← Назад
Решение #2827227 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 744 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 736 | — | code_article |
Текст решения
5 345 символов
4-1601-2501/21769-сонли иқтисодий иш
судья: А.Каримов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2026 йил 5 январь
Наманган туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Каримовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Т.Тўраевнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар АТБ «А»нинг жавобгар - «Б» МЧЖ ҳисобидан 31479514,52 сўм
муддати ўтган асосий қарз, 12493563,32 сўм муддати ўтган фоиз, 2391276,84
сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини суд биносида ўтказилган суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар АТБ «А» (бундан буён матнда – даъвогар) судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - «Б» МЧЖ ҳисобидан 31479514,52
сўм муддати ўтган асосий қарз, 12493563,32 сўм муддати ўтган фоиз,
2391276,84 сўм пеня ундиришни сўраган.
Даъвогар мажлиси куни ва жойи ҳақида қонунда белгиланган тартибда
хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида вакил иштирокини
таъминламади. Бироқ, судга маълумотнома тақдим этиб, жавобгарнинг 2025
йил 25 декабрь куни ҳолатига муддати ўтган кредит қарздорлиги мавжуд
эмаслигини маълум қилган.
Жавобгарлар белгиланган тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисида хабардор қилинган бўлсада, у вакил иштирокини таъминламади
ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда – ИПК) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд
мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу асосда, суд мазкур ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Суд ишдаги ва қўшимча тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб,
қуйидаги асосларга кўра, даъвони аризасини қисман қаноатлантиришни
лозим топди:
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, 2023 йил 8 ноябрда тузилган
05361236/0327/04-сонли кредит шартномасига асосан, жавобгарга кредитдан
фойдаланганлик учун йиллик 28 фоиз устама ҳақи тўлаш шарти билан 3 йил
муддатга 539000000 сўм кредит маблағлари ажратилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 744-моддасига кўра,
кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти
(кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган
миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи
эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш
мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 736-моддасининг
иккинчи қисмида белгиланишича, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб
(бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг
навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда,
қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан
бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Даъвогар вакили тақдим этган маълумотларга кўра, жавобгарнинг 2025
йил 25 декабрь куни ҳолатига муддати ўтган қарздорлиги мавжуд эмас.
Мазкур ҳолатда, даъво аризасининг муддати ўтган асосий қарз ва фоиз
қарздорлигини ундириш талабини қаноатлантиришни рад этиш лозим
бўлади.
Шунингдек, даъво аризасида 2391276,84 сўм пеня ундириш талаби
қўйилган.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 8.4-банди 2қисмига кўра, тўловлар кечиктирилган ҳар бир кун учун 0,2 фоиз миқдорида
пеня тўланиши келишилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 260 – моддасига
кўра, қонунчилик ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни
бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақди да кредиторга тўлаши
шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июнь кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
қарорининг 2-бандида, шартномада жарима ёки пеня шаклида
белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган
мажбуриятларнинг
бажарилишини
таъминлаш
усулларидан
бири
ҳисобланади. судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал
қилишда
неустойка
миқдорининг
қонун
талабларига
мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб,
талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги
ҳақида тушунтириш берилган.
Шу сабабли, даъвогар томонидан жами 2391276,84 сўм пеня
ҳисобланган.
Мазкур ҳолатда, суд даъвонинг пеня ундириш талабини
қаноатлантиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни,
жавобгар ҳисобидан даъвогар банк фойдасига 2391276,84 сўм пеня, 41200
сўм почта харажати ундириш, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига
927287,09 сўм давлат божи ундириш лозим бўлади.
Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 112, 118, 170, 176-179моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар АТБ «А» фойдасига жавобгар – «Б» МЧЖ ҳисобидан
2391276,84 сўм пеня, 41200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Республика бюджетига жавобгар «Б» МЧЖ ҳисобидан 927287,09 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция
тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи
А.Каримов