← Назад
Решение #2827252 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 74 | — | law | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 228 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 64 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Жиноят процессуал кодекси | 84 | — | code_article | |
| лганлиги боис ФК | 116 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 110 | — | law | |
| ИПК | 3247 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
17 002 символов
4-2001-2405/4014-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья И.Юлдашев
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья М.Болтаев
Тафтиш инстанцияси судида
маърузачи судья М.Фаязов
ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Жиззах шаҳар
2026 йил 5 январь
Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати ****
раислигида, ҳайъат аъзолари О.Эргашев, М.Фаязовдан иборат таркибда, судья
катта ёрдамчиси С.Гайиров котиблигида, “****” масъулияти чекланган жамияти
вакиллари ****, ****, ****, ****, ****, тугатиш бошқарувчиси ****, “****”
масъулияти чекланган жамияти вакили ****, “As k b nk” акциядорлик жамияти
вакили ****, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий
бошқармаси вакили Ш.Идиев иштирокида, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси
Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “****” масъулияти чекланган
жамияти манфаатида, жавобгар “****” масъулияти чекланган жамияти, қўшимча
жавобгарлар “As k b nk” акциядорлик жамияти Бухоро филиали ва “As k b nk”
акциядорлик жамиятига нисбатан тарафлар ўртасида 2018 йил 14 декабрда
тузилган 2018-230-сонли кафиллик шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Бухоро
туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 21 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва
Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация
инстанцияси судининг 2025 йил 30 майдаги қарори устидан “****” масъулияти
чекланган жамияти томонидан берилган тафтиш шикоятини суд биносида очиқ суд
мажлисида видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“As k b nk” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда банк деб
юритилади) ва “****” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) ўртасида 2018 йил 14 декабрда кредит шартномаси
тузилган.
Ушбу шартномасига асосан банк жавобгарга иссиқхона ускуналарини
сотиб олиш мақсадида 7 йил муддатга, 6 фоиз устама тўлаш шарти билан 1.600.000
АҚШ доллари кредит ажратган.
Шунингдек, ажратилган кредитнинг таъминоти сифатида банк, жавобгар ва
даъвогар “****” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) ўртасида 2018 йил 14 декабрда 2018-230-сонли кафиллик шартномаси
тузилган.
Хатшунослик экспертизаси хулосасида ҳамда Бухоро туман ИИБ
ҳузуридаги ТГ катта терговчиси М.Темировнинг 2024 йил 5 августдаги жиноят
ишини қўзғатишни рад этиш тўғрисидаги қарорда кафиллик шартномаси ва
кафилликка розилик бериш ҳақидаги таъсисчилар умумий йиғилиш баённомасида
****нинг имзоси сохталаштирилганлиги ҳолати тасдиқланган.
Натижада, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий
бошқармаси даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар ва банкга нисбатан тарафлар ўртасида тузилган 2018 йил 14 декабрдаги
2018-230-сонли кафиллик шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 21 ноябрдаги ҳал қилув
қарори билан даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган.
Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация
инстанцияси судининг 2025 йил 30 майдаги қарори билан Бухоро туманлараро
иқтисодий судининг 2024 йил 21 ноябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
Тафтиш шикоятида Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 21
ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати кассация инстанцияси судининг 2025 йил 30 майдаги қарорини
бекор қилиб, даъвогар, жавобгар ва банк билан тузилган 2018 йил 14 декабрдаги
2018-230-сонли кафиллик шартномаси ҳамда 2023 йил 14 февралдаги қўшимча
келишувни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари тафтиш шикоятини
қўллаб-қувватлаб, жавобгарнинг банкдан олган кредити учун даъвогар билан
кафиллик шартномаси тузишга эришганлигини, даъвогар раҳбари таътилда
эканлигидан фойдаланиб бош ҳисобчига унинг ўрнидан кафиллик шартномасига
имзо қўйдирилганлигини, кафиллик шартномаси сохталаштирилганлиги, банкдан
олинган кредит тўловларини вақтида тўламасдан ҳозирда қарздор банкрот деб
топилганлигини, кафиллик шартномасига асосан даъвогарнинг ҳисоб рақамидан
жами 756.172.314 сўм қарздорнинг кредити учун ундириб олинганлигини, банк
томонидан
оферта
йўлланмаганлиги
ҳамда
даъвогар
шартномани
акцептламаганлиги ҳолатига баҳо бермаганлигини, кафиллик шартномаси
қонунчиликнинг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим
эканлигини билдириб, тафтиш шикоятини қаноатлантириб, ҳал қилув қарорини
бекор қилишни, даъво аризасини қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул
қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган банк вакили тафтиш шикояти асоссиз
эканлигини, кафиллик шартномасидан даъвогар раҳбари хабардор бўлганлиги ва
кейинчалик ушбу шартномани маъқулланганлигини, кафиллик шартномасига
тузилган 2023 йил йиғилиш 14 февралдаги 1-сонли қўшимча келишув даъвогар
таъсисчиларининг 1-сонли умумий баённомасида **** имзоси сохталаштириш
ҳолати исботланмаганлигини, кафиллик шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш
учун
асослар
мавжуд
эмаслигини
билдириб,
тафтиш
шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган палата вакили тафтиш шикоятини қўллабқувватлаб, даъвогар раҳбари мехнат таътилида бўлганлигини, банк ва қарздор
ўртасида кредит шартномаси тузилганлиги, кафиллик шартномасидаги имзо
сохталаштирилганлигини билдириб, тафтиш шикоятни қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогарнинг тафтиш
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтирларишини
тинглаб, тафтиш шикоятида келтирилган важларни ишдаги ҳужжатлар билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра Бухоро туманлараро иқтисодий судининг
2024 йил 21 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси судининг 2025 йил 30 майдаги
қарорини ўзгаришсиз, тафтиш шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 3246-моддасига мувофиқ суд ишни тафтиш тартибида
кўриш чоғида қуйи инстанция судлари томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри
қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш
материаллари бўйича текширади.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан ва суд муҳокамасида аниқланишича, банк ва
жавобгар ўртасида 2018 йил 14 декабрда кредит шартномаси тузилган.
Мазкур кредит шартномасига кўра, банк жавобгарга кредит шартномасида
баён этилган ёки эслатиб ўтилган шартларда 6 фоиз ҳажмда устама тўлаш шарти
билан 7 йил муддатга 1.600.000 АҚШ доллари миқдорида иссиқхона ускуналарини
сотиб олиш мақсадида кредит бериш мажбуриятини олган.
Ажратилган
кредитнинг
қайтарилиши
ҳамда
мажбуриятларнинг
бажарилиши таъминоти сифатида даъвогар, жавобгар ҳамда банк ўртасида 2018
йил 14 декабрда кафиллик шартномаси тузилган. Унга кўра кафил банкнинг
биринчи талаби билан қарздорнинг кредит шартномаси бўйича кредит қарзининг
тўланмаган қисмини тўлаш мажбуриятини олган.
Шунингдек, 2023 йил 14 февралда кафиллик шартномасига 1-сонли
қўшимча келишув тузилган.
Кредит шартномаси шартлари жавобгар томонидан лозим даражада
бажарилмаганлиги сабабли банк даъвогардан 734.000.000 сўм кредит ва унга
ҳисобланган фоизларни ундириб олган.
Бундан ташқари, банк судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарга
нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатишни сўраган.
Ромитан туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 6 декабрдаги 4-20062301/2085-сонли ҳал қилув қарори билан жавобгар банкрот деб топилган ва унга
нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошланган.
Шунингдек, банк судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, кафиллик
шартномаси бўйича даъвогардан 928.507,6 АҚШ доллари миқдорида кредит
қарздорлигини муддатидан олдин ундиришни сўраган.
Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 21 июндаги 4-20012402/3184-сонли ҳал қилув қарори билан даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади) 113-моддасига кўра, битим ушбу Кодексда белгилаб қўйилган
асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли (низоли битим) ёки
бундай деб топилишидан қатъи назар, ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (ўз-ўзидан
ҳақиқий бўлмаган битим).
ФК 116-моддасига кўра, қонунчиликнинг талабларига мувофиқ
келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига
атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир.
ИПК 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва
холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир
далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан,
далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Ҳеч
қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас.
Иш ҳужжатларида кўринишича, даъвогар 2023 йил 30 январда банкга ариза
тақдим қилиб, унда кафиллик берувчи корхона сифатида кафиллик мажбуриятини
14 йилга узайтирилиши сўраган.
Шунингдек, даъвогар таъсисчилари 2023 йил 14 февралдаги 1-сонли
умумий йиғилиши ўтказилиб, унда кафиллик шартномаси бўйича шартноманинг
муддати барча қаздорлик тўлиқ сўндирилгунга қадар амал қилиши, келгусида
қарздор томонидан кредит тўлов жадвалига асосан сўндирилмаган тақдирда
кафиллик шартномага асосан даъвогар ҳисобидан сўндирилишига қаршилик
билдирилмаслиги қайд этилган, таъсисчилар томонидан имзоланган.
Шундан сўнг, тарафлар ўртасида кредит шартномасига 3-сонли қўшича
келишув ва 2018 йил 14 декабрдаги 2018-230-сонли кафиллик шартномасига 2023
йил 14 февралда 1-сонли қўшимча келишувлар тузилиб, унда кредитни қайтариш
муддати 7 йилдан 14 йил муддатга узайтирилган.
Иш ҳужжатларидаги даъвогар раҳбари ****нинг аризаси юзасидан
тайинланган хатшунослик экспертизаси асосида Бухоро вилоят ИИБ Эксперткриминалистика марказининг 2024 йил 25 июлдаги 1775-сонли эксперт хулосасига
кўра, низоли 2018 йил 14 декабрдаги 2018-230-сонли кафиллик шартномаси,
шунингдек санаси кўрсатилмаган 2019 йилдаги даъвогар таъсисчиларининг
умумий йиғилишининг 2-сонли баёнидаги “А.А.Улугов” матн ёзуви қаршисидаги
имзолар, А.**** томонидан эмас, бошқа шахс томонидан бажарилганлиги қайд
этилган.
Бухоро туман ИИБ ҳузуридаги ТГ катта терговчиси М.Темировнинг 2024
йил 5 августдаги жиноят ишини қўзғатишни рад этиш тўғрисидаги қарорида
даъвогар раҳбари ****нинг аризасига асосан **** ҳаракатларида Ўзбекистон
Республикаси Жиноят кодекси 228-моддасида кўрсатилган жиноят аломатлари
кўринсада, аммо Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 64-моддасида назарда
тутилган жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетганлиги боис Ўзбекистон
Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 84-моддаси биринчи қисми, 1бандига асосан жиноят ишини қўзғатиш рад қилинган.
Демак, мазкур ҳолатда низоли кафиллик шартномасидаги имзонинг
сохталаштирилганлиги қонунчиликка ва ҳуқуқ-тартибот асосларига зид бўлганлиги
боис ФК 116-моддасига кўра ушбу кафиллик шартномасининг ҳақиқий эмаслигига
олиб келади.
Бироқ, қайд этилган экспертиза хулосасида низоли кафиллик шартномасига
тузилган 2023 йил 14 февралдаги 1-сонли қўшимча келишув ҳамда мазкур санадаги
даъвогар таъсисчилари умумий йиғилишининг 1-сонли баёнидаги “А.****” матн
ёзуви қаршисидаги имзолар А.**** томонидан бажарилган ёки йўқлигини аниқлаш
имконияти бўлмаганлиги, тақдим қилинган кафиллик шартномаси ва қўшимча
келишув ҳамда даъвогар таъсисчилари умумий йиғилиши баёнларида ушбу
даъвогар номидан қўйилган думалоқ муҳр изи, таққослаш учун тақдим этилган
даъвогарнинг думалоқ муҳр изи намунаси билан бир хил эканлиги қайд этилган.
Бухоро туман ИИБ ҳузуридаги ТГ катта терговчиси М.Темировнинг 2024
йил 5 августдаги жиноят ишини қўзғатишни рад этиш тўғрисидаги қарорида
терговга қадар текширувда даъвогар раҳбари ****дан олинган тушунтиришга кўра,
2018 йил 3 декабрдаги 94-сонли буйруқ асосида 2018 йил 26 декабрь кунига қадар
меҳнат таътилига чиққанлиги, даъвогарга вақтинча раҳбарликни бош ҳисобчи ****
зиммасига юклатилганлиги, декабрь ойи ўрталарида **** қўнғироқ қилиб,
жавобгар вакили **** кафиллик шартномасини олиб келиб, унинг розилиги
сўраганлигини, ҳужжатларга имзо ва корхона муҳрини босиб беришини
айтганлиги, шундан сўнг **** кафиллик шартномаси ва баённомага имзо ва
муҳрни босиб берганлигини билдирган.
Шунингдек, кафиллик шартномасига қўшимча келишувни тузишда
даъвогарнинг 2023 йил 14 февралдаги умумий йиғилиш баённомаси тақдим этган
бўлиб, унда жавобгарга ажратилган кредит муддати узайтирилганлиги сабабли
кафиллик шартномаси муддати барча қарздорлик тўлиқ тўлангунга сўндирилгунга
қадар амал қилиши қайд этилган. Йиғилиш баённомаси таъсисчилари томонидан
маъқулланган ҳамда ушбу баённома асосида даъвогар раҳбари томонидан
кафиллик шартномасига қўшимча келишув имзолаган.
ФК 132-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, вакил қилинмаган
шахс томонидан бошқа шахс номидан тузилган ёки ваколатлардан ташқари чиқиб
тузилган битим ваколат берган шахс ушбу битимни кейинчалик маъқуллаган
тақдирдагина унинг учун ҳуқуқ ва мажбуриятларни вужудга келтиради,
ўзгартиради ва бекор қилади. Битим тузишга ваколат берган шахс битимнинг
ижрога қабул қилинганлигидан гувоҳлик берувчи ҳаракатлар қилган ҳолда ҳам
бундай битим маъқулланган ҳисобланади. Битим тузишга ваколат берган шахс
томонидан битимнинг кейинчалик маъқулланиши уни тузилган пайтидан бошлаб
ҳақиқий битимга айлантиради.
Бинобарин, ишнинг ҳақиқий ҳолатлари ва ишда тўпланган далиллар
йиғиндиси даъвогар томонидан кафиллик шартномаси маъқулланган ва ижрога
қабул қилинганлигини тасдиқлайди. Демак, кафиллик шартномаси ҳақиқий
битимга айланиши сабабли даъвогар учун тегишли ҳуқуқ ва мажбурият вужудга
келтиради.
Қолаверса, ФК 9-моддасига мувофиқ фуқаролик ҳуқуқларини амалга
ошириш бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган
манфаатларини бузмаслиги шарт. Фуқаролик ҳуқуқий муносабатлари
иштирокчиларининг ҳалол, оқилона ва адолат билан ҳаракат қилиши назарда
тутилади.
Бундан кўринадики даъвогарнинг даъво талаби асоссиз бўлиб, уни
қаноатлантиришга асослар мавжуд эмас.
ИПК 68-моддасига асосан, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари
ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Қайд этилган ҳолатларни инобатга олиб, биринчи инстанция суди моддий
ҳуқуқ нормасини тўғри қўллаб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида
қонуний ва асосли тўхтамга келган.
Кассация инстанцияси суди эса биринчи инстанция суди томонидан моддий
ва процессуал ҳуқуқ нормаларига риоя қилинганлиги, иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланганлиги боис, Бухоро туманлараро иқтисодий
судининг 2024 йил 21 ноябрдаги ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш
тўғрисида қарор қабул қилган.
Шунингдек, биринчи инстанция суди томонидан “ASAKA BANK”
акциядорлик жамияти Бухоро филиалига нисбатан юридик шахс мақомига эга
эмаслиги боис, унга нисбатан иш юритиш тугатиш тўғрисида асосли ҳулосага
келган.
Чунки, ФК 47-моддасига кўра агар қонунда бошқача тартиб белгиланган
бўлмаса, ваколатхона ва филиаллар юридик шахс ҳисобланмайди.
ИПК 110-моддасига асосан суд иш иқтисодий судга, фуқаролик ишлари
бўйича судга ёки маъмурий судга тааллуқли бўлмаган ҳолларда иш юритишни
тугатади.
ИПК 3247-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига кўра, ишни тафтиш
тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш
натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати даъвогарнинг тафтиш
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ва иш юзасидан қабул қилинган суд
ҳужжатини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасига асосан ишни тафтиш инстанциясида кўриш билан
боғлиқ 1.875.000 сўм давлат божини даъвогардан ундиришни, тафтиш шикояти
билан мурожаат қилишда тўланган 41.200 сўм почта харажатини унинг зиммасида
қолдиришни лозим топади.
Ишни тафтиш инстанция судида видеоконференцалоқа режимида кўриш
билан боғлиқ 103.000 сўм суд харажатлари Ўзбекистон Республикаси Олий
суднинг депозит рақамига даъвогардан ундирилади.
Юқоридагиларга кўра, ИПК 118, 308, 324, 3244, 3246, 3247 - 3249моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 21 ноябрдаги ҳал
қилув қарори ҳамда Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
кассация инстанцияси судининг 2025 йил 30 майдаги қарори ўзгаришсиз,
даъвогар “****” масъулияти чекланган жамиятининг тафтиш шикояти
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Даъвогар “****” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига
1.875.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар “****” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон
Республикаси Олий суднинг депозит ҳисоб рақамига 103.000 сўм суд
харажатлари ундирилсин.
Қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Мазкур қарор устидан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида Ўзбекистон Республикаси
Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида
шикоят (протест) берилиши мумкин.
Раислик этувчи
****
ҳайъат аъзолари
О.Эргашев
М.Фаязов