← Назад
Решение #2827257 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 2034 | — | law | |
| мазкур кодекс | 2034 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| ИПК | 13 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 47 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| Даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги сабабли ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
9 194 символов
4-1801-2501/10030-сонли иш
ҚАРШИ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳар
2026 йил 05 январь
Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси К.Рузиев раислигида,
даъвогар “ААА” акциядорлик жамиятининг жавобгар “ВВВ” фермер
хўжалигиҳисобидан фойдаланилган электр энергиясидан
2 360 000 сўмни
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ишни
соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “ААА” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда —даъвогар
ва(ёки) жамияти) судга жавобгар “ВВВ” фермер хўжалиги(кейинги ўринларда
—жавобгар ва/ёки қарздор)га нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар ҳисобидан фойдаланилган электр энергиясидан 2 360 000 сўмни
ундиришни сўраган.
Иш ҳужжатларида даъвогар судга киритган даъво аризаси ва унга илова
қилинган ҳужжатларни жавобгарга юборганлиги тўғрисида почта хабарномаси
мавжуд.
ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрини даъво аризасининг кўчирма нусхаси ўзига топширилган
пайтдан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар
ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Бироқ,
соддалаштирилган тартибда иш кўриш вақти тўғрисида хабардор қилинган
жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикр билан мурожаат қилмади.
ИПК 2034-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга
юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан
даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Шунингдек, мазкур кодекс 2034-моддасининг саккизинчи қисмига кўра,
суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини
ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини
эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд юқорида баён этилганларга асосан даъво ариза ва унга илова
қилинган ҳужжатларни батафсил ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра,
даъво талабини қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
2
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда — ФК)
8-моддасининг биринчи қисмига биноан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари
қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда
юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин
фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик
ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади.
ФК 234-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогарнинг Нишон туман электр
таъминоти корхонаси ва жавобгар ўртасида 2025 йил 10 январда тузилган
220691-сонли улгуржи истеъмолчилар учун электр энергияси таъминоти
шартнома (кейинги ўринларда — шартнома)сидан келиб чиққан.
ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ,
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган
энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика
шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган
энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш
мажбуриятини олади.
ФКнинг 47-моддасига биноан ваколатхона юридик шахснинг у турган
ердан ташқарида жойлашган, юридик шахс манфаатларини ифодалайдиган ва
уларни ҳимоя қиладиган алоҳида бўлинмасидир. Филиал юридик шахснинг у
турган ердан ташқарида жойлашган ҳамда унинг барча вазифаларини ёки
вазифаларининг бир қисмини, шу жумладан ваколатхона вазифаларини
бажарадиган алоҳида бўлинмасидир.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
- иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, шартномага асосан даъвогар
жавобгарга электр энергиясини уланган тармоқлари орқали етказиб бериш,
жавобгар эса истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш
мажбуриятини олган.
Даъвогар шартнома шартларини бажариб, жавобгарга уланган тармоқлари
орқали электр энергияси етказиб берган, бироқ жавобгар истеъмол қилинган
энергия ҳақини ўз вақтида тўлаш чораларини кўрмаган.
Истеъмол қилинган электр энергияси учун тўлов мажбурияти лозим
даража бажарилмаганлиги сабабли жавобгар томонидан истеъмол қилинган
электр энергияси учун 2025 йил 01 ноябрь куни ҳолатига 2 360 000 сўм
қарздорлиги юзага келган.
3
Даъвогар жавобгарни шартнома бўйича юзага келган қарз суммасини
тўлаш тўғрисида бир неча бор оғзаки равишда огоҳлантирган ва ёзма равишда
талабнома юборган.
Бироқ, жавобгар даъвогар томонидан юборилган талабномани оқибатсиз
қолдириб, истеъмол қилинган электр энергияси учун 2 360 000 сўм
қарздорлигини бугунги кунга қадар тўламаган.
Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида” ги
Қонун талабларига кўра, электр энергияси истеъмолчилари: намунавий
шартномада белгиланган электр энергиясини истеъмол қилиш режимига риоя
этиши, истеъмол қилинган электр энергияси учун ҳақни (шу жумладан
олдиндан тўловни) намунавий шартномада белгиланган муддатларда тўлаши,
электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларини текширишига йўл қўйиши,
электр энергиясидан оқилона фойдаланиш учун чоралар кўриши, ўзи
фойдаланаётган электр тармоқларининг, асбоб ва ускуналарнинг лозим
даражадаги техник ҳолати ҳамда хавфсизлигини таъминлаши, носозликлар
тўғрисида тегишли тизим операторига ёки таъминотчига хабар қилиши шарт.
Истеъмолчи қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши ва унинг
зиммасида ўзга мажбуриятлар бўлиши мумкин.
Шу сабабли даъвогар томонидан жавобгар ҳисобидан 2 360 000 сўм
асосий қарздорлик ундириш тўғрисида судга талаб билдирилган.
Жавобгар томонидан истеъмол қилинган электр энергияси бўйича 2025
йил 01 ноябрь куни ҳолатига 2 360 000 сўм қарздорлик факти ишдаги мавжуд
шартнома, ҳисобварақ-фактура, солиштирма далолатнома, талабнома, суд
мажлисида ишда иштирок этувчи даъвогар вакили берган тушунтириш ва ишга
алоқадор бошқа ҳужжатлар каби далиллар билан ўз тасдиғини топиши сабабли
инкор этиб бўлмайди.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
- иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ИПКнинг 68-моддаси учинчи қисмида эса ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда
иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган
муддат доирасида очиб бериши лозим, бироқ жавобгар томонидан ўз
эътирозларини ва 2 360 000 сўм асосий қарзни тўланганлигини фактини
тасдиқловчи далиллар тақдим этилмади.
Қайд этилганларга биноан, суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан
2 360 000 сўм қарздорлик ундириш ҳақидаги даъво талабини асосли деб
ҳисоблаб, даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова
сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра, иқтисодий
судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво
баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган
миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
4
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги сабабли
ИПКнинг 118-моддаси ва “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунига асосан давлат божи ва почта харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 66, 68, 118, 2033, 2034, 2035-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъвогар “ААА” акциядорлик жамиятининг даъво аризаси тўлиқ
қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ВВВ” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “ААА”
акциядорлик жамияти фойдасига 2 360 000 сўм асосий қарз ва олдиндан
тўланган 41 200 сўм почта харажатлари;
- Давлат бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал
қилув қарори, агар тегишли тартибда шикоят (протест) берилмаган бўлса, қабул
қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида тегишли
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
К.Рузиев