Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1501-2501/20276 Дата решения 05.01.2026 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья MAMATOJIYEV TOXIRJON TURSUNALIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Vil t b l l r ftizi tri si tg hi V dil Ответчик / Подсудимый
Source ID 12eab44c-793e-4b8f-97ec-32327028ac3c Claim ID PDF Hash d055eda69b76260d... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 274-моддаси нинг 274 law
ИПКнинг 275-моддаси ИПК 275 law
ИПКнинг 273-моддаси ИПКнинг 273 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 8 034 символов
4-1501-2501/20276-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья - Т.Маматожиев Апелляция инстанцияда маърузачи судья - М.Умматова ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ АЖРИМИ Фарғона шаҳри 2026 йил 5 январь Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья М.Умаровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Д.Акрамова ва М.Умматовалардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси С.Каримовнинг суд мажлиси котиблигида, Фарғона вилоят прокуратураси бўлим прокурори С.Игамбердиевнинг қатнашувида, тарафлардан даъвогар вакиллари Г.Асқарова (раҳбар, паспорт асосида), Х.Абдуллаев (муҳандис, ишончнома асосида), адвокат А.Худойназаров (ордер асосида), жавобгар вакиллари Н.Сайдахмедов (раҳбар, паспорт асосида), Н.Исмоилов (ҳуқуқшунос, буйруқ ва ишончнома асосида)ларнинг иштирокисиз, даъвогар “Vil t b l l r ftizi tri si tg hi V dil” муассасасининг жавобгарлар “ him n Shif d F rm” масъулияти чекланган жамияти ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига нисбатан битимни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий юзасидан қабул қилинган Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 7 ноябрдаги ҳал қилув қароридан норози бўлиб, даъвогар “Vil t b l l r ftizi tri si tg hi V dil” муассасаси томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни вилоят суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “Vil t b l l r ftizi tri si tg hi V dil” муассасаси (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ him n Shif d F rm” масъулияти чекланган жамияти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (бундан буён матнда “жавобгарлар” деб юритилади) ўртасида тузилган “Давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида реабилитация марказини ташкил этиш бўйича” Давлат хусусий шерикчилик тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида 2025 йил 13 июлда реестрга 61-сон билан рўйхатга олинган битимни ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 7 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. Суднинг мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, даъвогар Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти билан мурожаат қилган. Апелляция шикоятида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қароридан норози эканлигини, хусусан суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилишда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларига риоя қилинмаганлигини, моддий ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилганилганлигини, битим тузишда жавобгар “ him n Shif d F rm” масъулияти чекланган жамиятининг ёлғон ваъдаларга ишониб даъвогар томонидан Фарғона вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси номига алоқа хати берилганлигини, суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилишда битим тузишда жавобгар “ him n Shif d F rm” масъулияти чекланган жамияти битим доирасидан четга чиқиб, даъвогардан розилик олмаган ҳолда ҳамда низоли битимга мулкларни бузиш ҳуқуқи билан тегишли тартибда ўзгартириш киритмаган ҳолда бино-иншоотлар ноқонуний бузиб ташланаётганлиги ҳолатига ҳуқуқий баҳо берилмаганлигини, қолаверса суд томонидан ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимнинг ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини ўз ташаббуси билан қўллашга ҳақли бўлса-да, бироқ ҳал қилув қарори қабул қилишда битимнинг ҳақиқий эмаслигининг оқибатлари қўлламаганлигини билдириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни, даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигидан вакил суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 274-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Ушбу ҳуқуқ нормасига асосан судлов ҳайъати ишни жавобгар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари тушунтириш бериб, юзага келган низо бўйича тарафлар ўртасида 2025 йил 18 декабрда келишув битими тузилганлигини, мазкур келишув битими асосида тарафлар юзага келган низо бўйича ўзаро келишувга эришганликларини билдириб, даъвогар раҳбари томонидан судлов ҳайъатига апелляция шикоятидан воз кечиш ҳақида ёзма ариза тақдим қилиниб, судлов ҳайъатидан апелляция инстанциясида иш юритишни тугатишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари тушунтириш бериб, даъвогар вакилларининг тушунтиришларини қўллаб-қувватлаб, ҳақиқатдан ҳам тарафлар ўртасида юзага келган мазкур низоли битим бўйича ўзаро келишувга эришилганлигини, тарафлар ўртасида 2025 йил 18 декабрда келишув битими тузилганлигини, ушбу келишув битимида белгиланган мажбуриятларни бажарилишини таъминлашини билдириб, судлов ҳайъатидан даъвогарнинг апелляция шикоятидан воз кечиш ҳақидаги аризасини қонуний ҳал қилишни сўради. Суд мажлисида қатнашган прокурор ишни тўхтатиб туришга асос мавжуд эмаслигини билдириб, илтимосномани рад қилишни сўради. Судлов ҳайъати, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг тушунтиришларини ва прокурор фикрини тинглаб тинглаб, апелляция шикояти бўйича апелляция инстанциясида иш юритишни тугатишни лозим деб ҳисоблайди. ИПКнинг 275-моддасига кўра, апелляция шикояти берган шахс ишни кўриш якуни бўйича суд ҳужжати чиқарилгунига қадар ундан воз кечишга ҳақли. ИПКнинг 273-моддаси 4-бандига кўра, апелляция шикояти иш юритишга қабул қилинганидан сўнг шикоят берган шахс томонидан шикоятдан воз кечиш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса, апелляция инстанцияси суди апелляция шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиши белгиланган. ИПКнинг 118-моддаси биринчи ва тўққизинчи қисмларига биноан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан, судлов ҳайъати суд харажатларини даъвогарнинг зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати аризачи апелляция шикоятидан воз кечганлиги сабабли апелляция инстанциясида иш юритишни тугатишни, апелляция шикояти беришда олдиндан тўланган 2 060 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини даъвогарнинг зиммасида қолдириб, даъвогардан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа режимида суд мажлисини ўтказиш билан боғлиқ суд харажати ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 273, 275-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати АЖРИМ Қ И Л А Д И: “Vil t b l l r ftizi tri si tg hi V dil” муассасасининг апелляция шикояти бўйича иш юритиш тугатилсин. Апелляция шикояти беришда олдиндан тўланган 2 060 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати “Vil t b l l r ftizi tri si tg hi V dil” муассасасининг зиммасида қолдирилсин. “Vil t b l l r ftizi tri si tg hi V dil” муассасасидан Олий суднинг депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа режимида суд мажлисини ўтказиш билан боғлиқ суд харажати ундирилсин. Апелляция шикояти (протести) бўйича иш юритиш тугатилган тақдирда айни бир шахснинг айни шу асослар бўйича апелляция шикояти (протести) билан судга такроран мурожаат қилишига йўл қўйилмаслиги тушунтирилсин. Ажрим қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Ажрим устидан белгиланган тартибда ва муддатда Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик этувчи М.Умаров Ҳайъат аъзолари Д.Акрамова М.Умматова