← Назад
Решение #2827335 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| ФКнинг | 279 | — | law |
Текст решения
7 286 символов
4-1502-2501/12259-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2026 йил 5 январь
Фарғона туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Амановнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Д.Маматқуловнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар
«Даъвогар номи» АЖ манфаатида жавобгар «ЖАВОБГАР НОМИ» МЧЖдан,
жами 190 929,85 АҚШ доллари кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни
гаров мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни жавобгар
вакили А.Абдурахмонов (ишончномага асосан)нинг иштирокида, суд биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси
«Даъвогар номи» АЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «ЖАВОБГАР НОМИ»
МЧЖдан кредит асосий танидан 155 172,52 АҚШ доллари, муддати ўтган
кредит асосий танидан 27 569,82 АҚШ доллари, муддати ўтган фоиз тўловидан
7 343,13 АҚШ доллари, муддати ўтган кредит қарзи учун ҳисобланган пеня
60,50 АҚШ доллари, кредит асосий қарзига ҳисобланган муддатли фоиз 783,88
АҚШ доллари, жами 190 929,85 АҚШ доллари ундириш, ундирувни гаров
мулкига қаратишни сўраган.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси
ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган.
Судга даъвогар вакили ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраб ариза
тақдим қилган ва судга маълумотнома тақдим этиб, жавобгарнинг
2026 йил 5 январь ҳолатига кредитнинг асосий қарзи 137 931,16 АҚШ доллари,
муддати ўтган кредит қарзи 25 861,69 АҚШ доллари, кредит асосий қарзига
ҳисобланган фоиз 6 388,31 АҚШ доллари, муддати ўтган кредит қарзи учун
ҳисобланган пеня 1 199,63 АҚШ доллари, жами 171 380, 79 АҚШ доллари
қарздорлиги қолганлигини маълум қилган.
Суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан
даъвогарнинг иштирокисиз кўришни лозим топди.
Жавобгар вакили суд мажлисида қарздорликни тан олиб, қарздорликни
бартараф этиш чораларини кўраётганлигини тушунтириб, суддан қонуний
қарор қабул қилишни сўради.
Суд ишдаги мавжуд далилларга баҳо бериб, даъвогар вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини қисман
қаноатлантиришни лозим топади:
иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024
йил 8 апрель куни КД-Ю-01116-24-22-сонли кредит шартномаси тузилган.
Унга кўра, даъвогар жавобгарга 36 ой муддатга йиллик фоиз ставкаси
12.99 фоиз устама тўлаш шарти билан 250 000 АҚШ доллари миқдорида кредит
маблағи ажратган.
Кредит таъминоти сифатида жавобгарга тегишли бўлган Қўқон шаҳар,
Темур Малик кўчаси 42 Д-уйда жойлашган умумий майдони 3.118,87 кв.м, ер
майдони 873,32 кв.м бўлган хусусий мактаб бино ва иншоотларини ердан
фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга қўйилган.
Кредит шартномасининг 2.6-бандига асосан жавобгар кредитнинг ҳар
ойнинг 10 санасигача тўлаб борилишига келишган.
Кредит шартномасининг 6.7-бандига кўра, жавобгар мазкур шартноманинг
4,5-бандлари талаблари бўйича ўз мажбуриятларини бажаришни ёки лозим
даражада бажаришини кечиктирган тақдирда ҳар бир кечиктирилган кун учун
кечиктирилган тўлов суммасининг 0.1 фоизи пеня тўлайди.
Жавобгар эса кредит шартномасининг бу шартига риоя қилмаган,
ажратилган кредит ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида қайтармаган.
Бунинг оқибатида, 2024 йилнинг
24 октябрь ҳолатига ўз вақтида
тўланмаган қарз миқдори муддати ўтган кредит асосий танидан 27 569,82
АҚШ доллари, муддати ўтган фоиз тўловидан 7 343,13 АҚШ доллари, муддати
ўтган кредит қарзи учун ҳисобланган пеня 60,50 АҚШ доллари, кредит асосий
қарзига ҳисобланган муддатли фоиз 783,88 АҚШ долларини ташкил этган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади) 744-моддаси биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича
бир тараф-банк ёки бошқа кредит ташкилоти иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағларини
кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг
учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 735-моддасининг биринчи қисмига биноан қарз олувчи олинган қарз
суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз
берувчига қайтариши шарт.
ФКнинг 736-моддасига кўра агар қарз шартномасида қарзни қисман
(бўлиб-бўлиб) тўлаш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги
қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи
қарзнинг барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин
қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Судда ишни кўриш кунига қадар жавобгар томонидан қисман тўлов амалга
оширилганлигини инобатга олиб, жавобгардан даъвогар фойдасига кредитнинг
асосий қарзи 137 931,16 АҚШ доллари, муддати ўтган кредит қарзи 25 861,69
АҚШ доллари, кредит асосий қарзига ҳисобланган фоиз 6 388,31 АҚШ
доллари, муддати ўтган кредит қарзи учун ҳисобланган пеня 60,50 АҚШ
доллари, жами 170 241,66 АҚШ долларини ундириш лозим бўлади.
Шунингдек, даъво талабида ундирувни гаровга қўйилган мулкка қаратиш
ҳам сўралган.
ФКнинг 279-моддасига биноан кредиторнинг талабларини қондириш учун
ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар
бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда
гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин.
Шунга кўра, суд ундирувни жавобгарга тегишли бўлган Қўқон шаҳар,
Темур Малик кўчаси 42 Д-Уйда жойлашган умумий майдони 3.118,87 кв.м, ер
майдони 873,32 кв.м бўлган хусусий мактаб бино ва иншоотларини ердан
фойдаланиш ҳуқуқи билан қаратишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда юкланиши белгиланган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво аризасини қисман
қаноатлантиришни, ундирувни гаровга қўйилган мулкка қаратишни, даъвонинг
қолган қисмини қаноатлантиришдан рад этишни, давлат божини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади.
Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «ЖАВОБГАР НОМИ» МЧЖ ҳисобидан:
- даъвогар «Даъвогар номи» АЖ фойдасига кредит асосий танидан
кредитнинг асосий қарзи 137 931,16 АҚШ доллари, муддати ўтган кредит қарзи
25 861,69 АҚШ доллари, кредит асосий қарзига ҳисобланган фоиз 6 388,31
АҚШ доллари, муддати ўтган кредит қарзи учун ҳисобланган пеня 60,50 АҚШ
доллари, жами 170 241,66 АҚШ доллари ва 41 200 сўм почта харажати;
- бюджетга 45 713 953 сўм давлат божи ундирилсин.
Кредит қарздорлиги бўйича ундирув:
- Жавобгар «ЖАВОБГАР НОМИ» МЧЖга тегишли бўлган Қўқон шаҳар,
Темур Малик кўчаси 42 Д-Уйда жойлашган умумий майдони 3.118,87 кв.м, ер
майдони 873,32 кв.м бўлган хусусий мактаб бино ва иншоотларини ердан
фойдаланиш ҳуқуқи билан қаратилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддатда апелляция
тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой
ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
Ф.Аманов