Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2001-2502/9403 Дата решения 05.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухоро туманлараро иқтисодий суди Судья MAXSUDOVA MUNISA ZARIFOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 1c7deca1-b47a-41ce-b841-23703d1350e0 Claim ID PDF Hash e7652149a1ab9308... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онун 45-моддаси онун 45 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онун 9-моддаси онун 9 law
Текст решения 6 538 символов
******-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бухоро шаҳри 2026 йил 5 январь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья ******нинг раислигида, ******нинг котиблигида, даъвогар вакили ****** (ишончнома ва буйруқ асосида)нинг иштирокида даъвогар ******нинг жавобгар "******" унитар корхонасидан ******сига ******.149 сўм миқдорда жарима қўллаш ва ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни, ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: ****** (бундан буён матнда “даъвогар” ёки “бошқарма” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, "******" унитар корхонаси (бундан буён матнда “жавобгар” ёки “муассаса” деб юритилади)дан ******сига ******.149 сўм миқдорда жарима қўллаш ва ундиришни сўраган. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини қувватлаб, бироқ, суд муҳокамаси кунига қадар жавобгар жаримани тўлиқ тўлаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда огоҳлантирилган жавобгар вакил иштирокини таъминламади. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларини қўллаб, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Аниқланишича, "******" Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан бошқарманинг 2025 йил 23 октябрдаги ******/222-сонли буйруғига асосан жамиятга тегишли паррандачилик объектида Ўзбекистон Республикасининг "Энергияни тежаш ва ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида" 2024 йил 7 августдаги қонун (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) талабларига риоя қилиниши юзасидан текшириш ўтказилган. Текширув Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони билан келишилган ҳолда ўтказилган. Текширув жараёнида корхонага қарашли объектларда электр энергиясидан оқилона ва самарали фойдаланиш ҳолати ўрганилганда корхонада реактив қувватни қоплаш бўйича ишлар етарли даражада ташкил этилмаганлиги натижасида 2025 йилнинг 9 ойи давомида жами ******.299 сўмлик қўшимча тўловлар Бухоро туман электр корхонаси томонидан ҳисобланиб, ушбу маблағлар жавобгар томонидан электр таъминоти 2 корхонасига тўлаб берилган ҳолда ******.299 сўмлик электр энергияси исроф бўлганлиги аниқланган. Қонун 45-моддасининг биринчи қисмига кўра, реактив қувват компенсацияси бўйича ишларни ташкил этиш тартибини бузиш ёки унга риоя этмаслик — асбоб-ускуналар ёки норматив усуллар билан аниқланган исроф бўлган электр энергияси миқдори қийматининг эллик фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Шунга биноан жавобгар томонидан сарфланган ёки узатилган энергия қийматининг эллик фоизи миқдорида яъни, ******.149 сўм жарима қўлланилиб, бир ойлик муддатда ихтиёрий тўлаш кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишда содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2025 йил 26 февралдаги 121-сонли қарорининг 22-бандига мувофиқ, ваколатли органнинг ходимлари томонидан тузилган далолатномалар ҳамда ваколатли орган томонидан қабул қилинган қарор молиявий санкциялар қўллаш учун асос ҳисобланади. Бунда ваколатли органнинг ходимлари томонидан расмийлаштирилган далолатномада бир нечта турдаги ҳуқуқбузарлик ҳолати акс эттирилган бўлса, ваколатли органнинг қабул қилган қарорида мазкур ҳуқуқбузарликлар таснифи ҳамда уни содир этганлик учун қўлланиладиган молиявий санкциялар тўлиқ акс эттирилади. Мзкур Қарорнинг 28-бандига кўра, ваколатли органнинг қарори асосида қўлланилган молиявий санкциялар бир ой муддатда, ушбу Низомнинг 32-бандидаги ҳолатларда олти ой муддатда тўлаб берилмаган тақдирда, молиявий санкциялар ваколатли орган томонидан суд тартибида ундирилади. Бунда ваколатли орган жаримани ундириш тўғрисидаги аризани судга белгиланган тартибда ўн иш куни ичида киритади. Суднинг жаримани ундириш тўғрисидаги қонуний кучга кирган қарори қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади. Шу сабабли даъвогар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ******ясига ******.149 сўм миқдорда жарима қўллаш ва ундириш тўғрисидаги даъво ариза билан судга мурожаат қилган. Бироқ, жавобгар "******" унитар корхонаси суд муҳокамаси кунига қадар қўлланилган ******.149 сўм молиявий жаримани ихтиёрий равишда тўлаган. Бу ҳақда даъвогар томонидан судга маълумотнома тақдим қилинган. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Юқоридагиларан келиб чиқиб, суд даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари” 2-бандининг “а” кичик бандига кўра, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 3 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим. Шунингдек, Ушбу Қонун 9-моддасининг 19-бандига мувофиқ аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод қилинган. Қайд этилганларга кўра суд, жавобгардан даъвогар фойдасига 41.200 сўм почта харажатини ундиришни, мазкур иш юзасидан молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги талаб учун давлат божи ундирилмасликни, бироқ, жарима ундириш тўғрисидаги талаб учун жавобгардан Республика бюджетига ******,98 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра ҳамда ИПКнинг 118, 176-179, 217, 220 ва 222-моддаларини қўллаб, суд Қ Р Р Қ И Л Д И: Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар "******" унитар корхонасидан даъвогар ****** фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар "******" унитар корхонасидан Республика бюджетига ******98 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўн кунлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья ******