← Назад
Решение #2827242 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| ИПК | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| онуннинг | 9 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
9 676 символов
-------------------сонли иш
судья: Б.Мадрахимов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳар
2026 йил 5 январь
Наманган
туманлараро
иқтисодий
судининг
судьяси
Б.Мадрахимовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Х.Ишанхужаевнинг
котиблигида, Наманган шаҳар прокурори катта ёрдамчиси У.Самижонов
қатнашувида, техник ходимлар кўмаклашувида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Тошкент ҳудудий шаҳар бошқармасининг даъвогар -------------манфаатида жавобгар -------------- давлат муассасаси ҳисобидан 98610000
сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган
иқтисодий ишни даъвогар вакили -(ишончнома асосида) иштирокида,
Наманган
туманлараро
иқтисодий
судининг
биносида,
видеоконференцалоқа(ВКА) режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, -------------(бундан буён матнда – даъвогар) ва -------------- давлат муассасаси(бундан
буён матнда – жавобгар) ўртасида 2025 йил 20 февралда тузилган Я/Э50/0246-сонли кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбалари ишлаб
чиқарган электр энергияси олди-сотди шартномасига мувофиқ даъвогар
жавобгарга қайта тикланувчи энергия манбаларидан ишлаб чиқарилган
электр энергиясини етказиб бериш, жавобгар эса ушбу электр энергиясини
қабул қилиш ва амалда қабул қилиб олган электр энергияси ҳажми учун
тўлов суммасини белгиланган муддатларда тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан етказиб берилган қайта тикланувчи энергия
манбаларидан ишлаб чиқарилган электр энергиясини ҳақини жавобгар ўз
вақтида тўлиқ тўламаганлиги учун унинг даъвогар олдида 98610000 сўм
миқдорда қарздорлиги юзага келган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш юзасидан юборган талабномасини
жавобгар оқибатсиз қолдирганлиги боис Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Тошкент ҳудудий шаҳар бошқармаси(бундан буён матнда – Палата)
даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
ҳисобидан олди-сотди шартномасидан юзага келган 98610000 сўм
қарздорликни ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 5 декабрдаги ажрими билан ишга Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик
хизмати қўмитасининг Наманган вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси
ҳамда Наманган вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи
шахс сифатида жалб қилинган.
Даъво аризасида Палата ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб
чиқишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллабқувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар, Наманган вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ҳамда
Наманган вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ишни кўриш
вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлсада,
уларнинг вакили суд мажлисига келмади ва даъво юзасидан ўз фикрмулоҳазаларини тақдим этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан буён
матнда – ИПК)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий
суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма
нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда
хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор
қилинган деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи
шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма
фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд
материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги, учинчи қисмида эса
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд этилган.
Шу сабабли суд, ишни жавобгар, Наманган вилояти Ғазначилик
хизмати бошқармаси ҳамда Наманган вилояти Иқтисодиёт ва молия бош
бошқармасининг иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд мажлисида прокурор ҳақиқатдан ҳам тарафлар ўртасида шартнома
тузилганлигини, ўзаро тузилган шартнома ғазначилик бўлинмасидан
рўйхатдан ўтказилганлигини билдириб, даъвони қаноатлантириш тўғрисида
фикр билдирди.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини ва прокурорнинг
фикрини тинглаб, даъво аризасида келтирилган важларни иш ҳужжатлари
билан бирга муҳокама қилиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи ва
учинчи қисмига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали
ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар
мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва
ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда – ФК) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда
назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик
шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин
фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
ФК 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 244-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни
бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл
қўйилмаслиги қайд этилган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025
йил 20 февралда Я/Э-50/0246-сонли олди-сотди шартномаси тузилган.
Ўзаро тузилган шартноманинг 2.1-банди ва 4.2-бандига кўра, даъвогар
(сотувчи) қайта тикланувчи энергия манбаларидан ишлаб чиқарилган
электр энергиясини етказиб бериш, жавобгар(сотиб олувчи) эса ушбу электр
энергиясини қабул қилиш ва амалда қабул қилиб олган электр энергияси
ҳажми учун тўлов суммасини белгиланган муддатларда тўлаш
мажбуриятини олган.
Жавобгар шартноманинг 1-иловасига мувофиқ, тарифларни тартибга
солувчи ваколатли давлат органи томонидан ўрнатилган тариф бўйича
даъвогарга тўловларни амалга оширади.
ФК 386-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ олди-сотди
шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб
олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу
товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни
тўлаш мажбуриятини олади.
Шартнома бўйича олинган мажбуриятлар даъвогар томонидан
бажарилиб, жавобгарга ҳисобварақ-фактуралар орқали жами 124443600
сўмлик энергия манбаларидан ишлаб чиқарилган электр энергияси етказиб
берилган.
Бироқ жавобгар шартнома бўйича олган мажбуриятларини лозим
даражада бажармай етказиб берилган энергия манбаларидан ишлаб
чиқарилган электр энергияси ҳақини шартномада белгиланган муддатда
тўлиқ тўламаган ва 98610000 сўм миқдорида қарздорликка йўл қўйган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаб бериш ҳақидаги юборилган
талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик
тўланмаган.
ФКнинг 333-моддасига мувофиқ қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса,
жавоб беради.
Мазкур ҳолатда, юқорида келтириб ўтилган қарздорлик шартнома,
ҳисобварақ-фактуралар ва даъвогарнинг суд мажлисида берган
тушунтиришлари билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли даъвогарнинг
қарздорликни ундириш талаби асосли ҳисобланади.
Шунга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 98610000 сўм қарздорликни
ундиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг
9-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига мувофиқ Ўзбекистон
Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари
палата аъзоларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан
иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Қайд этилганларга кўра суд, жавобгардан даъвогар фойдасига 41200
сўм почта харажати, республика бюджетига 1972200 сўм давлат божи,
Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 103000 сўм
ВКА харажатини ундиришни лозим топади.
Бинобарин Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236,
386-моддалари ва Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 74, 118, 128, 170,
176-180, 186 ва 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент ҳудудий шаҳар
бошқармасининг даъвогар -------------- манфаатидаги даъво талаби
қаноатлантирилсин.
Жавобгар -------------- давлат муассасаси ҳисобидан:
- даъвогар -------------- фойдасига 98610000 сўм қарздорлик ва 41200
сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 1972200 сўм давлат божи;
- Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 103000
сўм ВКА харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бошлаб бир ой муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Наманган туманлараро иқтисодий суди
орқали Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
бир ой муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний
кучга киргач олти ой муддатда кассация тартибида шикоят берилиши
(протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи
Б.Мадрахимов