 143.031.853,48 сўм етказиб берилган маҳсулот қиймати ва ижара тўлови ҳақи ҳамда тўланган 41200 почта харажатлари ундирилсин. Республика бюджетига «ВВВВВВ» давлат муассасаси ҳисобидан 2.860.637,06 сўм давлат божи харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция ёки қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Наманган вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин. Раислик қилувчи А. Шокиров