Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1501-2503/22298 Дата решения 05.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья JAMOLIDDINOV XUSNIDDIN KOMOLIDDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение FFFFF Ответчик / Подсудимый
Source ID 8bf47729-ab0c-4f04-a3cc-07b6d74c82ab Claim ID PDF Hash 9e842eae5b38491c... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 735-моддасининг 1-қисми аролик кодекси 735 1 code_article
ФКнинг 736-моддасининг 2-қисми ФКнинг 736 2 law
олларда ушбу Кодекснинг 734-моддаси олларда ушбу Кодекс 734 code_article
айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекснинг 327-моддаси айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекс 327 code_article
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 9 756 символов
4-1501-2503/22298-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2026 йил 05 январь Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов раисилигида, судья ёрдамчиси И.Исламованинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Р.Рахматов (ишончнома асосида) иштирокида, FFFFFнинг даъвогар «FFFFF» АТБ манфаатида жавобгар – FFFFFҳисобидан 100 000 000 сўм муддати келмаган кредит асосий қарзи, 6 480 821,91 сўм миқдорида кредит муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 1 134 246,58 сўм ҳисобланган фоиз, 1 797 217,81 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги иқтисодий ишни Фарғона туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Иш ҳужжатларига қараганда, даъвогар «FFFFF» АТБнинг Қиргули БХМ ва жавобгар FFFFFўртасида 2024 йил 29 июль куни 999-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра банк муассасаси қарздорга биноларга ойна ўрнатиш хизматини кегайтириш мақсадида 5 дона ускуна (пайка кониг, Фрезер аппарат, Арра, Компрессор, Пресс станог) сотиб олиш учун 100 000 000 сўм миқдорида кредит маблағларини ажратиши, қарздор эса кредит маблағларини шартномада белгиланган тартибда ва муддатларда тўлаб бориш мажбуриятини ўз зиммаларига олган. Кредит шартномаси иловасига қарздор кредит асосий қарзи ва фоизларини шартнома иловасида белгиланган миқдорларда тўловларни тўлаши лозим бўлган. Қарздор мунтазам равишда кредит асосий қарзи ва фоизи тўловларини кечиктириб, муддати ўтган қарздорликка йўл қўйган. Қарздор FFFFFтомонидан 2025 йил 28 октябрь ҳолатига муддати ўтган кредит фоизидан 6 480 821,91 сўм миқдорида қарздорлик вужудга келган. FFFFF даъвогар «FFFFF» АТБ манфаатини кўзлаб, жавобгар ЯТТ YE GESHOV B O B DI OVICHга нисбатан судга даъво ариза билан мурожаат этиб, жавобгар FFFFFҳисобидан кредитнинг асосий қисмидан 100 000 000 сўм, 6 480 821,91 сўм муддати ўтган кредит фоизи, 1 797 217,81 сўм пеня, 1 134 246,58 сўм ҳисобланган фоиз жами 109 412 286,3 сўм кредит тўловлари ва суд харажатларини жавобгардан ундиришни, ишни палата вакили иштирокисиз ўтказишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили кўргазма бериб, даъво талабларини қувватлаб, судга маълумотнома тақдим қилиб, даъво аризаси судга топширилгандан сўнг тўловлар амалга оширилмаганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига вакил иштироки таъминланмади. Суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 170-моддаларига асосан жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топади. Савдо саноат палатаси ҳудудий бошқармаси ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд иш материалларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб қуйидагиларга асосан даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 735-моддасининг 1-қисмида “Қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт” деб белгиланган. ФКнинг 736-моддасининг 2-қисмида “Агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли” деб белгиланган. ФК 234-моддасида “Мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс бошқа шахс фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади” деб белгиланган. ФК 236-моддаси талабларига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 238-моддаси талабларига кўра мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши керак. ФК 736-моддаси биринчи қисмига кўра Агар қонунчиликда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи қарз суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда ушбу Кодекснинг 734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар тўланган бўлишидан қатъи назар, қарз қайтариб берилиши керак бўлган кундан бошлаб то у қарз берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекснинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган миқдорда фоизлар тўланиши керак. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар «FFFFF» АТБнинг Фарғона минтақавий филиали ва жавобгар FFFFFўртасида 2024 йил 29 июль куни 999-сонли кредит шартномаси тузилган, унга кўра банк муассасаси томонидан қарздорга биноларга ойна ўрнатиш хизматини кегайтириш мақсадида 5 дона ускуна (пайка кониг, Фрезер аппарат, Арра, Компрессор, Пресс станог) сотиб олиш учун 100 000 000 сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган. Жавобгар кредит шартномаси иловасида кўрсатилган тўлов граффикларига риоя қилмасдан, кредит тўловларини мунтазам равишда бузиб келган. Жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 28 октябрь ҳолатига муддати ўтган кредит фоизидан 6 480 821,91 сўм, пенядан 974 658,57 сўм, ҳисобланган кредит фоиидан 1 134 246,58 сўм қарздорлиги вужудга келган. Даъвогар томонидан муддати келмаган кредит асосий қарзи ва муддати ўтган кредит фоизларини тўлаш тўғрисида жавобгар номига юборилган талабнома ижросиз қолдирилган. Шу боис, даъвогар фойдасига жавобгардан кредит тўловлари ва пеняни ундириш тўғрисида судга даъво аризаси киритилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 22.12.2006 йилдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли Қарори 9-бандида “Судлар инобатга олишлари лозимки, кредит мажбуриятларининг ижроси кечиктирилган давр учун неустойка (пеня ва жарима шаклида) ёки мажбуриятларнинг бажарилишини ўз вақтида таъминламаганлик учун оширилган фоизлар белгиланишидан фарқли ўлароқ, кредит шартномасида мазкур шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши муддати кредит ташкилоти томонидан узайтирилган тақдирда кредитдан фойдаланганлик учун фоиз устамасининг оширилиши (кўпайтирилиши) назарда тутилиши мумкин. Кредит шартномаси бўйича асосий қарзни (ёки асосий қарзнинг бир қисмини) қайтариш муддати узайтирилган даврдаги банк фоизлари устамасининг оширилиши қарздор томонидан мажбуриятларни ўз вақтида бажармаганлик учун тўланадиган неустойка ёки оширилган фоизлар шаклидаги жавобгарлик бўлмай, судлар томонидан унга кредит маблағларидан фойдаланганлик учун шартномавий тўлов шакли сифатида қаралиши лозим” – деб тушунтириш берилган. Даъвогарнинг берган кўргазмаси ва судга тақдим қилинган маълумотномасига асосан жавобгар томонидан муддати ўтган кредит фоиз қарздорликлари тўланмаган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.1.4-бандида қарз олувчи томонидан мазкур кредит шартномасида белгиланган ҳар қандай тўлов мажбуриятлари бажарилмаган ҳолларда банк кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин ундириш ҳуқуқи кўрсатилган. Шу боис, суд даъвонинг жавобгардан муддати ўтмаган кредит асосий қарзи ва унга нисбатан муддати ўтган кредит фоиз тўловлари ва ҳисобланган фоизларни ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, кредит тўловларини ундириш талабини қаноатлантиришни лозим топди. Бундан ташқари, даъвогар, жавобгар ҳисобидан тўловларни кечиктирганлиги учун шартноманинг 8.3-бандига асосан кечиктирилган тўлов кунлари учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,1% миқдорида 1 797 217,81 сўм пеня ҳисоблаб, ундиришни сўраган. ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб суд, жавобгарнинг молиявий аҳволини ҳамда муддати ўтган қарздорликни ўз муддатида ундириш чораларини кўрмаганликда, даъвогарнинг ҳам айби мавжудлигини инобатга олиб, пеня суммасини 500 000 сўмга қадар камайтиришни лозим топади. Баён қилинганларга асосланган ҳолда, суд, даъвони қисман қаноатлантириб, даъвогар «FFFFF» АТБ фойдасига жавобгар ЯТТ YE GESHOV B O B DI OVICHдан кредитнинг асосий қисмидан 100 000 000 сўм, 6 480 821,91 сўм муддати ўтган кредит фоизи, 500 000 сўм пеня, 1 134 246,58 сўм ҳисобланган фоиз ҳамда 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасига мувофиқ ишни кўриш билан боғлиқ ҳисобланган 2 188 245,73 сўм давлат божини жавобгар ЯТТ YE GESHOV B O B DI OVICHдан ундириш лозим бўлади. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар «FFFFF» АТБ фойдасига жавобгар ЯТТ YE GESHOV B O B DI OVICHдан кредитнинг асосий қисмидан 100 000 000 сўм, 6 480 821,91 сўм муддати ўтган кредит фоизи, 500 000 сўм пеня, 1 134 246,58 сўм ҳисобланган фоиз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Жавобгар FFFFFҳисобидан 2 188 245,73 сўм миқдорида давлат божи Республика бюджетига ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ишда иштирок этувчи шахслар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида апелляция шикояти, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти беришга ҳақли. Раислик этувчи: Х.Жамолиддинов