Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1801-2501/10034 Дата решения 05.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Қарши туманлараро иқтисодий суди Судья YUSUPOV ZAFAR ABDUQAYUMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение HUDUDIY ELEKTR T RMOQL RI Ответчик / Подсудимый
Source ID 8a5ea23a-d538-43c2-97ac-13536debec6c Claim ID PDF Hash f6f71375b69e1c74... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 47-моддаси ФКнинг 47 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 9 572 символов
4-1801-2501/10034-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2026 йил 5 январь Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Юсупов раислигида, судья ёрдамчиси А.Убайдуллаевнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили **** (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “HUDUDIY ELEKTR T RMOQL RI” акциядорлик жамиятининг жавобгар “*********” фермер хўжалиги ҳисобидан фойдаланилган электр энергиясидан 16 180 445 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар “HUDUDIY ELEKTR T RMOQL RI” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда —даъвогар ва(ёки) жамияти) судга жавобгар “*********” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда —жавобгар ва/ёки қарздор, фермер хўжалиги)га нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан фойдаланилган электр энергиясидан 16 180 445 сўм муддати ўтган асосий қарзни ундиришни сўраган. Бунга асос қилиб, даъвогар Қашқадарё ҳудудий филиали Нишон туман электр таъминоти ва жавобгар ўртасида 221268-сонли улгуржи истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш шартнома тузилган бўлиб, шартномага мувофиқ 2025 йил 1 февралдан 2025 йил 1 ноябрь ҳолатига 16 180 445 сўмлик электр энергияси етказиб берилган бўлса-да, жавобгар истеъмол қилган электр энергияси учун 16 180 445 сўм асосий қарзни тўламасдан келган. Мавжуд қарздорликни тўлаб беришни сўраб жавобгарга юборилган талабнома ҳам оқибатсиз қолдирилганлиги келтирилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади. Бироқ иш ҳужжатларида жавобгарга суднинг даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва суд муҳокамасига тайинлаш тўғрисидаги ажрими етказилганлиги тўғрисидаги почта идорасининг хабарномаси мавжуд. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни палата ва жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, ишда иштирок этувчи даъвогарнинг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда — ФК) 8-моддасининг биринчи қисмига биноан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФК 234-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогарнинг Қашқадарё ҳудудий филиали Нишон туман электр таъминоти ва жавобгар ўртасида 2024 йил 20 январда тузилган 221268-сонли улгуржи истеъмолчилар учун электр энергияси таъминоти шартнома (кейинги ўринларда — шартнома)сидан келиб чиққан. ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ, энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 47-моддасига биноан ваколатхона юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган, юридик шахс манфаатларини ифодалайдиган ва уларни ҳимоя қиладиган алоҳида бўлинмасидир. Филиал юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган ҳамда унинг барча вазифаларини ёки вазифаларининг бир қисмини, шу жумладан ваколатхона вазифаларини бажарадиган алоҳида бўлинмасидир. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, шартномага асосан даъвогар жавобгарга электр энергиясини уланган тармоқлари орқали етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар шартнома шартларини бажариб, жавобгарга уланган тармоқлари орқали электр энергияси етказиб берган, бироқ жавобгар истеъмол қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўлаш чораларини кўрмаган. Истеъмол қилинган электр энергияси учун тўлов мажбурияти лозим даража бажарилмаганлиги сабабли жавобгар томонидан истеъмол қилинган электр энергияси учун 2025 йил 1 ноябрь куни ҳолатига 16 180 445 сўм қарздорлиги юзага келган. Даъвогар жавобгарни шартнома бўйича юзага келган қарз суммасини тўлаш тўғрисида бир неча бор оғзаки равишда огоҳлантирган ва ёзма равишда талабнома юборган. Бироқ, жавобгар даъвогар томонидан юборилган талабномани оқибатсиз қолдириб, истеъмол қилинган электр энергияси учун 16 180 445 сўм қарздорлигини бугунги кунга қадар тўламаган. Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида” ги Қонун талабларига кўра, электр энергияси истеъмолчилари: намунавий шартномада белгиланган электр энергиясини истеъмол қилиш режимига риоя этиши, истеъмол қилинган электр энергияси учун ҳақни (шу жумладан олдиндан тўловни) намунавий шартномада белгиланган муддатларда тўлаши, электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларини текширишига йўл қўйиши, электр энергиясидан оқилона фойдаланиш учун чоралар кўриши, ўзи фойдаланаётган электр тармоқларининг, асбоб ва ускуналарнинг лозим даражадаги техник ҳолати ҳамда хавфсизлигини таъминлаши, носозликлар тўғрисида тегишли тизим операторига ёки таъминотчига хабар қилиши шарт. Истеъмолчи қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши ва унинг зиммасида ўзга мажбуриятлар бўлиши мумкин. Шу сабабли даъвогар томонидан жавобгар ҳисобидан 16 180 445 сўм асосий қарздорлик ундириш тўғрисида судга талаб билдирилган. Жавобгар томонидан истеъмол қилинган электр энергияси бўйича 2025 йил 1 ноябрь куни ҳолатига 16 180 445 сўм қарздорлик факти ишдаги мавжуд шартнома, ҳисобварақ-фактура, солиштирма далолатнома, талабнома, суд мажлисида ишда иштирок этувчи даъвогар вакили берган тушунтиришлари ва ишга алоқадор бошқа ҳужжатлар каби далиллар билан ўз тасдиғини топиши сабабли инкор этиб бўлмайди. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмида асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги, учинчи қисмида эса ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим, бироқ жавобгар томонидан ўз эътирозларини ва 16 180 445 сўм асосий қарзни тўланганлигини фактини тасдиқловчи далиллар тақдим этилмади. Қайд этилганларга биноан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 16 180 445 сўм қарздорлик ундириш ҳақидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқорида қайд этилганлардан келиб чиққан ҳолда суд, даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 16 180 445 сўм асосий қарз ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини, республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 127, 128, 118, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар “HUDUDIY ELEKTR T RMOQL RI” акциядорлик жамиятининг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “*********” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “HUDUDIY ELEKTR T RMOQL RI” акциядорлик жамияти фойдасига 16 180 445 сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатлари; - Давлат бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья З.Юсупов