← Назад
Решение #2827233 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 234 | — | code_article | |
| ФКнинг | 736 | 2 | law | |
| амда ФК | 326 | — | law | |
| ФКнинг | 279 | 1 | law | |
| ФКнинг | 280 | 1 | law | |
| онуни | 54 | — | law | |
| суд ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
13 653 символов
4-1501-2503/22009-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2026 йил 06 январь
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов
раислигида, судья ёрдамчиси И.Исламованинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
вакили К.Тилябоев (ишончнома асосида), жавобгар вакили А.Мўминов (жамият
раҳбари), қўшимча жавобгар вакили Н.Мамедов (жамият раҳбари) иштирокида,
даъвогар «FFFFF» ЧЕКИнинг жавобгар – «FFFFF» МЧЖдан жами 336 309,48 АҚШ
доллари қарздорликни ундириш, ундирувни қўшимча жавобгар « NG-GROUP`S»
МЧЖга тегишли гаровга қўйилган мулкларга қаратиш, гаровга қўйлган мулкларнинг
кимошди савдосидаги бошланғич сотув баҳосини белгилаш тўғрисидаги даъвоси
буйича ишни суд ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Иш ҳужжатларига қараганда, даъвогар «FFFFF» ЧЕКИ ва жавобгар «FFFFF»
МЧЖ ўртасида 2024 йил 15 мартда 00989459/0064/01-сонли кредит шартномаси
тузилган. Ушбу кредит шартномасига асосан банк муассасаси кредит шартномасида
кўрсатилган кредитни ажратиши, қарз олувчи эса тўловларни ўз вақтида тўлаш
мажбуриятини олган.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси бўйича банк муассасаси
томонидан қарздорга 36 ой муддатга, айланма маблағни тўлдириш учун йиллик
SOFR+8 фоиз йиллик устама тўлаш шарти билан 500 000 АҚШ доллари миқдорида
кредит маблағи ажратилган.
Кредит шартномасига илова қилинган кредит маблағлари ва устама
фоизларини қайтариш жадвалига мувофиқ қарздор кредит қарзини хар ойда бўлиб
бўлиб қайтариши лозим бўлган.
Кредит шартномаси бўйича кредит маблағларининг банкка ўз вақтида
қайтарилмаслик хавфини олиш мақсадида 2024 йил 16 март куни реестр рақами
202402465001397-сон билан рўйхатга олинган ипотека ва гаров шартномасига асосан
« NG-GROUP`S» МЧЖга тегишли бўлган Фарғона вилояти Тошлоқ тумани Садда
МФЙ Дашт кўчаси 6-уйда жойлашган умумий ер майдони 33 104 кв.м., умумий
қурилиш ости майдони 2 877,8 кв.м., умумий майдони 2 991,37 кв.м. бўлган
“Қурилиш материаллари металл арматура бетон маҳсулотлари темир бетон
ўраёпмалари ишлаб чиқариш” бино-иншоотлари ижарадан фойдаланиш ҳуқуқи
билан бирга ипотекага қўйилган.
Қарздор кредит шартномаси мажбуриятларини бузиб, шартномада
белгиланган муддатларда кредит асосий қарзи ва фоизларини тўламасдан келган
ҳолда кредит шартномаси бўйича 2025 йил 28 ноябрь ҳолатига муддати ўтган кредит
танидан 44 129,66 АҚШ доллари, фоизидан 19 102,89 АҚШ доллари, пеня
қарздорлигидан 7 789,44 АҚШ доллари қарздорликка йўл қўйган.
Даъвогар «FFFFF» ЧЕКИ судга даъво ариза билан мурожаат этиб, жавобгар
«FFFFF» МЧЖдан кредит асосий қарзидан 309 417,15 АҚШ доллари, муддати ўтган
кредит танидан 44 129,66 АҚШ доллари, кредитга ҳисобланган муддати ўтган кредит
фоизлардан 19 102,89 АҚШ доллари, шартнома шартлари асосида ҳисобланган
2
пенядан 7 789,44 АҚШ доллари жами 336 309,48 АҚШ доллари қарздорликни
ундириш, ундирувни ипотекага қўйилган бино-иншоотларга қаратиш, ушбу мулклар
кимошди савдосидаги бошланғич реализация қилиш баҳосини белгилашни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга низо предметига нисбатан мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Фарғона вилояти «Саноат зоналарини
бошқариш дирекцияси» ДМ жалб қилинган.
Даъвогар суд мажлисида даъво талаби миқдорини ўзгартириш юзасидан ариза
тақдим қилди. Суднинг ажрими билан даъвогарнинг даъво талабини кўпайтириши
қабул қилинди.
Суд мажлисида даъвогар вакили қарздорлик ҳақида маълумотнома тақдим
қилиб, даъво аризаси судга тақдим қилингандан сўнг жавобгар томонидан тўловлар
амалга оширилмаганлигини маълум қилди ҳамда даъво талаби миқдорини
ўзгартириш юзасидан ариза тақдим қилиб, 2026 йил 05 январь куни ҳолатига
жавобгарнинг банк олдидаги қарздорлиги кредит асосий қарзидан 309 417,15 АҚШ
доллари, кредитга ҳисобланган муддати ўтган кредит фоизлардан 22 887,44 АҚШ
доллари, шартнома шартлари асосида ҳисобланган пенядан 12 714,93 АҚШ доллари
жами 345 019,52 АҚШ доллари қарздорликни ундиришни, даъвони тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъво аризасига эътирози йўқлигини маълум
қилиб, кредит қарздорлигини тўлаш чоралари кўрилаётганлигини маълум қилиб,
қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган қўшимча жавобгар вакили тушунтириш бериб,
жавобгар
билан
биргаликда
кредит
қарздорлигини
тўлаш
чоралари
кўрилаётганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Учинчи шахсдан суд мажлисига вакиллар келмади. У суд мажлиси вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинганлиги боис суд унинг иштирокисиз
суд мажлисини ўтказиш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд
тарафлар
вакилларининг
тушунтиришларини
тинглаб,
иш
материалларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб қуйидагиларга асосан даъво
талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодексининг
234-моддасида
“Мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс бошқа
шахс фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки муайян
ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг
мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади” деб белгиланган.
ФК 735-моддасининг 1-қисмида “Қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз
шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши
шарт” деб белгиланган.
ФКнинг 736-моддасининг 2-қисмида “Агар қарз шартномасида қарзни
қисмлаб (бўлиб бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг
навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз
берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан
олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли” деб қайд этилган.
Иш ҳужжатларига кўра, жавобгар кредит шартномаси тўловларини қайтариш
билан боғлиқ мажбуриятларини бузиб, муддати ўтган қарздорликка йўл қўйган. Банк
томонидан тақдим этилган маълумотномага кўра жавобгар 2026 йил 05 январь
ҳолатига жавобгарнинг банк олдидаги қарздорлиги кредит асосий қисми 309 417,15
3
АҚШ доллари, кредитга ҳисобланган муддати ўтган кредит фоизлардан 22 887,44
АҚШ доллари, шартнома шартлари асосида ҳисобланган пенядан 12 714,93 АҚШ
доллари жами 345 019,52 АҚШ долларини ташкил қилади.
Бу ҳолатда тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси ва юқорида қайд
этилган ҳуқуқ нормаларига мувофиқ даъвогар банк муассасасининг қарз маблағлари,
кредит тўловлари, унга ҳисобланган фоизларни ундириш ҳақида талаб қўйишга
ҳақли эканлигини англатади.
Даъвогарнинг судга тақдим қилган маълумотномасида жавобгар томонидан
суд кунига қадар тўловлар амалга оширилмаган. Ишда тўпланган далиллар,
шартнома шартлари ва юқоридаги қонун нормаларига асосан суд, даъвогарнинг
жавобгардан кредит тўловларини ундириш талабини қаноатлантиришни лозим
топади.
Даъвогар жавобгардан 12 714,93 АҚШ доллари пеня ундиришни сўраган
бўлиб, пеня ҳисоб-китоби судга тақдим қилинган.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси 8.4-бандига кўра, қарздор
мажбуриятларни бажармаганлиги учун кечиктирилган ҳар бир кун учун 0,2 фоиз
мифдорида пеня тўлаши кўрсатилган. Даъвогар шартноманинг ушбу бандига асосан
жавобгардан 12 714,93 АҚШ доллари миқдорида пеня ундиришни талаб қилган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
ФК 326-моддасида “Агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг
мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд
неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада
бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи,
шунингдек, кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак” деб белгиланган.
Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга
оширилмаганлиги сабабли, суд даъво талабининг пеня ундириш қисмини ҳам асосли
деб ҳисоблайди.
Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий
жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарори (бундан буён матнда
Пленум қарори деб юритилади)нинг 4-бандида келтирилган тушунтиришлар ҳамда
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг
мулкий аҳволини, қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиши, пеня
ундирилиши жавобгарнинг мулкий аҳволига таъсир қилиш даражасини эътиборга
олиб, талаб қилинган пеняни 6 358 АҚШ долларигача камайтиришни, пенянинг
қолган қисмини эса қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Даъвогар даъво аризасида ундирувни гаровга қўйилган мулкларга қаратишни
сўраган.
ФКнинг 279-моддасининг 1-қисмида “Гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талабларини қондириш учун унди увни қарздор гаров билан таъминланган
мажбуриятни ўзи жавобга бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим да ажада
бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин”лиги
белгиланган.
4
ФКнинг 280-моддасининг 1-қисмига кўра гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ
қондирилади.
Кредитнинг таъминоти сифатида даъвогар ва жавобгарлар ўртасида 2024 йил
16 март куни реестр рақами 202402465001397-сон билан рўйхатга олинган гаров
шартномасига асосан « NG-GROUP`S» МЧЖга тегишли бўлган Фарғона вилояти
Тошлоқ тумани Садда МФЙ Дашт кўчаси 6-уйда жойлашган умумий ер майдони
33 104 кв.м., умумий қурилиш ости майдони 2 877,8 кв.м., умумий майдони 2 991,37
кв.м. бўлган “Қурилиш материаллари металл арматура бетон маҳсулотлари темир
бетон ўраёпмалари ишлаб чиқариш” бино-иншоотлари ижарадан фойдаланиш
ҳуқуқи билан бирга ипотекага тақдим қилинган. Гаровга қўйилган мулклар
6 015 000 000 сўмга баҳоланган.
Ипотека шартномасининг 5-бандига асосан ипотекага олувчи асосий
мажбурият бўйича талаб муддати бошланган пайтдан бошлаб ундирувни гаровга
қўйилган мулкка қаратиш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган.
Шу сабабли суд даъвогарнинг ундирувни ипотекага қўйилган қўшимча
жавобгар « NG-GROUP`S» МЧЖга тегишли бўлган бино-иншоотларга қаратиш
талабини қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни 54-моддасида “Гаровга қўйилган
мол-мулк билан таъминланган мажбуриятларни ижро этишда ундирув ушбу молмулкка қаратилган тақдирда, гаровга қўйилган мол-мулк суд томонидан мажбурий
тарзда баҳолашдан ўтказилади ҳамда ушбу кимошди савдосидаги бошланғич
реализация қилиш нархи суд қарори билан баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда
аниқланган миқдорда белгиланади” деб кўрсатилган.
Шу сабабли суд даъвогарнинг ундирувни гаровга қаратилган мулкларга
қаратиш талабини муҳокама қилиб, ундирувни қўшимча жавобгарга тегишли бўлган
мулкларга қаратиш талабини қаноатлантиришни, ушбу гаровга қўйилган мулклар
кимошди савдосидаги бошланғич реализация қилиш нархи 6 015 000 000 сўм деб
белгилашни лозим деб топади.
Баён қилинганларга асосланган ҳолда суд даъво талабларини қисман
қаноатлантириб, даъвогар «FFFFF» ЧЕКИ фойдасига жавобгар «FFFFF» МЧЖдан
кредит асосий қисмидан 309 417,15 АҚШ доллари, кредитга ҳисобланган муддати
ўтган
кредит
фоизлардан
22
887,44
АҚШ
доллари,
пенядан
6 358 АҚШ доллари ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, ундирувни гаровга
қўйилган қўшимча жавобгар « NG-GROUP`S» МЧЖга тегишли бўлган Фарғона
вилояти Тошлоқ тумани Садда МФЙ Дашт кўчаси 6-уйда жойлашган умумий ер
майдони 33 104 кв.м., умумий қурилиш ости майдони 2 877,8 кв.м., умумий майдони
2 991,37 кв.м. бўлган “Қурилиш материаллари металл арматура бетон маҳсулотлари
темир бетон ўраёпмалари ишлаб чиқариш” бино-иншоотлари ижарадан фойдаланиш
ҳуқуқи билан бирга қаратишни, ушбу гаровга қўйилган мулклар бошланғич
реализация қиймати 6 015 000 000 сўм этиб белгилашни, даъвонинг қолган қисмини
қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
Шунингдек, суд ИПК 118-моддасига асосан ишни кўриш билан боғлиқ
ҳисобланган 82 475 122,16 сўм давлат божи (даъво аризаси судга тақдим қилинган
сана 04.12.2025 йилдаги 1 АҚШ доллари = 11 952,24 сўм, даъво суммаси 345 019,52
АҚШ долларининг 2 фоизи 6 900,39 АҚШ долларининг сўмдаги эквиваленти)ни
жавобгардан ундиришни лозим топади.
5
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар «FFFFF» ЧЕКИ фойдасига жавобгар «FFFFF» МЧЖдан кредит
асосий қисмидан 309 417,15 АҚШ доллари, кредитга ҳисобланган муддати ўтган
кредит фоизлардан 22 887,44 АҚШ доллари, пенядан 6 358 АҚШ доллари ва 41 200
сўм почта харажати ундирилсин.
Ундирув 2024 йил 16 март куни реестр рақами 202402465001397-сон билан
рўйхатга олинган ипотека ва гаров шартномасига асосан гаровга қўйилган қўшимча
жавобгар « NG-GROUP`S» МЧЖга тегишли бўлган Фарғона вилояти Тошлоқ
тумани Садда МФЙ Дашт кўчаси 6-уйда жойлашган умумий ер майдони 33 104
кв.м., умумий қурилиш ости майдони 2 877,8 кв.м., умумий майдони 2 991,37 кв.м.
бўлган “Қурилиш материаллари металл арматура бетон маҳсулотлари темир бетон
ўраёпмалари ишлаб чиқариш” бино-иншоотлари ижарадан фойдаланиш ҳуқуқи
билан бирга қаратилсин. Ушбу гаровга қўйилган мулклар кимошди савдосидаги
бошланғич реализация қиймати 6 015 000 000 сўм этиб белгилансин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Жавобгар
«FFFFF»
МЧЖдан
Республика
бюджетига
82 475 122,16 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ишда иштирок этувчи шахслар шу суд орқали
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат
ичида апелляция шикояти, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан
олти ой ичида кассация шикояти беришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Х.Жамолиддинов