Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1603-2501/10787 Дата решения 05.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманган туманлараро иқтисодий суди Судья SHOKIROV AKMALJON ABDUVALIJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 0a682ce5-7cc2-42c1-ac6d-e1c44321a8e7 Claim ID PDF Hash da2f832f74d0d9fe... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 5-моддаси онуни 5 law
ИПК 118- моддаси ИПК 118 law
Текст решения 6 876 символов
4-1603-2501/0000-сонли иқтисодий иш судья: А. Шокиров ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Чуст тумани 2026 йил 5 январ Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Хабибованинг суд мажлиси котиблигида, туман прокурори ёрдамчиси ХХХХХ қатнашувида, даъвогар– ААААААААнинг жавобгар– «ВВВВВВВ» MCHJ ҳисобидан жами 0000000сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар вакили ИИИИИИ (ишончнома асосида) иштирокида, Чуст туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: АААААААА(бундан кейинги матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Поп туман прокуратураси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар «ВВВВВВВ» MCHJ (tosh maydalash sexi, ИНН 00000) (бундан кейинги матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 00000 сўм асосий қарз ва 0000000 сўм пеня жами 0000000сўм ундиришни сўраган. Суд мажлиси муҳокамасида туман прокурори ёрдамчиси ва даъвогар вакили даъво талабларини қувватлашиб, уни қаноатлантиришни сўрашди. Жавобгарнинг манзилига белгиланган тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида суд ажрими юборилиб, хабардор қилинган бўлсада, вакил иштирокини таъминламади ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК деб юритилади) 220-моддасининг биринчи қисмида суд ишда иштирок этувчи шахсларни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодексда белгиланган тартибда хабардор қилиши, бунда суд аризачининг зиммасига жавобгарни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилиш мажбуриятини юклашга ҳақли эканлиги, суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги, агар суд уларнинг келишини мажбурий деб топмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмаслиги белгиланган. Шу асосда, суд мазкур ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, туман прокурори ёрдамчиси ва даъвогар вакилининг даъвони қаноатлантириш ҳақидаги тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб топди: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 202-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг (бундан кейинги матнда Низом деб юритилади) 5-банди 2-қисмига кўра, юридик шахслар, шунингдек, юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи ҳамда шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари коммунал канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларни нормативдан ортиқча оқизувчи жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловчи субъектлар ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги 541-сонли “Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарорига кўра, атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг тоифасига мансуб субъектлар биринчи, иккинчи, учинчи ва тўртинчи тоифаларга ажратилган бўлиб, мазкур ҳолатда жавобгар учинчи тоифага мансуб субъект ҳисобланади. Низомнинг 22-бандига кўра, атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик, чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўлови суммаси ҳисоб-китоби I — IV тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар томонидан, мувофиқ тарзда, ушбу Низом 6-иловасига мувофиқ электрон ёки қоғоз шаклида тузилади. Низомнинг 26-бандига кўра, I ва II тоифага мансуб компенсация тўловчи субъектлар ҳар чоракда атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги, чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунигача аванс компенсация тўловини амалга оширадилар. Низомнинг 27-бандига кўра, III ва IV тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар томонидан атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари йилига бир марта, ҳисобот давридан кейинги йилнинг 5 февралигача амалга оширилади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгарга нисбатан II тоифага мансуб компенсация тўловчи субъект сифатида 2023 ва 2024 йиллар якунлари бўйича атроф табиий муҳитни ифлослантирганлиги, чиқиндилар жойлаштирганлиги учун 26.197.904 сўм миқдорида компенсация тўловлари ҳисобланган. Жавобгарга компенсация тўловларини тўлаш юзасидан талабнома хати юборилган, бироқ ушбу қарздорлик тўланмаган. Қайд этилганлардан кўринадики, жавобгар 2023 ва 2024 йиллар якунлари бўйича атроф табиий муҳитни ифлослантирганлиги, чиқиндилар жойлаштирганлиги учун 26.197.904 сўм миқдорида компенсация тўловларини тўламаган ва ушбу ҳолат иш хужжатлари асосида тасдиқланади. Шу асосда, даъвогарнинг 00000 сўм миқдорида компенсация тўловларини ундириш даъво талаби қаноатлантирилиши лозим. Бундан ташқари, даъвогар даъво талабида жавобгардан 000000 сўм миқдорида пеня ундиришни сўраган. Низомнинг 30-бандида, маблағлар ўз вақтида ўтказилмаган тақдирда, муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун компенсация тўлови бўйича қарздорлик суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ қарздорлик умумий суммасининг 50 (эллик) фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня ундирилиши назарда тутилган. Қайд этилганлардан кўринадики, даъвогарнинг пеня ундириш талаби ҳам асосли ва қаноатлантиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра суд, даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 00000 сўм асосий қарз, 0000000 сўм пеня ундиришни лозим топди. Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши, ИПК 118- моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу асосда ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича 000000 сўм давлат божи жавобгар зиммасига юкланиши лозим. Бинобарин, суд ИПК 118, 165, 170, 176, 177 -моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: ААААААААманфаатида Поп туман прокуратурасининг киритган даъво аризаси қаноатлантирилсин. «ВВВВВВВ» MCHJ (tosh maydalash sexi) ҳисобидан ААААААААфойдасига 000000 сўм компенсация тўлови, 000000 сўм пеня ҳамда тўланган 00000 сўм почта харажатлари ундирилсин. «ВВВВВВВ» MCHJ (tosh maydalash sexi) ҳисобидан Республика бюджетига 000000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин бу ҳақда ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция ёки қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Наманган вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин. Раислик қилувчи А. Шокиров