Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1503-2501/988 Дата решения 05.01.2026 Инстанция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья JAMOLIDDINOV XUSNIDDIN KOMOLIDDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 13ec2477-939c-4415-afb4-86ea9b1a3c37 Claim ID PDF Hash 5baa124659541ae8... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
арорида даъвогар даъво аризасида кафиллик шартномасини ФКнинг 116-моддаси арорида даъвогар даъво аризасида кафиллик шартномасини ФК 116 law
рисида ушбу Кодекснинг 127-моддаси рисида ушбу Кодекс 127 code_article
ИПК 149-моддаси ИПК 149 law
шу сабабли таъсисчи томонидан киритилган даъво аризаси ИПКнинг 107-моддаси шу сабабли таъсисчи томонидан киритилган даъво аризаси ИПК 107 law
онунининг 4-моддаси онуни 4 law
арорида даъвогар даъво аризасида кафиллик шартномасини ФКнинг 116-моддаси арорида даъвогар даъво аризасида кафиллик шартномасини ФК 116 law
ИПК 3248-моддаси ИПК 3248 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 21 634 символов
4-1503-2501/988-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – Х.Жамолиддинов Кассация инстанциясида маърузачи судья – М.Умматова Тафтиш инстанциясида маърузачи судья – А.Абдурахманов ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2026 йил 5 январь Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, вилоят суди раиси ўринбосари А.Абдурахмановнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Ф.Миров ва Д.Акрамовадан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси М.Абдусатторовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакиллари М.М. ва Н.Ш. (ордер асосида), жавобгар “ХХХХ” АТБ вакиллари Д.М. ва А.Р. (ишончнома асосида), гувоҳ Б.М.нинг иштирокида, Ўзбекистон тумани Фермерлар кенгашининг даъвогар “ХХХХ” фермер хўжалиги манфаатида жавобгарлар “ХХХХ” МЧЖ, “ХХХХ” АТБ, “ lq b nki” АТБга нисбатан тарафлар ўртасида тузилган 2023 йил 10 апрелдаги 02-сонли кафиллик шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш, “ХХХХ” фермер хўжалиги ҳисобрақамига қўйилган тўлов талабномаларини ижро этиш мумкин эмас деб топиш, жавобгарлар “ХХХХ” АТБ ва “ lq b nki” АТБ ҳисобидан солидар тартибда 219 520 000 сўм зарар ундириш ҳамда мустақил талаблар билан арз қилувчи учинчи шахс “ХХХХ” фермер хўжалиги таъсисчиси Я.Н.нинг 2023 йил 10 апрелдаги 02-сонли кафиллик шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризалари бўйича қабул қилинган Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 5 ноябрдаги қароридан норози бўлиб, Ўзбекистон тумани Фермерлар кенгаши томонидан даъвогар “ХХХХ” фермер хўжалиги манфаатида берилган тафтиш тартибидаги шикоят ҳамда унга илова қилинган ҳужжатларни вилоят суди биносида ўтказилаётган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон тумани Фермерлар кенгаши (бундан буён матнда фермерлар кенгаши деб юритилади) “ХХХХ” фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида, жавобгарлар “ХХХХ” МЧЖ, “ХХХХ” АТБ, “ lq b nki” АТБга нисбатан Ўзбекистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритиб, тарафлар ўртасида тузилган 2023 йил 10 апрелдаги 02сонли кафиллик шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш, даъвогар ҳисобрақамига қўйилган тўлов талабномаларини ижро этиш мумкин эмас деб топиш, жавобгарлар “ХХХХ” АТБ ва “ lq b nki” АТБ ҳисобидан солидар тартибда 219 520 000 сўм зарар ундиришни сўраган. Даъво аризаси Ўзбекистон туманлараро иқтисодий суди томонидан иш юритувга қабул қилиниб, 4-1503-2501/988-сонли иш қўзғатилган ҳамда иш судловга тегишлилик қоидаларига кўра Фарғона туманлараро иқтисодий судига ўтказилган. Шунингдек, мустақил талаблар билан арз қилувчи учинчи шахс даъвогар таъсисчиси Я.Н. жавобгарлар “ХХХХ” АТБ Фарғона минтақавий БХО, “ХХХХ” АТБ бош офиси, “ХХХХ” МЧЖга нисбатан Фарғона туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритиб, тарафлар ўртасида тузилган 2023 йил 10 апрелдаги 02-сонли кафиллик шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Мазкур даъво аризаси Фарғона туманлараро иқтисодий судининг иш юритувига қабул қилиниб, 4-1501-2502/15310-сонли иқтисодий иш қўзғатилган. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 4 августдаги ажрими билан 4-1501-2502/15310-сонли ва 4-1503-2501/988-сонли иқтисодий ишлар 4-1503-2501/988-сонли иқтисодий ишга бирлаштирилган. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 19 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, 2023 йил 10 апрелдаги 02-сонли кафиллик шартномаси ҳақиқий эмас деб топилган, “ХХХХ” АТБ томонидан даъвогарнинг “ lq b nki” АТБ Ўзбекистон тумани БХМдаги ҳисоб-рақамига 2025 йил 16 январда қўйилган 01-сонли 4 472 000 000 сўмлик, 02-сонли 3 160 000 000 сўмлик тўлов талабномаларини ижро этиш мумкин эмас деб топилган, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилиниб, суд харажатлари “ХХХХ” АТБ зиммасига юклатилган. Шунингдек, Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 16 сентябрдаги қўшимча ҳал қилув қарори билан мустақил талаблар билан арз қилувчи учинчи шахс даъвогар таъсисчиси Н.Якубованинг 2023 йил 10 апрелдаги 02-сонли кафиллик шартномаси ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво талаби қаноатлантирилган. Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 5 ноябрдаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади)нинг “ХХХХ” АТБ манфаатида киритган кассация шикояти қаноатлантирилиб, Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 19 август кунги ҳал қилув қарори бекор қилинган ва иш бўйича янги қарор билан фермерлар кенгашининг даъвогар манфаатида киритган даъво аризасини қаноатлантириш рад этилиб, мустақил талаблар билан арз қилувчи учинчи шахс даъвогар таъсисчиси Я.Н.нинг даъво талаби кўрмасдан қолдирилган. Кассация инстанциясининг мазкур қароридан норози бўлиб, фермерлар кенгаши даъвогар манфаатида Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериб, шикоятида кассация инстанцияси суди ўз қарорида даъвогар даъво аризасида кафиллик шартномасини ФКнинг 116-моддасига асосан ҳақиқий эмас деб топишни сўраган бўлса-да, шартноманинг шартлари қайси қонун ҳужжатларининг талабларига зид равишда тузилганлигини далиллар асосида исботлаб бермаган деб кўрсатганлиги, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида фермер хўжалигининг бошлиғи шу хўжаликнинг муассиси эканлиги белгиланганлиги, “ХХХХ” фермер хўжалигининг таъсисчиси ва раҳбари Н.Якубова ҳисобланиши, Б.М.нинг даъвогар номидан шартномалар тузишга ва имзолашга ваколати бўлмаганлиги, қолаверса, 2025 йил 23 мартдаги Данғара тумани ИИБ эксперт-криминалистика гуруҳининг 31-сонли хулосасига кўра, 2023 йил 10 апрелдаги 02-сонли кафиллик шартномасининг кафил графасидаги ва “ХХХХ” фермер хўжалигининг 2023 йил 11 апрелдаги 1-сонли таъсисчилар йиғилиш қарорининг йиғилиш котиби графасидаги Б.М. номидан қўйилган имзолар Б.М. томонидан қўйилмаганлиги аникланганлиги, мазкур эксперт хулосаси судга тақдим этилган бўлса-да, кассация инстанцияси суди ўз қарорида “ХХХХ” АТБ 2023 йил 10 апрел кунги 02-сонли кафиллик шартномаси тузилиши жараёнида имзолар Б.М. томонидан эмас, бошка шахс томонидан қўйилганлигини билганлиги ёки олдиндан билиши лозим бўлганлиги 2025 йил 27 мартдаги жиноят иши қўзғатиш тўғрисидаги қарор билан ҳам аниқланмаган ва бу ҳолат даъвогар томонидан ҳам исботлаб берилмаганлиги ҳақида асоссиз хулосага келганлиги, “ХХХХ” АТБ масъул ходими кафиллик шартномаси ва бошқа ҳужжатлар Б.М. томонидан шахсан имзоланишини, ваколатли шахсларнинг имзолари ва мухрининг ҳақиқийлигини текшириши лозим бўлганлиги, “ХХХХ” АТБнинг Б.М.нинг имзоси ва мухрининг ҳақиқийлиги “ lq b nki” АТБ томонидан тасдиқланганлиги ҳақидаги важлари ҳам асоссизлиги ва бошқа важларни келтириб, кассация инстанцияси судининг 2025 йил 5 ноябрдаги қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг 2025 йил 19 августдаги ҳал қилув қарори ва 2025 йил 16 сентябрдаги қўшимча ҳал қилув қарорини кучида қолдиришни сўраган. Суд муҳокамаси вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабардор қилинган фермерлар кенгаши, палата, “ХХХХ” МЧЖ, “ lq b nki” АТБ ва учинчи шахс даъвогар таъсисчиси Н.Якубовадан суд мажлисига вакил келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 324-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) берган шахс, шунингдек ишда иштирок этувчи шахслар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодекснинг 127-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги ишни тафтиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Судлов ҳайъати ушбу қоидага асосланиб, ишни фермерлар кенгаши, палата, “ХХХХ” МЧЖ, “ lq b nki” АТБ ва учинчи шахс даъвогар таъсисчиси Н.Якубова иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди. Суд мажлисида даъвогар вакиллари тафтиш тартибидаги шикоятини қўллаб-қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, тафтиш шикоятига тўлдирув сифатида “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида фермер хўжалигининг бошлиғи шу хўжаликнинг муассиси эканлиги белгиланганлиги, “ХХХХ” фермер хўжалигининг таъсисчиси ва раҳбари Н.Якубова ҳисобланиши, даъвогар таъсисчиси Н.Якубованинг даъво аризаси киритишга ваколати бўлганлиги, кафиллик шартномаси бўйича кафил мажбуриятлари қиймати даъвогар устав капиталидан ҳам юқори эканлигини билдириб, судлов ҳайъатидан тафтиш тартибидаги шикоятини қаноатлантиришни ва кассация инстанцияси судининг 2025 йил 5 ноябрдаги қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг 2025 йил 19 августдаги ҳал қилув қарори ва 2025 йил 16 сентябрдаги қўшимча ҳал қилув қарорини кучида қолдиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар “ХХХХ” АТБ вакиллари тафтиш тартибидаги шикоятга нисбатан эътироз билдириб, шикоятдаги важлар асоссиз эканлиги, “ХХХХ” АТБ Фарғона минтақавий филиали ва “ХХХХ” МЧЖ (“ lbus S m nt r d ” МЧЖ) ўртасида 2023 йил 10 апрель куни 534-сонли цемент ишлаб чиқариш фаолиятини ривожлантириш мақсадида ёрдамчи ускуна ва жиҳозлар сотиб олиш учун кредит шартномаси тузилганлиги, мазкур кредит шартномасига биноан банк томонидан “ lbus S m nt r d ” МЧЖга 60 ой муддатга 12 ойлик имтиёзли давр билан 1 700 000 АҚШ доллари миқдорида кредит маблағлари ажратилгани, кредит таъминоти сифатида банк ва даъвогар “ХХХХ” фермер хўжалиги ўртасида 2023 йил 10 апрель куни 02-сонли кафиллик шартномаси тузилганлиги, унга асосан кафиллик мажбурияти 1 700 000 АҚШ долларини ташкил қилиб, кафиллик берувчи кредитни сўндириш бўйича жавобгар билан солидар жавобгарлик мажбуриятини олганлиги, мазкур кафиллик шартномаси тегишли тартибда имзоланиб, тарафларнинг муҳри билан тасдиқланганлиги, шунингдек даъвогарга хизмат кўрсатувчи “ lq b nki” АТБ Ўзбекистон туман филиали шартномага имзо ва муҳр қўйиб, даъвогар раҳбари Б.М.нинг имзоси ҳамда муҳрини ҳақиқийлигини тасдиқлаганлиги, кредит қарздорлиги қопланмаганлиги, банк ходимларининг кафиллик шартномаси тузилишида даъвогар раҳбарининг имзолари қалбакилаштирилганлигини олдиндан билганлиги ёки билиши лозим бўлганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар даъвогар томонидан судга тақдим қилинмаганлиги ва бошқа важларни келтириб, судлов ҳайъатидан тафтиш тартибидаги шикоятни қаноатлантирмасликни, кассация инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Суд мажлисида гувоҳ Б.М. 2021-2024 йилларда даъвогар раҳбари сифатида ишлаганлиги, 2023 йил 10 апрель кунги 02-сонли кафиллик шартномасини имзоламаганлиги ва бехабар бўлганлиги, даъвогарнинг иш юритувчи раҳбари эканлиги ва фақат ички ҳужжатларига имзо қўйганлиги, йирик битимлар ва бошқарувга оид ҳужжатларга даъвогар таъсисчиси Н.Якубованинг ўзи имзо қўйганлиги, фермер хўжалигининг фақат битта мухри бўлганлигини билдириб кўрсатув берди. Тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг иш бўйича тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳамда қўшимча тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, ишдаги тўпланган далилларни текшириб, уларга баҳо бериб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра тафтиш тартибидаги шикоятни қисман қаноатлантиришни, кассация инстанцияси судининг қарорини эса ўзгартиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “ХХХХ” АТБ Фарғона вилояти БХО ва “ХХХХ” МЧЖ ўртасида 2023 йил 10 апрель куни 534-сонли кредит шартномаси тузилган. Мазкур кредит шартномасига таъминот сифатида даъвогарнинг 2023 йил 10 апрель кунги 02-сонли кафиллик шартномаси банкка тақдим қилинган. Кафилликнинг умумий миқдори 1 700 000 АҚШ доллари этиб белгиланган. Кафиллик шартномасига асосан “ХХХХ” АТБ томонидан даъвогарнинг “ lq b nki” АТБ Ўзбекистон тумани БХМдаги ҳисоб-рақамига 2025 йил 16 январда 01-сонли 4 472 000 000 сўмлик, 02-сонли 3 160 000 000 сўмлик тўлов талабномалари қўйилган. Фарғона вилояти Данғара тумани эксперт-криминалистика гуруҳининг 2025 йил 23 март кунги 31-сонли эксперт хулосаси билан 2023 йил 10 апрель кунги 02-сонли кафиллик шартномасининг кафил графасидаги, “ХХХХ” фермер хўжалиги таъсисчисининг 2023 йил 11 апрель кунги 1-сонли йиғилиш қарорининг йиғилиш котиби графасидаги Б.М. номидан қўйилган имзолар Б.М. томонидан эмас, бошқа шахслар томонидан бажарилганлиги кўрсатилган. Шунингдек, “ХХХХ” АТБ Фарғона вилояти БХОнинг 2023 йил 22 сентябрь кунги 02-1/1071-сонли хатида кредит ҳисобига сотиб олинган ускуналар кредит таъминоти сифатида гаровга олинганлиги ҳамда кредит суммасининг 125 фоизи миқдорида таъминланганлиги сабабли даъвогарнинг “ХХХХ” АТБдаги барча кафиллиги олиб ташланганлиги маълум қилинган. Шунга кўра, фермерлар кенгаши даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 2023 йил 10 апрель кунги 02-сонли кафиллик шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш, даъвогар фермер хўжалиги ҳисобрақамига қўйилган тўлов талабномаларини ижро этиш мумкин эмас деб топиш, жавобгарлар “ХХХХ” АТБ ва “ lq b nki” АТБдан солидар тартибда келтирилган 219 520 000 сўм зарар суммасини ундиришни сўраган. Шунингдек, мустақил талаблар билан арз қилувчи учинчи шахс даъвогар таъсисчиси Н.Якубова судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ХХХХ” АТБ Фарғона вилояти БХО, даъвогар ва “ХХХХ” МЧЖ (“ lbus S m nt r d ” МЧЖ) ўртасида тузилган 2023 йил 10 апрель кунги 02-сонли кафиллик шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Биринчи инстанция суди Фарғона вилояти Данғара тумани ИИБ эксперткриминалистика гуруҳининг 2025 йил 23 мартдаги 31-сонли эксперт хулосасига асосланиб, кафиллик шартномасидаги имзолар Б.М. томонидан эмас, бошқа шахслар томонидан қўйилган бўлиши мумкинлиги сабабли кафиллик шартномаси қонунчиликнинг талабларига мувофиқ келмайдиган ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим деб ҳисобланиши ҳақида хулосага келиб ҳамда “ХХХХ” АТБ Фарғона вилояти БХОнинг кредит ҳисобига сотиб олинган ускуналар кредит таъминоти сифатида гаровга олинганлиги ҳамда кредит суммасининг 125 фоизи миқдорида таъминланганлиги сабабли даъвогарнинг “ХХХХ” АТБдаги барча кафиллиги олиб ташланганлиги ҳақидаги 2023 йил 22 сентябрдаги 02-1/1071-сонли хатини инобатга олиб, даъвони қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келган. Кассация инстанцияси суди даъвогар томонидан даъво аризасида келтирилган важлари исботлаб берилмаганлиги, жумладан кафиллик шартномаси шартлари қайси қонун ҳужжатларининг талабларига зид равишда тузилганлиги ҳамда “ХХХХ” АТБ кафиллик шартномаси тузилиши жараёнида имзолар Б.М. томонидан эмас, бошқа шахс томонидан қўйилганлигини билганлиги ёки олдиндан билиши лозим бўлганлиги исботлаб берилмаганлиги асоси билан биринчи инстанция судининг 2025 йил 19 августдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиб, фермерлар кенгашининг даъвогар манфаатида киритилган даъво аризасини қаноатлантиришдан рад этиш ҳақида асосли қарор қабул қилган. Тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати кафиллик шартномасидаги Б.М.га тегишли имзони сохталаштириш ҳолати қонуний кучга кирган суд ҳукми билан исботини топмаганлиги, шунингдек кафиллик шартномаси Б.М.нинг имзосидан ташқари даъвогарнинг мухри билан ҳам тасдиқланганлигини инобатга олиб, кафиллик шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, кассация инстанцияси суди қарорининг даъвони қаноатлантиришдан рад этиш ҳақидаги қисми билан қўшилади. Бироқ, кассация инстанцияси суди даъвогар таъсисчиси Н.Якубованинг тарафлар ўртасида тузилган 2023 йил 10 апрелдаги 02-сонли кафиллик шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво талабини кўрмасдан қолдириб, хато қилган. Хусусан, кассация инстанцияси суди даъвогар раҳбари Б.М. эканлиги, ИПК 149-моддасининг биринчи қисми мазмунига кўра даъво аризаси даъвогарнинг раҳбари ёки унинг вакили томонидан ўз қўли билан имзоланган бўлиши лозимлиги, даъвогар таъсисчиси Н.Якубованинг даъво аризасини имзолашга ваколати бўлмаганлиги, шу сабабли таъсисчи томонидан киритилган даъво аризаси ИПКнинг 107-моддаси 3-бандига кўра кўрмасдан қолдирилиши лозимлиги ҳақида хулосага келган. Бироқ, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддасига мувофиқ, фермер хўжалигининг бошлиғи шу хўжаликнинг муассиси – фермер ҳисобланади. Даъвогар таъсис ҳужжатлари ўрганилганда, фермер хўжалиги муассиси сифатида Я.Н. кўрсатилганлиги аниқланди. Суд мажлисида гувоҳ сифатида сўралган Б.М. ҳам даъвогарнинг иш юритувчи раҳбари эканлиги ва фақат ички ҳужжатларига имзо қўйганлиги, йирик битимлар ва бошқарувга оид ҳужжатларга даъвогар таъсисчиси Н.Якубованинг ўзи имзо қўйганлиги тўғрисида кўрсатув берди. Бундан кўриниб турибдики, даъвогарнинг раҳбари – унинг таъсисчиси Н.Якубова ҳисобланиб, раҳбар сифатида Н.Якубованинг даъвогар манфаатини кўзлаб даъво аризаси киритишга ваколати бўлган. Шу сабабли, судлов ҳайъати кассация инстанцияси суди қарорининг даъвогар таъсисчиси Н.Якубованинг тарафлар ўртасида тузилган 2023 йил 10 апрелдаги 02-сонли кафиллик шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво талабини кўрмасдан қолдириш қисмини бекор қилиб, ушбу қисм бўйича янги қарор қабул қилишни ва фермерлар кенгашининг даъвогар манфаатида киритилган даъво аризасининг кафиллик шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги талаби рад этилганлиги боис даъвогар таъсисчиси Н.Якубованинг ҳам кафиллик шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво талабини қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади. Гарчи даъвогар тафтиш тартибидаги шикоятида ва вакилининг суд мажлисида берган кўрсатувларида кассация инстанцияси суди ўз қарорида даъвогар даъво аризасида кафиллик шартномасини ФКнинг 116-моддасига асосан ҳақиқий эмас деб топишни сўраган бўлса-да, шартноманинг шартлари қайси қонун ҳужжатларининг талабларига зид равишда тузилганлигини далиллар асосида исботлаб бермаган деб кўрсатганлиги, қолаверса, 2025 йил 23 мартдаги Данғара тумани ИИБ эксперт-криминалистика гуруҳининг 31-сонли хулосасига кўра, 2023 йил 10 апрелдаги 02-сонли кафиллик шартномасининг кафил графасидаги ва “ХХХХ” фермер хўжалигининг 2023 йил 11 апрелдаги 1-сонли таъсисчилар йиғилиш қарорининг йиғилиш котиби графасидаги Б.М. номидан қўйилган имзолар Б.М. томонидан қўйилмаганлиги аникланганлиги, мазкур эксперт хулосаси судга тақдим этилган бўлса-да, кассация инстанцияси суди ўз қарорида “ХХХХ” АТБ 2023 йил 10 апрел кунги 02-сонли кафиллик шартномаси тузилиши жараёнида имзолар Б.М. томонидан эмас, бошка шахс томонидан қўйилганлигини билганлиги ёки олдиндан билиши лозим бўлганлиги 2025 йил 27 мартдаги жиноят иши қўзғатиш тўғрисидаги қарор билан ҳам аниқланмаган ва бу ҳолат даъвогар томонидан ҳам исботлаб берилмаганлиги ҳақида асоссиз хулосага келганлиги, “ХХХХ” АТБ масъул ходими кафиллик шартномаси ва бошқа ҳужжатлар Б.М. томонидан шахсан имзоланишини, ваколатли шахсларнинг имзолари ва мухрининг ҳақиқийлигини текшириши лозим бўлганлиги ҳақида важлар келтирса-да, судлов ҳайъати унинг бу важлари билан қуйидагиларга асосан келишмайди. Кафиллик шартномасига асос бўлган “ХХХХ” фермер хўжалигининг 2023 йил 11 апрелдаги 1-сонли таъсисчилар йиғилиш қарори фермер хўжалиги муассиси томонидан имзоланган бўлиб, уни инкор қилувчи далиллар мавжуд эмас. Қолаверса, “ХХХХ” АТБ томонидан кафиллик шартномасини расмийлаштиришда бошқа тарафлар билан ўзаро тил бириктириб, қонунбузилишига йўл қўйилганлиги ҳолати ҳам ўз тасдиғини топгани йўқ. ИПК 3248-моддасига мувофиқ, суд ҳужжатининг ноқонунийлиги ёки асоссизлиги ҳал қилув қарорини, қарорни ёки ажримни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. 3247-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, ишни тафтиш тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга ҳақли. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқорида қайд этилганларга асосан, судлов ҳайъати фермерлар кенгашининг даъвогар манфаатидаги тафтиш тартибидаги шикоятини қисман қаноатлантиришни, кассация инстанцияси судининг 2025 йил 5 ноябрдаги қарорини ўзгартиришни, қарорнинг хулоса қисмидаги “Мустақил талаблар билан арз қилувчи учинчи шахс “ХХХХ” фермер хўжалиги таъсисчиси Я.Н.нинг даъво талаби кўрмасдан қолдирилсин” қисмини бекор қилиб, янги қарор билан мустақил талаблар билан арз қилувчи учинчи шахс “ХХХХ” фермер хўжалиги таъсисчиси Н.Якубованинг даъво талабини қаноатлантиришдан рад этишни, қарорнинг қолган қисмини ўзгаришсиз қолдиришни, даъвогар томонидан тафтиш тартибида шикоят беришда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 42, 68, 118, 308, 3244, 3246, 3247, 3248, 3249-моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Ўзбекистон тумани Фермерлар кенгашининг даъвогар “ХХХХ” фермер хўжалиги манфаатидаги тафтиш тартибидаги шикояти қисман қаноатлантирилсин. Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 5 ноябрдаги қарори ўзгартирилсин. Қарорнинг хулоса қисмидаги “Мустақил талаблар билан арз қилувчи учинчи шахс “ХХХХ” фермер хўжалиги таъсисчиси Я.Н.нинг даъво талаби кўрмасдан қолдирилсин” қисми бекор қилинсин. Ушбу қисм бўйича янги қарор қабул қилинсин. Мустақил талаблар билан арз қилувчи учинчи шахс “ХХХХ” фермер хўжалиги таъсисчиси Я.Н.нинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. Қарорнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. Даъвогар “ХХХХ” фермер хўжалиги томонидан тафтиш тартибида шикоят беришда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Мазкур қарордан норози тараф белгиланган муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (прокурор протест) бериши мумкин. Раислик қилувчи А.Абдурахманов Ҳайъат аъзолари Ф.Миров Д.Акрамова