← Назад
Решение #2827214 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| ИПК | 170 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
6 212 символов
------------сонли иш
судья: Б.Мадрахимов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2026 йил 5 январь
Наманган
туманлараро
иқтисодий
судининг
судьяси
Б.Мадрахимовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Х.Ишанхужаевнинг суд
мажлиси котиблигида, даъвогар жамият вакили -------(ишончнома асосида)
иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Наманган
вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар -------------- МЧЖ ҚК манфаатида
жавобгар -------------- фермер хўжалиги ҳисобидан 8958781.86 сўм асосий
қарзни ундириш ҳақидаги даъво аризасини Наманган туманлараро
иқтисодий суди биносида, очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят
ҳудудий бошқармаси(бундан буён матнда – Палата) даъвогар -------------МЧЖ ҚК(бундан буён матнда – даъвогар) манфаатида судга даъво аризаси
тақдим этиб, жавобгар -------------- фермер хўжалиги(бундан буён матнда –
жавобгар) ҳисобидан 8958781.86 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган.
Палата ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қўллаб-қувватлаб, уни
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгарнинг манзилига белгиланган тартибда суд мажлисининг
вақти ва жойи тўғрисида суднинг ажрими юборилиб, хабардор қилинган
бўлсада, вакил иштирокини таъминламади ҳамда даъво талаблари юзасидан
ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан
буён матнда – ИПК)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган
ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда
тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи
шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма
фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд
материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги, иккинчи қисмида иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг
йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги, учинчи қисмида эса иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд этилган.
Шу сабабли суд, ишни жавобгар иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ва
қўшимча тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга
кўра, даъвони талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(бундан буён матнда –
ФК)нинг 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар томонидан 2025 йил 31
июлдаги 35757-сонли шартномага асосан 2025 йил 31 июлдаги 70944-сонли
ҳисобварақ-фактура билан 8959999.68 сўмлик кимёвий воситалар етказиб
берилган, бироқ жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаганлиги
натижасида 8958781.86 сўм қарздорлик вужудга келган.
Ваҳоланки, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.1-бандида
жавобгар шартнома имзолангандан сўнг 5 кун ичида 100 фоизлик тўловни
амалга ошириши белгиланган.
ФКнинг 437-моддасига кўра маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда
ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган
бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса
товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 449-моддасининг биринчи қисмига кўра сотиб олувчи етказиб
бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар
тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида
ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар
тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади.
ФК 449-моддасининг учинчи қисмига асосан агар маҳсулот етказиб
бериш шартномасида товарлар ҳаққи олувчи (тўловчи) томонидан
тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки
товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса,
етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини
тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Юқоридаги қарздорлик шартнома, ҳисобварақ-фактуралар ва бошқа
ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади.
Мазкур ҳолатда, даъвогарнинг 8958781.86 сўм асосий қарздорликни
ундириш талаби асосли бўлиб, даъвони эса тўлиқ қаноатлантириш лозим
бўлади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
олдиндан тўланган 41200 сўм почта харажатини, Республика бюджетига эса
412000 сўм давлат божини ундириш лозим бўлади.
Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 112, 118, 170, 176-179моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят
ҳудудий бошқармасининг даъвогар -------------- МЧЖ ҚК манфаатидаги
даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар -------------- фермер хўжалиги ҳисобидан:
- Даъвогар -------------- МЧЖ ҚК фойдасига 8958781.86 сўм асосий
қарз ҳамда 41200 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 412000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси
берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик
муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори кучга
киргач эса кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
Б.Мадрахимов