← Назад
Решение #2827229 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| аролик кодекси | 333 | — | code_article |
Текст решения
7 371 символов
4-1107-2501/12655-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2026 йил 5 январь
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Акбаров раислигида,
Х.Хасановнинг суд мажлиси котиблигида, тарафлар вакиллари иштирокисиз,
даъвогар “ LI JIONG” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар
«M RG`ILON T `MIR» хусусий корхонасидан 102 960 000 сўм асосий қарз,
10 296 000 сўм жарима, 45 345 600 сўм пеня, 15 400 000 сўм адвокат
харажатларини ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси буйича
қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Иш материалларига қараганда, « LI JIONG” масъулияти чекланган
жамияти (кейинги матнда даъвогар деб юритилади) ва «M RG`ILON T `MIR»
хусусий корхонаси (кейинги матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2025 йил
4 март куни 4/3-1-сонли шартнома имзоланган бўлиб, ушбу шартномага асосан
даъвогар жавобгарга газбетон блоклари маҳсулотини етказиб бериш, жавобгар эса
келишилган тўловларни амалга ошириши лозим бўлган.
Шартноманинг 2.1-бандига кўра харидор сотувчига олдиндан маҳсулот
учун тўловларни 100% тўлаб бериши белгиланган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича даъвогар “ LI JIONG” масъулияти
чекланган жамияти томонидан жавобгар «M RG`ILON T `MIR» хусусий
корхонасига тарафлар ўртасида 2025 йил 4 март куни имзоланган 4/3-1-сонли
шартнома шартларига риоя этган ҳолда газбетон блоклари маҳсулоти етказиб
берилган бўлсада, жавобгар томонидан маҳсулотлар учун тўловлар тўлиқ амалга
оширилмасдан 102 960 000 сўм қарздорликка йўл қўйган.
Даъвогар “ LI JIONG” масъулияти чекланган жамияти судга даъво ариза
билан мурожаат этиб жавобгар «M RG`ILON T `MIR» хусусий корхонасидан
102 960 000 сўм асосий қарз, 10 296 000 сўм жарима, 45 345 600 сўм пеня,
15 400 000 сўм адвокат харажатларини ва 1 483 056 сўм давлат божини
ундиришни сўраган.
Тарафлар тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада суд мажлисида
иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда – Иқтисодий процессуал кодекси) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра,
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Даъвогар судга ариза бериб, унда ишни унинг иштирокисиз кўришни
сўраган.
Бундай ҳолатда суд ишни тарафлар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Суд, иш материалларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб, қуйидаги
асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси 3-қисмига кўра
ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб
чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун хужжатлари талабларига мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 419-моддаси 1 ва 2-қисмларида “Агар қонун ҳужжатлари ёки олдисотди шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян муддатда тўлаш
мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи ўзига товарни ёки ушбу
товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини берганидан сўнг кечиктирмасдан тўлаши
лозим. Агар олди-сотди шартномасида товар ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш назарда
тутилган бўлмаса, сотиб олувчи сотувчига топширилган товарнинг тўлиқ баҳоси
миқдорида ҳақ тўлаши лозим” деб белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартнома бўйича вужудга келган қарздорлик
иш ҳужжатларидаги шартнома ва ҳисобварақ-фактуралар билан ўз тасдиғини
топади.
Шу сабабли суд даъвогарнинг жавобгардан асосий қарздорликни ундириш
даъво талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан, шартноманинг 3.2-бандига асосан
45 345 600 сўм миқдорида пеня ундиришни сўраган. Пеня ҳисоб-китоби даъво
аризасида кўрсатиб ўтилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.2-бандига кўра харидор
тўловни кечиктириб юборса, кечиктирилган ҳар бир кун учун тўланмаган
сумманинг 0,2 % миқдорида, лекин тўланмаган сумманинг 50%дан ошмаган
миқдорда пеня тўлаши белгиланган.
Шунингдек даъвогар жавобгардан, шартноманинг 3.1-бандига асосан
10 296 000 сўм жарима ундиришни сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.1-бандига кўра харидор
етказиб берилган маҳсулот учун тўлов қилишдан бош тортса тўланмаган
сумманинг 10 % миқдорида жарима тўлаши белгиланган.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 3-бандига кўра Агар
шартномада айнан битта мажбуриятнинг бузилиши учун неустойкани ҳам жарима,
ҳам пеня кўринишида тўлаш назарда тутилган бўлса, судлар шуни эътиборга
олишлари лозимки, қонунчиликда бошқача ҳоллар назарда тутилмаган бўлса,
даъвогар фақатгина бир шаклдаги неустойка қўллашни талаб қилишга ҳақли.
Бу ҳолатда даъво талабинининг жавобгардан пеня ундириш талаби
асоссиздир.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан 15 400 000 сўм адвокатга
сарфланган харажатни ундиришни сўраган.
Даъво аризасига “L g l-Lin ” адвокатлик бюроси ва “ LI JIONG”
масъулияти чекланган жамияти ўртасида тузилган 2025 йил 11 сентябрдаги 12/25сонли ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги шартнома ва 2025 йил 12 ноябрдаги
тўлов топширинқомаси илова қилинган.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Гарчи даъвогар даъво аризасига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги
шартнома ва тўлов топшириқномасини илова қилган бўлсада, ушбу шартнома ва
тўлов топшириқномаси бўйича ўтказилган пул маблағи айнан шу иш бўйича ёки
айнан жавобгар билан боғлиқ низо бўйича ўтказилганлигини тасдиқловчи
ҳужжатлар судга тақдим этилмади.
Бундай ҳолатда суд даъвонинг адвокатга сарфланган харажатни ундириш
қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Фуқаролик кодексининг 333-моддасига кўра қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Юқоридагиларга асосан суд даъвони қисман қаноатлантириб, даъвогар “ LI
JIONG” масъулияти чекланган жамияти фойдасига жавобгар «M RG`ILON
T `MIR» хусусий корхонасидан 102 960 000 сўм асосий қарз, 10 296 000 сўм
жарима ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, даъвонинг қолган қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 236,388, 389
-моддаларини, ИПКнинг 118, 129,170,176-179-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъвогар “ LI JIONG” масъулияти чекланган жамиятининг даьво аризаси
қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар “ LI JIONG” масъулияти чекланган жамияти фойдасига жавобгар
“M RG`ILON T `MIR” хусусий корхонасидан 102 960 000 сўм асосий қарз,
10 296 000 сўм жарима, 1 483 056 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “M RG`ILON T `MIR” хусусий корхонасидан республика
бюджетига 1 996 976 сўм давлат божи ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ойлик муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд
орқали Фарғона вилоят судига апелляция шикояти (протест) ёки олти ой муддат ичида кассация
шикояти келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
А.Акбаров