Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1801-2501/10020 Дата решения 05.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Қарши туманлараро иқтисодий суди Судья YUSUPOV ZAFAR ABDUQAYUMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудий электр тармоқлари Ответчик / Подсудимый
Source ID 4516040b-a72d-4772-9223-13994224ac05 Claim ID PDF Hash 730ef6b73950378c... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 2034-моддаси нинг 2034 law
ИПК 2034-моддаси ИПК 2034 law
мазкур кодекс 2034-моддаси мазкур кодекс 2034 code_article
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
онунининг 39-моддаси онуни 39 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 9 439 символов
4-1801-2501/10020-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И Қарши шаҳри 2026 йил 5 январь Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Юсупов, даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг, жавобгар “*************” фермер хўжалиги ҳисобидан 987 000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “*************” фермер хўжалиги (бундан кейин матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 987 000 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Иш ҳужжатларида даъвогар судга киритган даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни жавобгарга юборганлиги тўғрисида почта хабарномаси мавжуд. Ўзбекистон Респуббликаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда - ИПК)нинг 2034-моддасининг иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасининг кўчирма нусхаси ўзига топширилган пайтдан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Бироқ, соддалаштирилган тартибда иш кўриш вақти тўғрисида хабардор қилинган жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикр билан мурожаат қилмади. ИПК 2034-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Шунингдек, мазкур кодекс 2034-моддасининг саккизинчи қисмига кўра, суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд юқорида баён этилганларга асосан даъво ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни батафсил ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар электр энергиясини етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан. ФК 236-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларига кўра, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ “Энергосавдо” филиали Қашқадарё бўлинмаси Нишон туман бўлими ва “*************” фермер хўжалиги ўртасида 2024 йил 1 февралда 220002сонли улгуржи истеъмолчилар учун электр таъминоти тўғрисида шартнома тузилган бўлиб, унинг 1-бандига кўра, корхона (даъвогар) тармоқлари орқали электр энергиясини истеъмолчига (жавобгар) етказиб бериш, истеъмолчи эса истеъмол қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олади. Шартноманинг 3.6-бандига мувофиқ истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб бериш, улар томонидан келгуси ҳисобот даври бошлангунча шартномавий миқдорнинг 100 фоизи миқдорида олдиндан ҳақ тўлангандан кейин амалга оширилади, 50 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга ошириш ҳоҳишини билдирган истеъмолчи ҳисоб-китоб амалга ошириладиган даврни кўрсатиб, ҳисоб-китоб бошланишидан камида 5 кун олдин билдирги тартибида таъминотчи корхонага мурожаат қилган тақдирда электр энергияси истеъмолчига 50 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида етказиб берилишига йўл қўйилади. Олдиндан ҳақ тўланмаган ҳамда 50 фоиз олдиндан тўлаётган исътемолчи томонидан ойнинг охиригача якуний ҳисоб-китоб амалга оширилмаган ҳолларда мазкур исътемолчига нисбатан электр тармоқларидан тўлиқ узишгача бўлган чоралар кўрилиши белгиланган. Шартноманинг 4.2-бандига кўра истеъмолчи энергия истеъмол қилишнинг белгиланган режимига риоя этиш ва фойдаланган электр энергияси (қуввати) учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Бироқ, 2025 йил 1 декабрда тузилган ўзаро ҳисоб-китоблар солиштирма далолатномасига асосан етказиб берилган электр энергияси учун жавобгарнинг даъвогар олдидаги муддати ўтган қарздорлиги 987 000 сўм асосий қарзни ташкил этган. Мазкур қарздорликни тўлаш ҳақида жавобгарга 2025 йил 24 ноябрда огоҳлантириш хати юборилган. 2025 йил 28 ноябрдаги ўчириш далолатномасига асосан жавобгарга электр энергия бериш тўхтатилган. ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФК 474-моддасига мувофиқ, агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари” (бундан буён матнда Қоидалар деб юритилади)нинг 83-бандига кўра, Электр энергияси учун ҲЭТК ёки истеъмолчи томонидан ёзиладиган тўлов ҳужжатлари бўйича электр таъминоти шартномасига мувофиқ ҳақ тўланади. Қоидаларнинг 84-бандида эса ЭҲНАТга уланган ҳисоблагичга эга бўлган истеъмолчиларга электр энергияси олдиндан тўланган тўлов доирасида етказиб берилади. Қоидаларнинг 88-бандида истеъмолчиларга (маиший истеъмолчилардан ташқари) электр энергияси 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида етказиб берилиши ҳамда истеъмол қилинган электр энергияси учун электр таъминоти шартномасида белгиланган муддатларда тўланмаган қарзи бўлган юридик шахсларга электр энергияси етказиб бериш тўхтатиб қўйилади (махсус тартибга кўра электр энергияси етказиб бериладиган истеъмолчилар бундан мустасно). Бунда тадбиркорлик рейтингида «юқори» ва «ўрта» тоифадаги корхоналарга олдиндан тўлов суммасининг 50 фоизини ҳисобот ойининг биринчи санасигача ва қолган қисмини ҳисобот ойининг ўн бешинчи санасигача бўлиб тўлашга рухсат берилади. “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 39-моддасида Электр энергияси истеъмолчисининг мажбуриятлари белгиланган бўлиб, унга кўра, истеъмол қилинган электр энергияси учун ҳақни (шу жумладан олдиндан тўловни) намунавий шартномада белгиланган муддатларда тўлаши кўрсатилган. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талабини ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Шунингдек, ИПКнинг 74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. Суд ҳужжатнинг ёки бошқа ёзма далилнинг фақат кўчирма нусхаси билан тасдиқланадиган ҳолатларни, агар ҳужжатнинг асл нусхаси йўқотилган ва судга топширилмаган бўлса, ва ушбу ҳужжатнинг низолашаётган тарафларнинг ҳар бири томонидан тақдим этилган кўчирма нусхалари ўзаро бир хил бўлмаса, ва ҳужжатнинг асл мазмунини бошқа далиллар ёрдамида аниқлаб бўлмаса, исбот қилинган деб ҳисоблаши мумкин эмас. Мазкур ҳолатда суд даъво аризасининг асосий қарз ундириш ҳақидаги талабини асосли деб ҳисоблаб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридаги асосларга кўра суд, даъво аризасини қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 72, 118, 2031-2035моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “*************” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ фойдасига 987 000 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар “*************” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори тарафларга юборилсин. Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори, агар тегишли тартибда шикоят (протест) берилмаган бўлса, қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида тегишли тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья З.Юсупов