← Назад
Решение #2827161 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| ИПК | 203-5 | — | law |
Текст решения
6 718 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2026 йил 05 январь
4-1501-2502/22398-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова,
даъвогар
**********************нинг,
жавобгар
«**********************» масъулияти чекланган жамиятидан 1 063 894 сўм
ажратма ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг биносида, соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
********************** (бундан буён матнда - даъвогар деб юритилади)
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар «**********************»
масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда - жавобгар деб
юритилади)дан 1 063 894 сўм ажратма ва суд харажатлари ундиришни сўраган.
Даъво аризасининг кўчирма нусхаси даъвогар томонидан жавобгарга почта
орқали юборилган.
Жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан 1 063 894 сўм ажратма
тўланганлиги ҳақида тўлов топшириқномаси судга тақдим этилди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнларда - Иқтисодий процессуал кодекси деб юритилади) 203-4-моддасининг
саккизинчи қисмига кўра, суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни
суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг
тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади.
Иш ҳужжатларига қараганда, жавобгар 2025 йил 14 февраль кунги
175310565-сонли оммавий офертасига асосан Фарғона шаҳар, Янгисой МФЙ,
Юксалиш кўчаси, 31/1-уйда мавжуд бино-иншоотларини бузиб, ўрнига 9 қаватли
биринчи қаватида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш, қолган қаватлари турар-жой
биноси қурилиш объектида қурилиш-монтаж ишларини бажаришнинг сифати ва
тўлиқлиги устидан назорат функцияларини текширувини амалга ошириш учун
инспекциядан давлат рўйхатидан ўтказилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 05 февралдаги
“Қурилиш-монтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва қурилишни назорат
қилиш тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги ПҚ-4586-сонли Қарори
8-бандида 2020 йил 1 апрелдан бошлаб давлат қурилиш назорати амалга
оширилиши шарт бўлган барча объектлар бўйича ҳудудий инспекцияларга
ажратмалар қурилиш-монтаж ишлари қийматининг 0,2 фоизига тенг ягона
миқдорда (қўшимча қиймат солиғисиз) белгиланган.
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
2020
йил
28 майдаги 370-сонли Қарори билан тасдиқланган “Қурилиш-монтаж ишларини
бошлаш тўғрисидаги хабарнома юбориш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
маъмурий регламенти” (бундан буён матнда – Регламент деб юритилади) 7-бандига
кўра, хабарнома юборувчилар уни юбориш учун Давлат хизматлари марказларига
ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат
хизматлари порталида (бундан буён матнда - ЯИДХП деб юритилади) давлат
хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз
ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя
қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда –
Фуқаролик кодекси деб юритилади) 369-моддасининг иккинчи бандига кўра,
шартноманинг барча асосий шартларини ўз ичига олган, таклиф киритаётган
шахснинг жавоб қайтарган ҳар қандай шахс билан таклифда кўрсатилган шартлар
асосида шартнома тузишга бўлган хоҳиш-иродаси билиниб турган таклиф оферта
(оммавий оферта) ҳисобланади.
Регламентнинг 8-бандида, хабарнома юборувчилар ўзи келиб мурожаат
этган тақдирда, давлат хизматлари маркази ходими уларни инспекция томонидан
назорат функцияларини амалга ошириш учун оммавий оферта билан таништиради.
Хабарнома юборувчилар офертани қабул қилганидан сўнг давлат хизматлари
маркази ходими хабарнома юборувчи номидан ушбу Регламентнинг хабарномани
электрон шаклда тўлдиради. Хабарнома юборувчилар ЯИДХП орқали мурожаат
қилинганда эса, мустақил равишда оферта билан танишадилар ва уни қабул
қиладилар ҳамда ушбу Регламентга мувофиқ шакл бўйича хабарномани электрон
шаклда тўлдиради.
Мазкур қонун талабларига кўра, қурилиш-монтаж ишлари устидан амалга
ошириладиган назорат учун даъвогарга тўланадиган ажратма суммаси
1 063 894 сўм эканлиги белгиланган.
Регламентнинг 2-боб 20-бандига кўра, ариза берувчи инвойсда кўрсатилган
суммани инвойс тушган кундан бошлаб бир ой бўлган муддатда тўлаши шарт.
Бироқ, жавобгар инвойсда кўрсатилган суммани (ажратмани) белгиланган
муддатда тўламаган.
Шу сабабли жавобгарнинг даъвогар олдида 1 063 894 сўм қарздорлиги
вужудга келган.
Даъвогар томонидан вужудга келган қарздорликни тўлаш учун жавобгарга
2025 йил 20 июнь куни 01-10/2112/4-сонли талабнома юборилган, аммо талабнома
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Ушбу ҳолатлар ишдаги мавжуд солиштирма далолатнома, хабарнома,
талабнома ва бошқа ишга алоқадор далиллар билан ўз тасдиғини топади.
Бироқ, жавобгар томонидан суд кунига қадар 1 063 894 сўм ажратма
тўланганлиги ҳақида тўлов топшириқномаси тақдим этилган. Ушбу тўлов даъвогар
судга даъво аризаси берган кундан кейин амалга оширилган.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, ушбу модданинг олтинчи
қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш
ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган
ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим
бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг
зиммасига юклатилиши белгиланган.
Шу боис, суд даъво аризасини қаноатлантиришни рад қилиб, даъвогар
фойдасига жавобгардан тўланган 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта
харажатини ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
ИПК
203-5-моддаси
иккинчи
ва
олтинчи
қисмларига
асосан
соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори
ихтиёрий тартибда ўн кун ичида ижро этилиши жавобгарга тушунтирилади. Ҳал
қилув қарори устидан ўн кунлик муддатда апелляция шикояти (протести)
берилмаса ва у ихтиёрий тартибда ижро этилмаган бўлса, тарафларнинг илтимоси
асосида суд томонидан ижро варақаси берилади.
Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-180, 186-188, 203-5-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даьво талабини қаноатлантириш рад қилинсин.
Даъвогар
**********************
фойдасига
жавобгар
«**********************» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 412 000 сўм
давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у чиқарилган кундан бошлаб ўн кун ичида шу суд орқали Фарғона
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести)
берилиши мумкин.
Судья:
С.Махмудова