Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1501-2503/21970 Дата решения 05.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья JAMOLIDDINOV XUSNIDDIN KOMOLIDDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 2562a958-f975-42b8-b035-ba24a4a92fba Claim ID PDF Hash 4247407037a241f0... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
ФК 957-моддаси ФК 957 law
бандида ФКнинг 957-моддаси бандида ФК 957 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 6 531 символов
4-1501-2503/21970-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳар 2026 йил 05 январь Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов раислигида, И.Исламованинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар ва жавобгар вакиллари иштирок этмаган ҳолда, даъвогар Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг палата аъзоси «FFFFF» акционерлик жамияти манфаатида жавобгар FFFFFдан 25 660 826,84 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси буйича ишни Фарғона туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси палата аъзоси «FFFFF» акционерлик жамияти манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат этиб, жавобгар FFFFFдан 25 660 826,84 сўм қарздорлик ва почта харажати ундиришни, суд мажлисини палата вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар ва жавобгардан суд мажлисида вакиллар иштирок этмади. Суд ажрими даъвогар ва жавобгарга етказиб берилганлиги тўғрисидаги маълумот Почта алоқаси бўлими томонидан судга тақдим қилинган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси иккинчи қисми 2-бандида суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланиши кўрсатилган. Суд даъвогар ва жавобгар вакиллари суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисоблаб, ИПК 128, 170-моддаларига асосан суд мажлисини уларнинг иштирокисиз ўтказишни лозим топди. Суд ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, далилларни текшириб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда ФК деб юритилади) 915-моддасига кўра, мулкий суғурта шартномасига мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки шартнома қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд суғурталанувчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта товони тўлаш) мажбуриятини олади. 2 ФК 957-моддасига кўра Агар мулкий суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи (наф олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган суғурталовчига ўтади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, «FFFFF» акционерлик жамияти (суғурталовчи) ва АТБ «Капитал банк» (суғурта қилдирувчи) ўртасида 2023 йил 01 декабрь куни 0100/1401/23000069-сонли кредит тўловлари қайтмаслик хатари бўйича суғурталаш ҳақида Бош шартнома тузилган. Шунингдек, шу куни суғурта суммаси 82 287 429 870 сўмлик АВ6657206-сонли суғурта полиси банкка тақдим қилинган. Бош шартноманинг 3.1-бандига кўра кредит шартномаларида кўрсатилган муддатларда ва шартларда қарздор кредит тўловчиларнинг ўз мажбуриятларини бажармаганлиги суғурта ҳодисаси ҳисобланиши белгиланган. Суғурта қўмитасининг қарорига мувофиқ, қарорнинг илвасида кўсатилган қарз олувчилар (рўйхат ушбу далолатномага иловага биноан) томонидан кредитнинг асосий қарзи ва унга ҳисобланган фоизларни тўлаш бўйича мажбуриятлар ўз вақтида бажармаганлиги тўғрисида Суғурта қилдирувчи томонидан тақдим қилинган ҳужжатлар ўрганиб чиқилиб, суғурта ҳодисаси деб тан олинган ва 2023 йил 01 декабрь куни 0100/1401/23000069-сонли кредит қайтмаслик хатаридан суғурталаш бош шартномасига асосан суғурта товони тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган. Суғурта ҳодисаси юз берганлиги тўғрисида далолатнома расмийлаштирилган. Ушбу далолатномага илова қилинган рўйхатда қарздор FFFFFнинг 25 660 826,84 сўм миқдорида муддати ўтган кредит қарздорлиги мавжудлиги кўрсатилган. Даъвогар томонидан 25 660 826,84 сўм миқдорида тўловлар жавобгарнинг АТБ «Капитал банк»даги ҳисоб рақамига ўтказиб берилган. Бош шартноманинг 11.1-бандида суғурта қилдирувчининг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган суғурталовчига ўтиши назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 29 ноябрь кунги 45-сонли “Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарори 18-бандида ФКнинг 957-моддасига мувофиқ, агар мулкий суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи (наф олувчи) нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган суғурталовчига ўтиши белгиланган. Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгардан 25 660 826,84 сўм қарздорликни суброгация тартибида ундириш ҳақидаги талабини муҳокама қилиб, ушбу талаб асосли ва қонуний бўлганлиги боис қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шу сабабли, суд даъво талабини қаноатлантириб, даъвогар жамият фойдасига жавобгардан 25 660 826,84 сўм қарздорликни суброгация тартибида ва 3 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, жавобгардан 513 216,54 сўм давлат божини Республика бюджетига ундиришни лозим топади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 166, 170, 176-179 ва 186-моддаларига асосан, ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво талаби қаноатлантирилсин. Даъвогар - «FFFFF» акционерлик жамияти фойдасига жавобгар - FFFFFдан 25 660 826,84 сўм қарздорлик регресс тартибда ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар FFFFFдан Республика бюджетига 513 216,54 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ишда иштирок этувчи шахслар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида апелляция шикояти, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти беришга ҳақли. Раислик қилувчи Х.Жамолиддинов