Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1801-2503/10046 Дата решения 05.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья MUQUMOVA ADOLAT AXMATOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID d8a9ffa0-b21f-4d2d-ac45-a250a6fafeaf Claim ID PDF Hash bd9b28203019c005... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
ИПК 157-моддаси ИПК 157 law
збекистон Республикаси Конституцияси 68-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 68 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
онуни 35-моддаси онуни 35 law
ФКнинг 478-моддаси ФКнинг 478 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2503/10046-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2026 йил 5 январь Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси А.А.Муқумова раислигида, судья ёрдамчиси М.Хушнаева котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ХХХХ” МЧЖ манфаатида жавобгар “ХХХХ” МЧЖга нисбатан 1 173 000 сўм етказилган зарар миқдорини ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили хххх (ишончномага асосан) иштирокида Қарши туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “ХХХХ” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Қарши туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ХХХХ” МЧЖга нисбатан 1 173 000 сўм етказилган зарар миқдорини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга тақдим қилинган даъво предметини “ХХХХ” МЧЖдан 1 173 000 сўм зарар ундириш талабини “ХХХХ” МЧЖдан 1 173 000 сўм қарздорликни ундириш деб ўзгартиришни қабул қилишни, жавобгар томонидан қарздорлик қопланмаганлигини маълум қилиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар ўз вакили иштирокини таъминламади, бироқ иш ҳужжатларида жавобгарга суднинг даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва суд муҳокамасига тайинлаш тўғрисидаги ажрими нусхаси етказилганлиги тўғрисидаги почта идорасининг хабарномаси мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда суд ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, даъвогар вакилининг важлари ва тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво предметини ўзгартириш тўғрисидаги аризасини қабул қилишни, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни ва суд ҳаражатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади: ИПК 157-моддасида даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақли эканлиги белгиланган. Суд даъвогарнинг даъвонинг предметини ўзгартириши асосли бўлганлиги боис уни қабул қилишни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 68-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасида, мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса – қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуни 35-моддаси биринчи қисмининг 8-хатбошисига кўра, сувдан фойдаланувчилар сув ресурсларидан фойдаланганлик, шунингдек сувни етказиб бериш бўйича хизматлар ва кўрсатилган бошқа сув хўжалиги хизматлари учун тўловларни ўз вақтида шартномавий асосда тўлаши шарт. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд мажлиси муҳокамасида аниқланишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 01 февралда 100-сонли III гуруҳ истеъмолчиларига ичимлик ва оқова суви хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома тузилган бўлиб, шартноманинг 1.1-бандига кўра, тарафлар ушбу шартноманинг ичимлик ва оқова сувини чиқариш бўйича шартларини бажариш, Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги талабларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарори 2-иловаси билан тасдиқланган “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш Қоидалари”га риоя қилиш, 5.1- бандига асосан, барча гуруҳ истеъмолчилари ичимлик сув таъминоти ва оқова сув чиқариш хизмати учун ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлганда охирги уч ойнинг ўртача сарфи бўйича ҳамда ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлмаганда ойлик истеъмол нормаси бўйича кейинги ой учун ҳар ойнинг 10-санасига қадар 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлашни амалга ошириш мажбуриятини олган. 2 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сон қарорига 2-илова билан тасдиқланган “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш Қоидалари” (бундан кейин матнда – “Қоидалар” деб юритилади)нинг 98-банди бандида, сув қувурлари — канализация хўжалиги ташкилотининг истеъмолчилар билан, шунингдек истеъмолчиларнинг субистеъмолчилар билан етказиб берилган сув ва қабул қилинган оқова сувлар учун ҳисоб-китоблари тузилган шартнома асосида, истеъмолчиларнинг тегишли гуруҳлари учун қонунчиликка мувофиқ белгиланган тарифлар бўйича, ҳисоб-китоб даври учун сувни ҳисобга олиш асбоблари кўрсаткичлари асосида амалга оширилади. Сувни ҳисобга олиш асбоби мавжуд бўлмаган ҳолатларда сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш тизимларида кўрсатилган хизматлар учун: I гуруҳ истеъмолчилари билан мазкур Қоидалар 87-бандининг "а" кичик банди бўйича, I гуруҳ истеъмолчилари учун белгиланган тарифларга қонунчиликда белгиланган орттирилувчи коэффициентни қўллаш йўли билан; II ва III гуруҳ истеъмолчилари билан ушбу Қоидалар 87-бандининг "б" кичик бандида белгиланган тартибда, истеъмолчиларнинг тегишли гуруҳлари учун белгиланган тарифларни қўллаш йўли билан ҳисоб-китиб қилиниши белгиланган. ФКнинг 478-моддасига мувофиқ агар қонунчиликда, шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига нисбатан ушбу параграф қоидалари қўлланади. ФКнинг 474-моддасида агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланиши белгиланган. ФК 703-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасида тузилган шартномага мувофиқ даъвогар томонидан 2025 йил 30 сентябрдаги 445-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 1 404 480 сўмлик ҳамда шу кундаги 423-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 826 560 сўмлик ичимлик суви етказиб берилган ҳамда 344 400 сўмлик оқова суви чиқариш бўйича хизматлари кўрсатилган бўлсада, жавобгар томонидан ичимлик суви ва оқова сув чиқариш хизмати бўйича тўловлар тўлиқ амалга оширилмаслиги натижасида даъвогар олдида 2025 йил 01 октябрь ҳолатида 1 173 000 сўм қарздорлик вужудга келган. Ушбу қарздорлик тарафлар ўртасида тасдиқланган шартнома, ҳисобварақ-фактуралар ва ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган. 3 Шу боисдан суд даъво аризасини асосли деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. ИПКнинг 74-моддасида, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо бериши белгиланган. ИПКнинг 118-моддасида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши қайд этилган. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга биноан иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим. Юқоридагиларни инобатга олиб, суд даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 1 173 000 сўм қарздорлик ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини, республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 74, 118, 128, 170, 176-179, 180, 186-моддаларини қўллаб, суд қарор қ и л д и: даъвогар “ХХХХ” МЧЖнинг даъвонинг предметини ўзгартириши қабул қилинсин. Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “ХХХХ” МЧЖ ҳисобидан: - даъвогар “ХХХХ” МЧЖ фойдасига 1 173 000 сўм қарздорлик, 41 200 сўм почта харажати; - республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья А.А.Муқумова 4