← Назад
Решение #2827191 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 234 | — | code_article | |
| ФКнинг | 736 | 2 | law | |
| амда ФК | 326 | — | law | |
| ФКнинг | 279 | 1 | law | |
| ФКнинг | 280 | 1 | law | |
| онуни | 54 | — | law | |
| суд ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
14 212 символов
4-1501-2503/22023-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2026 йил 05 январь
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов
раислигида, судья ёрдамчиси И.Исламованинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
вакили К.Тилябоев (ишончнома асосида), жавобгар Пирматов Салимжон
иштирокида, қўшимча жавобгар вакиллари иштирок этмаган ҳолда, даъвогар
«FFFFF» FFFFFнинг жавобгар – FFFFFдан жами 35 690,45 АҚШ доллари
қарздорликни ундириш, ундирувни қўшимча жавобгар «FFFFF» масъулияти
чекланган жамиятига тегишли гаровга қўйилган мулкларга қаратиш, гаровга қўйлган
мулкларнинг кимошди савдосидаги бошланғич сотув баҳосини белгилаш
тўғрисидаги даъвоси буйича ишни суд ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Иш ҳужжатларига қараганда, даъвогар «FFFFF» FFFFF ва жавобгар FFFFF
ўртасида 2024 йил 25 майда 05448450/0174/03-сонли кредит шартномаси тузилган.
Ушбу кредит шартномасига асосан банк муассасаси кредит шартномасида
кўрсатилган кредитни ажратиши, қарз олувчи эса тўловларни ўз вақтида тўлаш
мажбуриятини олган.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси бўйича банк муассасаси
томонидан қарздорга 36 ой муддатга, тадбиркорликни ривожлантириш учун йиллик
SOFR+9 фоиз йиллик устама тўлаш шарти билан 47 000 АҚШ доллари миқдорида
кредит маблағи ажратилган.
Кредит шартномасига илова қилинган кредит маблағлари ва устама
фоизларини қайтариш жадвалига мувофиқ қарздор кредит қарзини хар ойда бўлиб
бўлиб қайтариши лозим бўлган.
Кредит шартномаси бўйича кредит маблағларининг банкка ўз вақтида
қайтарилмаслик хавфини олиш мақсадида 2024 йил 23 май куни реестр рақами
202401621000765-сон билан рўйхатга олинган гаров шартномасига асосан «FFFFF»
масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган тиркамали транспорт воситалари
гаровга қўйилган.
Қарздор кредит шартномаси мажбуриятларини бузиб, шартномада
белгиланган муддатларда кредит асосий қарзи ва фоизларини тўламасдан келган
ҳолда кредит шартномаси бўйича 2025 йил 28 ноябрь ҳолатига муддати ўтган кредит
танидан 3 871,19 АҚШ доллари, фоизидан 1 219,28 АҚШ доллари, пеня
қарздорлигидан 427,99 АҚШ доллари қарздорликка йўл қўйган.
Даъвогар «FFFFF» FFFFF судга даъво ариза билан мурожаат этиб, жавобгар
FFFFFдан кредит асосий қарзидан 34 043,18 АҚШ доллари, кредитга ҳисобланган
муддати ўтган кредит фоизлардан 1 219,28 АҚШ доллари, шартнома шартлари
асосида ҳисобланган пенядан 427,99 АҚШ доллари жами 35 690,45 АҚШ доллари
қарздорликни ундириш, ундирувни гаровга қўйилган транспорт воситаларига
қаратиш, ушбу мулклар кимошди савдосидаги бошланғич реализация қилиш
баҳосини белгилашни сўраган.
2
Даъвогар суд мажлисида даъво талаби миқдорини ўзгартириш юзасидан ариза
тақдим қилди. Суднинг ажрими билан даъвогарнинг даъво талабини кўпайтириши
қабул қилинди.
Суд мажлисида даъвогар вакили қарздорлик ҳақида маълумотнома тақдим
қилиб, даъво аризаси судга тақдим қилингандан сўнг жавобгар томонидан қисман
тўловлар амалга оширилганлигини маълум қилди ҳамда даъво талаби миқдорини
ўзгартириш юзасидан ариза тақдим қилиб, 2026 йил 05 январь куни ҳолатига
жавобгарнинг банк олдидаги қарздорлиги кредит асосий қарзидан 33 143,18 АҚШ
доллари, кредитга ҳисобланган муддати ўтган кредит фоизлардан 1 185,23 АҚШ
доллари, шартнома шартлари асосида ҳисобланган пенядан 748,17 АҚШ доллари
жами 35 076,58 АҚШ доллари қарздорликни ундиришни, даъвони тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъво аризасига эътирози йўқлигини маълум
қилиб, кредит қарздорлигини тўлаш чоралари кўрилаётганлигини маълум қилиб,
қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Аввалги суд мажлисида иштирок этган қўшимча жавобгар вакили
тушунтириш бериб, жавобгар билан биргаликда кредит қарздорлигини тўлаш
чоралари кўрилаётганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўраган.
Қўшимча жавобгар бугунги суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган
тартибда хабардор бўлганлиги боис, суд унинг иштирокисиз суд мажлисини ўтказиш
мумкин деб ҳисоблайди.
Суд
тарафлар
вакилларининг
тушунтиришларини
тинглаб,
иш
материалларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб қуйидагиларга асосан даъво
талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодексининг
234-моддасида
“Мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс бошқа
шахс фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки муайян
ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг
мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади” деб белгиланган.
ФК 735-моддасининг 1-қисмида “Қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз
шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши
шарт” деб белгиланган.
ФКнинг 736-моддасининг 2-қисмида “Агар қарз шартномасида қарзни
қисмлаб (бўлиб бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг
навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз
берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан
олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли” деб қайд этилган.
Иш ҳужжатларига кўра, жавобгар кредит шартномаси тўловларини қайтариш
билан боғлиқ мажбуриятларини бузиб, муддати ўтган қарздорликка йўл қўйган. Банк
томонидан тақдим этилган маълумотномага кўра жавобгар 2026 йил 05 январь
ҳолатига жавобгарнинг банк олдидаги қарздорлиги кредит асосий қисми 33 143,18
АҚШ доллари, кредитга ҳисобланган муддати ўтган кредит фоизлардан 1 185,23
АҚШ доллари, шартнома шартлари асосида ҳисобланган пенядан 748,17 АҚШ
доллари жами 35 076,58 АҚШ долларини ташкил қилади.
Бу ҳолатда тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси ва юқорида қайд
этилган ҳуқуқ нормаларига мувофиқ даъвогар банк муассасасининг қарз маблағлари,
3
кредит тўловлари, унга ҳисобланган фоизларни ундириш ҳақида талаб қўйишга
ҳақли эканлигини англатади.
Даъвогарнинг судга тақдим қилган маълумотномасида жавобгар томонидан
суд кунига қадар кредит муддати ўтган асосий тани учун 900 АҚШ доллари, фоизи
учун 498,5 АҚШ доллари тўловлар амалга оширилган. Лекин шундай бўлсада,
жавобгарнинг даъвогар олдида 2026 йил 05 январь ҳолатига кредит асосий қисмидан
муддати ўтган 33 143,18 АҚШ доллари, кредитга ҳисобланган муддати ўтган кредит
фоизлардан 1 185,23 АҚШ доллари қарздорлиги вужудга келган.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгардан кредит тўловларини ундириш
талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Даъвогар жавобгардан 748,17 АҚШ доллари пеня ундиришни сўраган бўлиб,
пеня ҳисоб-китоби судга тақдим қилинган.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси 8.4-бандига кўра, қарздор
мажбуриятларни бажармаганлиги учун кечиктирилган ҳар бир кун учун 0,2 фоиз
мифдорида пеня тўлаши кўрсатилган. Даъвогар шартноманинг ушбу бандига асосан
жавобгардан 748,17 АҚШ доллари миқдорида пеня ундиришни талаб қилган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
ФК 326-моддасида “Агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг
мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд
неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада
бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи,
шунингдек, кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак” деб белгиланган.
Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга
оширилмаганлиги сабабли, суд даъво талабининг пеня ундириш қисмини ҳам асосли
деб ҳисоблайди.
Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий
жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарори (бундан буён матнда
Пленум қарори деб юритилади)нинг 4-бандида келтирилган тушунтиришлар ҳамда
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг
мулкий аҳволини, қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиши, пеня
ундирилиши жавобгарнинг мулкий аҳволига таъсир қилиш даражасини эътиборга
олиб, талаб қилинган пеняни 250 АҚШ долларигача камайтиришни, пенянинг қолган
қисмини эса қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Даъвогар даъво аризасида ундирувни гаровга қўйилган мулкларга қаратишни
сўраган.
ФКнинг 279-моддасининг 1-қисмида “Гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талабларини қондириш учун унди увни қарздор гаров билан таъминланган
мажбуриятни ўзи жавобга бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим да ажада
бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин”лиги
белгиланган.
ФКнинг 280-моддасининг 1-қисмига кўра гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ
қондирилади.
4
Кредитнинг таъминоти сифатида даъвогар ва жавобгарлар ўртасида 2024 йил
23 май куни реестр рақами 202401621000765-сон билан рўйхатга олинган гаров
шартномасига кўра, қўшимча жавобгар «FFFFF» масъулияти чекланган жамиятига
тегишли бўлган 2018 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақами белгиси 40 9726 B ,
ранги OQ бўлган S H I Z
R OBULL S B S3B русумли Y RI
IRK
REFREJIR OR траспорт воситаси (тарафлар гаров шартномаси 3.1-бандига асосан
ушбу мулк қийматини 434 300 000 сўмга келишган) ҳамда 2016 йилда ишлаб
чиқарилган давлат рақами белгиси 40 5897 B , ранги OQ бўлган S H I Z
R OBULL S B S3B русумли Y RI
IRK
REFREJIR OR траспорт
воситаси (тарафлар гаров шартномаси 3.1-бандига асосан ушбу мулк қийматини
360 000 000 сўмга келишган) гаровга тақдим қилинган. Жами гаровга қўйилган
мулклар 794 300 000 сўмга баҳоланган.
Гаров шартномасининг 4-бандига асосан гаровга олувчи асосий мажбурият
бўйича талаб муддати бошланган пайтдан бошлаб ундирувни гаровга қўйилган
мулкка қаратиш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган.
Шу сабабли суд даъвогарнинг ундирувни гаровга қўйилган қўшимча жавобгар
«FFFFF» масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган транспорт воситаларига
қаратиш талабини қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни 54-моддасида “Гаровга қўйилган
мол-мулк билан таъминланган мажбуриятларни ижро этишда ундирув ушбу молмулкка қаратилган тақдирда, гаровга қўйилган мол-мулк суд томонидан мажбурий
тарзда баҳолашдан ўтказилади ҳамда ушбу кимошди савдосидаги бошланғич
реализация қилиш нархи суд қарори билан баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда
аниқланган миқдорда белгиланади” деб кўрсатилган.
Шу сабабли суд даъвогарнинг ундирувни гаровга қаратилган мулкларга
қаратиш талабини муҳокама қилиб, ундирувни қўшимча жавобгарга тегишли бўлган
мулкларга қаратиш талабини қаноатлантиришни, ушбу гаровга қўйилган мулклар
кимошди савдосидаги бошланғич реализация қилиш нархи 2018 йилда ишлаб
чиқарилган давлат рақами белгиси 40 9726 B , ранги OQ бўлган S H I Z
R OBULL S B S3B русумли Y RI
IRK
REFREJIR OR траспорт
воситасини 434 300 000 сўм ҳамда 2016 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақами
белгиси 40 5897 B , ранги OQ бўлган S H I Z
R OBULL S B S3B русумли
Y RI
IRK
REFREJIR OR траспорт воситасини 360 000 000 сўм этиб,
жами гаровга қўйилган мулклар 794 300 000 сўм деб белгилашни лозим деб топади.
Баён қилинганларга асосланган ҳолда суд даъво талабларини қисман
қаноатлантириб, даъвогар «FFFFF» FFFFF фойдасига жавобгар FFFFFдан кредит
асосий қисмидан 33 143,18 АҚШ доллари, кредитга ҳисобланган муддати ўтган
кредит фоизлардан 1 185,23 АҚШ доллари, пенядан 250 АҚШ доллари ва 41 200 сўм
почта харажатини ундиришни, ундирувни гаровга қўйилган қўшимча жавобгар
«FFFFF» масъулияти чекланган жамиятига тегишли 2018 йилда ишлаб чиқарилган
давлат рақами белгиси 40 9726 B , ранги OQ бўлган S H I Z
R OBULL S B
S3B русумли Y RI
IRK
REFREJIR OR траспорт воситаси ва 2016 йилда
ишлаб чиқарилган давлат рақами белгиси 40 5897 B , ранги OQ бўлган S H I Z
R OBULL S B S3B русумли Y RI
IRK
REFREJIR OR траспорт
воситасига қаратишни, ушбу гаровга қўйилган давлат рақами белгиси 40 9726 B
S H I Z
R OBULL S B S3B русумли Y RI
IRK
REFREJIR OR
траспорт воситаси бошланғич реализация қиймати 434 300 000 сўм, давлат рақами
5
белгиси 40 5897 B S H I Z
R OBULL S B S3B русумли Y RI
IRK
REFREJIR OR траспорт воситаси бошланғич реализация қиймати 360 000 000 сўм
этиб белгилашни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим
топади.
Шунингдек, суд ИПК 118-моддасига асосан ишни кўриш билан боғлиқ
ҳисобланган 8 757 236,3 сўм давлат божи (даъво аризаси судга тақдим қилинган сана
05.12.2025 йилдаги 1 АҚШ доллари = 12 004,41 сўм, даъво суммаси 36 475,08 АҚШ
долларининг 2 фоизи 729,50 АҚШ долларининг сўмдаги эквиваленти)ни
жавобгардан ундиришни лозим топади.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар «FFFFF» FFFFF фойдасига жавобгар FFFFFдан 33 143,18 АҚШ
доллари кредит асосий қарзи, 1 185,23 АҚШ доллари кредит муддати ўтган фоиз
қарзи, 250 АҚШ доллари пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Ундирув гаровга қўйилган қўшимча жавобгар «FFFFF» масъулияти чекланган
жамиятига тегишли 2018 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақами белгиси 40 9726
B , ранги OQ бўлган S H I Z
R OBULL S B S3B русумли Y RI
IRK
REFREJIR OR траспорт воситаси ва 2016 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақами
белгиси 40 5897 B , ранги OQ бўлган S H I Z
R OBULL S B S3B русумли
Y RI
IRK
REFREJIR OR траспорт воситасига қаратилсин. Ушбу гаровга
қўйилган давлат рақами белгиси 40 9726 B S H I Z
R OBULL S B S3B
русумли Y RI
IRK
REFREJIR OR траспорт воситаси кимошди
савдосидаги бошланғич реализация қиймати 434 300 000 сўм, давлат рақами белгиси
40 5897 B S H I Z
R OBULL S B S3B русумли Y RI
IRK
REFREJIR OR траспорт воситаси кимошди савдосидаги бошланғич реализация
қиймати 360 000 000 сўм этиб белгилансин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Жавобгар FFFFFдан Республика бюджетига 8 757 236,3 сўм давлат божи
ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ишда иштирок этувчи шахслар шу суд орқали
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат
ичида апелляция шикояти, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан
олти ой ичида кассация шикояти беришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Х.Жамолиддинов