← Назад
Решение #2827180 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
7 419 символов
*****-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бухоро шаҳри
2026 йил *****
Бухоро туманлараро иқтисодий суди судья ***** раислигида, судья
ёрдамчиси *****котиблигида, даъвогар раҳбари *****иштирокида даъвогар
*****масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар ***** масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан *****сўм асосий қарз ва ***** сўм пеня
ундириш тўғрисидаги даъво аризасини ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
***** масъулияти чекланган жамияти (матнда даъвогар деб юритилади)
Бухоро туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар ***** масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб
юритилади)дан ***** сўм асосий қарз ва ***** сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок даъвогар раҳбари даъво талабини қувватлаб,
транспорт химати жавобгарнинг буюртмасига асосан бажарилганлигини, бироқ,
жавобгар бажарилган ишлар учун тўловларни амалга оширишдан бош тортиб
келаётганлигини билдириб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасига кўра агар суд иқтисодий суд
ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма
нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда
хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган
деб ҳисобланади.
ИПКнинг 170-моддасининг учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар
суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги
белгиланган, шундан келиб чиқиб, суд низони уларнинг иштирокисиз кўриб
чиқиш мумкин деб ҳисоблайди. Шу сабабли суд ишни жавобгар вакилининг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, даъвогарнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд
далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, “Gr t Highw
S rvis ”
масъулияти чекланган жамияти ҳамда “Y ngi Asr” масъулияти чекланган
жамияти ўртасида 2025 йил 26 майда GHS 02/02-25-сонли юкларни ташиш
хизматини кўрсатиш шартномаси имзоланган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, “Буюртмачи”, яъни жавобгар
бажарилган ишларни қабул қилиш ва тўловни амалга ошириш, “Ижрочи” яъни
даъвогар ўз зиммасига белгиланган юк машиналарида юкларни ташиш
хизматини кўрсатиш мажбуриятини олган.
Шартноманинг умумий суммаси 22.400.000 сўм этиб келишилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганда эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги мустаҳкамланган.
ФК 703-моддасининг биринчи қисмига асосан, ҳақ эвазига хизмат
кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан
ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки
муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш
мажбуриятини олади.
Жавобгар томонидан мажбуриятлар бажарилмасдан келинган.
Даъвогар томонидан жами 22.400.000 сўмлик ишлар бажарилганлиги
икки томонлама тасдиқланган бажарилган ишларни қабул қилиш
далолатномаси, 2025 йил 26 майдаги 4-сонли ҳисобварақ-фактура, шунингдек
даъвогар томонидан тақдим қилинган автотранспорт гувоҳномалари билан ҳам
ўз тасдиғини топади.
Мавжуд қарздорликни тўлаб бериш тўғрисидаги даъвогарнинг 2025 йил
12 декабрдаги талабномаси ҳам жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Ушбу ҳолатда суд, даъво талаби ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз
тасдиғини топган ҳисобланади. Шу сабабли, жавобгардан даъвогар фойдасига
22.400.000 сўм асосий қарз суммасини ундириш тўғрисидаги талабини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар жавобгардан 8.800.000 сўм миқдорида пеня
ундиришни сўраган.
Шартноманинг 6.1-бандида Буюртмачи томонидан тўловлар амалга
оширилмаганда, ҳар бир кечиктирилган кун учун 0, 4 фоиз миқдорида, аммо
кечиктирилган сумманинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши
тўғрисида келишилган.
ФК 261-моддасининг учинчи қисмига асосан, қарздор мажбуриятларнинг
бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган
муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан
фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг
2-бандида шартномада пеня ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка
тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини
таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш
тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун
талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият
бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва
чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини
белгилашлари шартлиги тўғрисида тушунтириш берилган.
Даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 8.800.000 (22.400.000*0,4%*215 кун)
сўм пеня ундириш тўғрисида даъво талаби ҳам асосли ҳисобланади.
ФК 326-моддасининг иккинчи қисмига кўра, суд алоҳида ҳолларда
қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши
лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Суд, юқорида қайд этилган қонун нормасига асосланиб, талаб этилган
пенянинг мажбуриятнинг бузиш оқибатларига мутаносиблиги, шу билан бирга
мажбуриятни бажариш кечиктирилганлигини, тарафларнинг молиявий
аҳволини ҳар томонлама, чуқур муҳокама қилиб, 8.800.000 сўм пеняни
ундириш тўғрисидаги талабини қисман қаноатлантиришни, яъни 5.000.000
сўмга камайтиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
тасдиқланган “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари” 2-бандининг “а”
кичик бандига кўра, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво
баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган
миқдорда давлат божи тўланиши лозим.
Суд юқоридагилардан келиб чиқиб, ундирилиши лозим бўлган давлат
божи ва почта харажатларини муҳокама қилиб, жавобгардан даъвогар
фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ва 312.000 сўм давлат
божини ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, ИПКнинг 112, 114, 118, 170, 176-179, 186моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар ***** масъулияти чекланган жамияти фойдасига жавобгар
***** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан ***** сўм асосий қарз, *****
сўм пеня, *****сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига
бир ой муддат ичида апелляция тартибида, қонуний кучга киргач олти ойлик
муддатда кассация тартибида шикоят (протест) келтириш мумкин.
Судья
*****