Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1601-2501/22415 Дата решения 05.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманган туманлараро иқтисодий суди Судья KARIMOV ABRORBEK AZIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 772331c8-434f-4d37-860e-1f4fc92e270b Claim ID PDF Hash 5a03d85ba6a0720d... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 3 453 символов
4-1601-2501/22415-сонли иқтисодий иш судья: А.Каримов ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2026 йил 5 январь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Каримовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Т.Тўраевнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар «А» МЧЖнинг жавобгар – «Б» МЧЖ ҳисобидан 44964663 сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги даъвоси аризасини суд биносида, очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар «А» МЧЖ (келгуси ўринларда – даъвогар) судга даъво аризаси тақдим этиб, жавобгар – «Б» МЧЖ (келгуси ўринларда – жавобгар) ҳисобидан 44964663 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Даъвогар судга мурожаат қилиб, ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Жавобгарнинг манзилига белгиланган тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида суд ажрими юборилиб, хабардор қилинган бўлсада, вакил иштирокини таъминламади ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу асосда, суд мазкур ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ва қўшимча тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони аризасини қаноатлантиришни лозим топди: Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 20 февралда маҳсулот етказиб бериш ҳақида 1421-сонли шартнома тузилган. Шартномаларнинг 3.1-бандларига кўра, даъвогар корхона жавобгарнинг буюртмаси асосида дори воситаларини етказиб бериши, жавобгар корхона эса олдиндан 25 фоиз, маҳсулотлар етказиб берилгандан сўнг 25 кун ичида тўловларни амалга ошириши келишилган. Даъвогар томонидан 2024 йил 30 август кунги 4709-сонли ҳисобфактура орқали жами 44964662,50 сўмлик дори воситалари етказиб берилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236 – моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Мазкур ҳолатда, даъво аризасининг 44964663 сўм асосий қарздорликни ундириш талабини қаноатлантириш лозим бўлади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси 1–қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга кўра, даъво аризасини қаноатлантириш, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 44964663 сўм асосий қарз, 41200 сўм почта харажати ундириш, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 899293,26 сўм давлат божи ундириш лозим бўлади. Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 112, 118, 170, 176-179моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар «А» МЧЖ фойдасига жавобгар «Б» МЧЖдан 44964663 сўм асосий қарз, 41200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «Б» МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 899293,26 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик А.Каримов этувчи