← Назад
Решение #2827160 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| ИПК | 157 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 68 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| онуни | 35 | — | law | |
| ФКнинг | 478 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
9 598 символов
4-1801-2503/10049-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2026 йил 5 январь
Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси А.А.Муқумова раислигида,
судья ёрдамчиси М.Хушнаева котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ХХХХ”
МЧЖ манфаатида жавобгар “ХХХХ” МЧЖга нисбатан 1 122 240 сўм
етказилган зарар миқдорини ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича
иқтисодий ишни даъвогар вакили хххх (ишончномага асосан) иштирокида
Қарши туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлиси
муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармаси даъвогар “ХХХХ” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатида Қарши туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар “ХХХХ” МЧЖга нисбатан 1 122 240 сўм
етказилган зарар миқдорини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга тақдим қилинган
даъво предметини “ХХХХ” МЧЖдан 1 122 240 сўм зарар ундириш талабини
“ХХХХ” МЧЖдан 1 122 240 сўм қарздорликни ундириш деб ўзгартириш
ҳақидаги аризани қабул қилишни, жавобгар томонидан қарздорлик
қопланмаганлигини маълум қилиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисида жавобгар ўз вакили иштирокини таъминламади, бироқ
иш ҳужжатларида жавобгарга суднинг даъво аризасини иш юритишга қабул
қилиш ва суд муҳокамасига тайинлаш тўғрисидаги ажрими нусхаси
етказилганлиги тўғрисидаги почта идорасининг хабарномаси мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин
матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар
суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган
ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда
тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, ишда
иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Мазкур ҳолатда суд ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд, даъвогар вакилининг важлари ва тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво
предметини ўзгартириш тўғрисидаги аризасини қабул қилишни, даъво
аризасини тўлиқ қаноатлантиришни ва суд ҳаражатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади:
ИПК 157-моддасида даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш
чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати
қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришга,
даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақли
эканлиги белгиланган.
Суд даъвогарнинг даъвонинг предметини ўзгартириши асосли
бўлганлиги боис уни қабул қилишни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 68-моддасининг биринчи
қисмига мувофиқ, ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси
ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона
фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда
ФК деб юритилади)нинг 234-моддасида, мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий
муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса – қарздордан
ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги
Қонуни 35-моддаси биринчи қисмининг 8-хатбошисига кўра, сувдан
фойдаланувчилар сув ресурсларидан фойдаланганлик, шунингдек сувни
етказиб бериш бўйича хизматлар ва кўрсатилган бошқа сув хўжалиги
хизматлари учун тўловларни ўз вақтида шартномавий асосда тўлаши шарт.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд мажлиси муҳокамасида аниқланишича,
тарафлар ўртасида 2025 йил 01 февралда 57-сонли III гуруҳ истеъмолчиларига
ичимлик ва оқова суви хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома тузилган
бўлиб, шартноманинг 1.1-бандига кўра, тарафлар ушбу шартноманинг
ичимлик ва оқова сувини чиқариш бўйича шартларини бажариш, Ўзбекистон
Республикасининг қонунчилиги талабларига, Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарори 2-иловаси
билан тасдиқланган “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш
хизматлари кўрсатиш Қоидалари”га риоя қилиш, 5.1- бандига асосан, барча
гуруҳ истеъмолчилари ичимлик сув таъминоти ва оқова сув чиқариш хизмати
учун ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлганда охирги уч ойнинг ўртача
сарфи бўйича ҳамда ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлмаганда ойлик
2
истеъмол нормаси бўйича кейинги ой учун ҳар ойнинг 10-санасига қадар
100 фоиз олдиндан ҳақ тўлашни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
15 июлдаги 194-сон қарорига 2-илова билан тасдиқланган “Истеъмолчиларга
сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш Қоидалари”
(бундан кейин матнда – “Қоидалар” деб юритилади)нинг 98-банди бандида,
сув қувурлари — канализация хўжалиги ташкилотининг истеъмолчилар
билан, шунингдек истеъмолчиларнинг субистеъмолчилар билан етказиб
берилган сув ва қабул қилинган оқова сувлар учун ҳисоб-китоблари тузилган
шартнома асосида, истеъмолчиларнинг тегишли гуруҳлари учун
қонунчиликка мувофиқ белгиланган тарифлар бўйича, ҳисоб-китоб даври
учун сувни ҳисобга олиш асбоблари кўрсаткичлари асосида амалга
оширилади.
Сувни ҳисобга олиш асбоби мавжуд бўлмаган ҳолатларда сув таъминоти
ва оқова сувни чиқариш тизимларида кўрсатилган хизматлар учун: I гуруҳ
истеъмолчилари билан мазкур Қоидалар 87-бандининг "а" кичик банди
бўйича, I гуруҳ истеъмолчилари учун белгиланган тарифларга қонунчиликда
белгиланган орттирилувчи коэффициентни қўллаш йўли билан; II ва III гуруҳ
истеъмолчилари билан ушбу Қоидалар 87-бандининг "б" кичик бандида
белгиланган тартибда, истеъмолчиларнинг тегишли гуруҳлари учун
белгиланган тарифларни қўллаш йўли билан ҳисоб-китиб қилиниши
белгиланган.
ФКнинг 478-моддасига мувофиқ агар қонунчиликда, шартномада
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан келиб
чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув
ва бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига нисбатан ушбу
параграф қоидалари қўлланади.
ФКнинг 474-моддасида агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланиши
белгиланган.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасида тузилган шартномага мувофиқ
даъвогар томонидан етказиб берилган ичимлик суви сарфи даъвогар ва
жавобгар вакиллари иштирокида 2025 йил 30 июль кунида тузилган
далолатномага асосан аниқланган. Ушбу далолатномада жавобгарга қарашли
№23110929 русумли ичимлик суви ўлчагич асбобининг 2025 йил июнь ойидаги
далолатномасига асосан сув сарфи 1168 м3ни ташкил этганлиги, 2025 йил
30 июлда текшириб кўрилганда сув сарфининг ўлчагич асбобининг охирги
кўрсатгичи 1335 м3 эканлиги ҳамда кўрсатгич фарқи 167 м3ни ташкил
этганлиги аниқланган.
Даъвогар томонидан етказиб берилган ичимлик суви учун ҳисобкитоблар сувни ҳисобга олиш асбоблари кўрсаткичлари асосида амалга
оширилган. Натижада жавобгарнинг ичимлик суви истеъмоли бўйича
1 122 240 сўм қарздорлиги вужудга келган.
3
Ушбу қарздорлик тарафлар ўртасида тасдиқланган шартнома,
далолатнома ва ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган.
Шу боисдан суд даъво аризасини асосли деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
ИПКнинг 74-моддасида, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама,
тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо
бериши белгиланган.
ИПКнинг 118-моддасида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши қайд этилган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга биноан иқтисодий судларга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим.
Юқоридагиларни инобатга олиб, суд даъвогарнинг даъво талабини
тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 1 122 240 сўм
қарздорлик ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини, республика
бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 74, 118,
128, 170, 176-179, 180, 186-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қ и л д и:
даъвогар “ХХХХ” МЧЖнинг даъвонинг предметини ўзгартириши қабул
қилинсин.
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ХХХХ” МЧЖ ҳисобидан:
- даъвогар “ХХХХ” МЧЖ фойдасига 1 122 240 сўм қарздорлик, 41 200
сўм почта харажати;
- республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши
(протест келтирилиши) мумкин.
Судья
А.А.Муқумова
4