← Назад
Решение #2827319 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| дор ФК | 470 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
6 730 символов
4-1801-2503/10041-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И
Қарши шаҳри
2026 йил 5 январь
Қарши туманлараро иқтисодий суди, судья А.Муқумова раислигида,
судья ёрдамчиси М.Хушнаеванинг котиблигида, даъвогар “Ххххх” АЖнинг
жавобгар “ХХХХХ” МЧЖга нисбатан 641 816 993 сўм асосий қарзни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни, тарафлардан: даъвогар вакили: хххх
(ишончнома асосида) иштирокида ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Ххххх” АЖ (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади) судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ХХХХХ” МЧЖ (бундан
кейин матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 641 816 993 сўм асосий
қарзни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар томонидан
қарздорлик тўлиқ бартараф этилганлигини маълум қилиб, даъво аризасини
қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган бўлсада, суд муҳокамасида иштирок этмади.
Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда – ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан, ишни
жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд, ишда иштирок этувчи тарафнинг важлари ва тушунтиришларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво
аризасини қаноатлантиришни рад қилишни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг учинчи
қисмига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг
иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар электр энергиясини
етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан.
ФК 236-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар
ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларига кўра, “Ххххх” АЖ Қашқадарё ҳудудий филиали
Қарши шаҳар электр таъминоти корхонаси ва “ХХХХХ” МЧЖ ўртасида
291885-сонли улгуржи истеъмолчилар учун электр таъминоти тўғрисида
шартнома тузилган бўлиб, унинг 1-бандига кўра, корхона (даъвогар)
тармоқлари орқали электр энергиясини истеъмолчига (жавобгар) етказиб
бериш, истеъмолчи эса истеъмол қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўлаш
мажбуриятини олади.
Шартноманинг 4.2-бандига кўра истеъмолчи энергия истеъмол
қилишнинг белгиланган режимига риоя этиш ва фойдаланган энергия учун ўз
вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Бироқ, 2025 йил 01 ноябрь ҳолатига кўра етказиб берилган электр
энергияси учун жавобгарнинг даъвогар олдидаги муддати ўтган қарздорлиги
641 816 993 сўмни ташкил этган.
ФК 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
ФК 474-моддасига мувофиқ, агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади. Бу миқдор
ФК 470-моддасига мувофиқ аниқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги
ПФ-5059-сонли “Электр-энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда
истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек
ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги Фармонининг 8-бандига мувофиқ, истеъмолчиларга энергия
ресурсларини етказиб бериш 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида, улар
томонидан хабардор қилиш тартиби орқали тегишли мурожаат тақдим этилган
тақдирда эса — 50 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади.
Бунда, олдиндан ҳақ тўланмаган, шунингдек, 50-фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш
шартларида ҳисоб-китоб қилувчи истеъмолчилар томонидан ойнинг
охиригача якуний ҳисоб-китоб амалга оширилмаган ҳолларда мазкур
истеъмолчиларга нисбатан электр ва газ тақсимлаш тармоқларидан тўлиқ
узишгача бўлган чоралар кўрилиши белгиланган.
Мазкур ҳолатда даъвогар томонидан жавобгарга электр энергияси
етказиб берилганлиги ҳамда жавобгар томонидан ўз вақтида тўловлар амалга
оширилмаслиги натижасида қарздорлик юзага келганлиги ҳолати иш
ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топди.
Шунга кўра суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди.
Аммо, суд мажлисида даъвогар томонидан тақдим этилган
маълумотномага кўра жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги тўлиқ
қопланганлиги сабабли суд даъвогарнинг жавобгардан 641 816 993 сўм асосий
қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантиришни рад
этишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Даъвогарнинг талаблари у судга
мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда
қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга биноан иқтисодий судларга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим.
Юқоридаги асосларга кўра суд, даъво аризасини қаноатлантиришни рад
қилишни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 234, 236, 468, 470, 474моддаларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилди:
даъво талабини қаноатлантириш рад қилинсин.
Жавобгар “ХХХХХ” МЧЖ ҳисобидан:
- даъвогар “Ххххх” АЖ фойдасига 41 200 сўм почта харажати;
- республика бюджетига 12 836 339,86 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Қашқадарё вилоят судининг Иқтисодий
ишлар бўйича судлов хайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида
шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
А.Муқумова