← Назад
Решение #2827179 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| нинг | 631 | — | law | |
| ФКнинг | 666 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
8 882 символов
4-1801-2511/9736-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2026 йил 05 январь
Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси Ж.Ибрагимов раислигида,
судья ёрдамчиси Б.Давлятовнинг котиблигида, даъвогар “Ҳудудий электр
тармоқлари” акциядорлик жамиятининг жавобгар "Қашқадарё пармалаш
ишлари" АЖдан 54 231 143 сўм асосий қарз,8 134 671 сўм жарима ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили А.Нурмуратов
(ишончнома асосида), жавобгар вакили М.Тўраев (ишончнома асосида)лар
иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (бундан
буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар "Қашқадарё пармалаш ишлари" АЖ (кейинги ўринда жавобгар)дан 54 231 143 сўм асосий қарз, 8 134 671 сўм жаримани ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар билан 2023
йил 24 мартда 50-сонли 3-км ҳаво ХЛ-6 кВли тармоқ қуриш ва лойиҳа
ишларини бажариб бериш тўғрисида"ги шартнома тузганлигини, жавобгар
ишларни қабул қилиб олганлигини, бироқ бажарилган ишлар учун тўловларни
тўлиқ амалга оширмаганлигини таъкидлаб, даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогарнинг даъво
талабига эътирози йўқлигини, ҳақиқатдан ҳам даъвогар томонидан тарафлар
ўртасида тузилган шартномага асосан ишлар бажарилганлигини таъкидлаб,
жаримани рад этишни сўради.
Суд ишда иштирок этган даъвогар ва жавобгар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо
бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни,
ишни кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар (Пудратчи) ва жавогар
(Буюртмачи) ўртасида 2023 йил 24 мартда 50-сонли 3-км ҳаво ХЛ-6 кВли
тармоқ қуриш ва лойиҳа ишларини бажариб бериш тўғрисида шартнома
(бундан буён матнда шартнома деб юритилади) тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, даъвогар (Пудратчи) жавобгар
(Буюртмачи)га қарашли объектнинг объектнинг электр таъминоти учун 3 км
ХЛ-6 кВли тармоқ қуриш ва лойиҳа ишларини бажариб бериш, 1.2-бандига
кўра, жавобгар (Буюртмачи) даъвогар (Пудратчи)га кўрсатилган хизматлар
учун сметада белгиланган миқдорда ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Мазкур шартнома бўйича 310 000 000 сўмлик ишлар бажарилиб,
жавобгар томонидан қисман пул маблағлари ўтказиб берилган.
Ҳозирги кунда жавобгарнинг даъвогар олдидаги асосий қарздорлик
54 231 143 сўмни ташкил этади.
Даъвогарнинг жавобгарга қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаб бериш
ҳақидаги талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар қарздорликни ундириш
ҳақида судга мурожаат қилган.
Мазкур ҳолатда суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда –
ФК деб юритилади) 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасида мажбуриятларни
бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги, 333-моддасида
эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги ушбу низо пудрат шартномасини
бажармаганлик оқибатида келиб чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 631-моддасига биноан, пудрат шартномаси бўйича бир
тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан
маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган
муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини
қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар
қонунчиликда ёхуд тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи таваккал қилади. Пудрат
шартномасининг айрим турлари (маиший пудрат, қурилиш пудрати,
лойиҳалаш ёки қидирув ишлари пудрати, илмий-тадқиқот, тажрибаконструкторлик ва технология ишлари пудрати)га, агар ушбу Кодекснинг
бундай турдаги шартномалар тўғрисидаги қоидаларида бошқача тартиб
белгиланган бўлмаса, ушбу параграфда назарда тутилган қоидалар қўлланади.
ФКнинг 666-моддасига мувофиқ қурилиш пудрати шартномаси бўйича
пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи
билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш
мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур
шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш
мажбуриятини олади.
ФК
673-моддасининг биринчи
қисмига мувофиқ,
буюртмачи
пудратчининг бажарган иши учун сметада назарда тутилган миқдорда, қонун
ёки қурилиш пудрати шартномасида белгиланган муддатда ва тартибда ҳақ
тўлайди.
Шартномада кўрсатилган 310 000 000 сўммадан қисман, яъни 255 768 857
сўм даъвогарга ўтказиб берилган.
Натижада жавобгар томонидан даъвогарга 54 231 143 сўм қарздорлик
тўланмасдан қолган.
Ушбу асосий қарздорлик тарафлар ўртасида тасдиқланган ҳисобфактура ҳамда даъвогар томонидан тақдим этилган солиштирма далолатнома
билан ҳам тасдиқланган.
Шу боисдан суд даъвонинг асосий қарз ундириш талабини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек даъвогар даъво талабида жавобгардан 8 134 671 сўм жарима
ундиришни ҳам сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 9.2-бандида, мазкур
шартнома бўйича бажарилган ишлар учун тўловлар амалга оширилмаганда
ёки ўз вақтида амалга оширилмаганда, жавобгар (Буюртмачи) даъвогар
(Пудратчи)га кечиктирилган ҳар бир кун учун умумий сўмманинг 0,4 фоиз
миқдорида пеня тўлаши, бунда пеня кечиктирилган тўлов сўммасининг 50
фоизидан ошмаслиги белгиланган.
ФК 261-моддасига кўра, неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлади.
Қарздор мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган
ҳолларда тўлайдиган ва, қоида тариқасида, қатъий пул суммасида
ҳисобланадиган неустойка жарима ҳисобланади.
Қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида
тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун
мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган
неустойка пеня ҳисобланади.
Тарафлар шартномада тўлов интизомига риоя этилмаган тақдирда пеня
ундириш бўйича келишган бўлиб, шартномада жарима ҳисобланиши бўйича
келишилмаган.
Мазкур ҳолатда суд тарафлар ўртасида тузилган шартномада шартнома
интизомини бузганлик учун пеня ҳисобланиши белгиланганлигини инобатга
олиб, даъвогарнинг жарима ундириш талабини рад қилишни лозим топди.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлиги ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар,
гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг
тушунтиришлари билан аниқланади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши лозим.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши керак.
Юқоридагиларга кўра, суд талабларини қисман қаноатлантириб,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 54 231 143 сўм асосий қарз, 41 200
сўм почта харажати, республика бюджетига 1 247 316, 28 сўм давлат божи
ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 631, 634, 673моддалари ва Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-179, 186,
192-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилди:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар "Қашқадарё пармалаш ишлари" АЖдан даъвогар “Ҳудудий
электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига 54 231 143 сўм асосий
қарз, 41 200 сўм почта харажати;
Республика бюджетига 1 247 316, 28 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши
(протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ж.Ш.Ибрагимов