Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1801-2501/10037 Дата решения 05.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Қарши туманлараро иқтисодий суди Судья RUZIYEV KOMOL SUYAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID a027baad-5ab7-4ae4-af3c-7dd15e9e7c6b Claim ID PDF Hash d4682ec1f01dc0e7... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
збекистон Республикаси Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 47-моддаси ФКнинг 47 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги сабабли ИПКнинг 118-моддаси Даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги сабабли ИПК 118 law
Текст решения 12 138 символов
4-1801-2501/10037-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2026 йил 05 январь Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси К.С.Рузиев раислигида, судья ёрдамчиси М.Б.Буриевни суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили А (2025 йил 8 январдаги 06/41-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “ААА” акциядорлик жамиятининг жавобгар “ВВВ” фермер хўжалиги ҳисобидан фойдаланилган электр энергиясидан 62 816 983 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар “ААА” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда — даъвогар ва(ёки) жамияти) судга жавобгар “ВВВ” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда —жавобгар ва/ёки қарздор, фермер хўжалиги)га нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан фойдаланилган электр энергиясидан 62 816 983 сўм муддати ўтган асосий қарзни ундиришни сўраган. Бунга асос қилиб, даъвогар Қашқадарё ҳудудий филиали Нишон туман электр таъминоти ва жавобгар ўртасида 220935-сонли улгуржи истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш шартнома тузилган бўлиб, шартномага мувофиқ 2025 йил 01 январдан 2025 йил 1 ноябрь ҳолатига 62 816 983 сўмлик электр энергияси етказиб берилган бўлса-да, жавобгар истеъмол қилган электр энергияси учун 62 816 983 сўм асосий қарзни тўламасдан келган. Мавжуд қарздорликни тўлаб беришни сўраб жавобгарга юборилган талабнома ҳам оқибатсиз қолдирилганлиги келтирилган. Жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, у (лар)нинг вакил (лар)и суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда — ИПК) 128-моддасига биноан агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар: ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса; 2 суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса; ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса. ИПКнинг 170-моддасига асосан ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмайди. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли, суд ишни ИПКнинг 128-129,170-моддаси талабларига асосан жавобгар вакил (лар)и иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи даъвогарнинг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда — ФК) 8-моддасининг биринчи қисмига биноан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра 3 фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФК 234-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогарнинг Қашқадарё ҳудудий филиали Нишон туман электр таъминоти ва жавобгар ўртасида 2025 йилда тузилган 220935-сонли улгуржи истеъмолчилар учун электр энергияси таъминоти шартнома (кейинги ўринларда — шартнома)сидан келиб чиққан. ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ, энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 47-моддасига биноан ваколатхона юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган, юридик шахс манфаатларини ифодалайдиган ва уларни ҳимоя қиладиган алоҳида бўлинмасидир. Филиал юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган ҳамда унинг барча вазифаларини ёки вазифаларининг бир қисмини, шу жумладан ваколатхона вазифаларини бажарадиган алоҳида бўлинмасидир. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, шартномага асосан даъвогар жавобгарга электр энергиясини уланган тармоқлари орқали етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар шартнома шартларини бажариб, жавобгарга уланган тармоқлари орқали электр энергияси етказиб берган, бироқ жавобгар истеъмол қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўлаш чораларини кўрмаган. Истеъмол қилинган электр энергияси учун тўлов мажбурияти лозим даража бажарилмаганлиги сабабли жавобгар томонидан истеъмол қилинган электр энергияси учун 2025 йил 1 ноябрь куни ҳолатига 62 816 983 сўм қарздорлиги юзага келган. Даъвогар жавобгарни шартнома бўйича юзага келган қарз суммасини тўлаш тўғрисида бир неча бор оғзаки равишда огоҳлантирган ва ёзма равишда талабнома юборган. Бироқ, жавобгар даъвогар томонидан юборилган талабномани оқибатсиз қолдириб, истеъмол қилинган электр энергияси учун 62 816 983 сўм қарздорлигини бугунги кунга қадар тўламаган. 4 Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида” ги Қонун талабларига кўра, электр энергияси истеъмолчилари: намунавий шартномада белгиланган электр энергиясини истеъмол қилиш режимига риоя этиши, истеъмол қилинган электр энергияси учун ҳақни (шу жумладан олдиндан тўловни) намунавий шартномада белгиланган муддатларда тўлаши, электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларини текширишига йўл қўйиши, электр энергиясидан оқилона фойдаланиш учун чоралар кўриши, ўзи фойдаланаётган электр тармоқларининг, асбоб ва ускуналарнинг лозим даражадаги техник ҳолати ҳамда хавфсизлигини таъминлаши, носозликлар тўғрисида тегишли тизим операторига ёки таъминотчига хабар қилиши шарт. Истеъмолчи қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши ва унинг зиммасида ўзга мажбуриятлар бўлиши мумкин. Шу сабабли даъвогар томонидан жавобгар ҳисобидан 62 816 983 сўм асосий қарздорлик ундириш тўғрисида судга талаб билдирилган. Жавобгар томонидан истеъмол қилинган электр энергияси бўйича 2025 йил 1 ноябрь куни ҳолатига 62 816 983 сўм қарздорлик факти ишдаги мавжуд шартнома, ҳисобварақ-фактура, солиштирма далолатнома, талабнома, суд мажлисида ишда иштирок этувчи даъвогар вакили берган тушунтиришлари ва ишга алоқадор бошқа ҳужжатлар каби далиллар билан ўз тасдиғини топиши сабабли инкор этиб бўлмайди. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмида асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги, учинчи қисмида эса ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим, бироқ жавобгар томонидан ўз эътирозларини ва 62 816 983 сўм асосий қарзни тўланганлигини фактини тасдиқловчи далиллар тақдим этилмади. Қайд этилганларга биноан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 62 816 983 сўм қарздорлик ундириш ҳақидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 2 июндаги “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш 5 тўғрисида”ги ПФ-91-сон Фармони 3-бандига асосан, 2025 йил 1 августдан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдори — 412 000 сўм этиб белгиланди. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги сабабли ИПКнинг 118-моддаси ва “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан жами 62 816 983 сўм қарздорлик бўйича (62 816 983 х 2%=1 256 339,66 сўм) 1 256 339,66 сўм давлат божи ва олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатлари жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 74-75, 127, 128, 118, 170, 176-180, 186моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар “ААА” акциядорлик жамиятининг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “ВВВ” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “ААА” акциядорлик жамияти фойдасига 62 816 983 сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатлари; - Давлат бюджетига 1 256 339,66 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья К.Рузиев