← Назад
Решение #2827347 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онунни | 5 | — | law | |
| онуннинг | 141 | — | law | |
| онуннинг | 53 | — | law | |
| онуннинг | 143 | — | law | |
| онуннинг | 12 | — | law | |
| онуннинг | 16 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуннинг | 23 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1501-2503/22041-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шахар
2026 йил 05 январь
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов
раислигида, И.Исламованинг суд мажлиси котиблигида, кредитор вакили
Д.Хўжамбердиев (ишончномага асосан) иштирокида, кредитор «FFFFF» МЧЖнинг
қарздор «FFFFF» МЧЖни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб
топиш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд ўз биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Кредитор «FFFFF» МЧЖ судга ариза билан мурожаат этиб, қарздор «FFFFF»
МЧЖни соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни сўраган.
Суд мажлисида кредитор вакили тушунтириш бериб, қарздор томонидан
қарздорлик мунтазам равишда тўланмасдан келинаётганлиги боис қарздорни банкрот
деб топиш ҳақида судга мурожаат қилганлиги, суд кунига қадар ҳам қарздорлик
бартараф қилинмаганлигини билдириб, аризани қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида қарздор жамиятдан вакил иштирок этмади. У суд мажлиси
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинганлиги боис суд мажлисини
унинг иштирокисиз ўтказиш мумкин бўлади.
Суд ишда иштирок этувчи кредитор вакили тушунтиришини тинглаб, иш
материалларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб қуйидаги асосларга кўра,
аризани қаноатлантиришни лозим деб топди.
Иш ҳужжатларига қарраганда, қарздор «FFFFF» МЧЖ 2022 йил 06 июнь куни
ташкил этилиб, 1147808-сон билан давлат рўйхатидан ўтган, СТИР 309621011
рақамига эга.
Аризачи «FFFFF» (собиқ “Қурилиш кўчма колонна 017”) МЧЖ ҳамда
«FFFFF» МЧЖ ўртасида 01.07.2022 йилда “Бино ва иншоотларни ижарага бериш
тўғрисида” шартнома тузилган бўлиб, тарафлар ўртасида 14.10.2025 йил ҳолатига
расмийлаштирилган солиштирма далолатномага асосан «FFFFF» МЧЖнинг кредитор
«FFFFF» МЧЖ олдида 63 978 001 сўм қарздорлиги вужудга келган.
Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб, мажбуриятлар юзага келган санадан
эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаганлигини инобатга олиб,
тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжуд ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунининг (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)
7-моддасининг учинчи қисмига кўра, қарздор солиқлар ва йиғимлар бўйича
мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш
ҳуқуқига қарздорнинг ўзи, давлат солиқ хизмати органлари, шунингдек устав
фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган ва (ёки) пул мажбуриятлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси олдида қарзи бўлган юридик шахсларга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар бўйича ваколатли давлат органи ва унинг
ҳудудий бошқармалари эга бўлади.
Қонунни
5-моддасига
кўра,
тўловга
қобилиятсизлик
аломатлари
қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли
2
мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан
бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган
корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш
санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини
қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини
бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза
бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза
йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида
қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Ушбу
моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар
соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда, жисмоний шахслар, шунингдек
якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб
чиқилаётганда қўлланилмайди.
Қонуннинг 141-моддасига биноан “Суд томонидан қарздорни банкрот деб
топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинган
пайтдан эътиборан: қарздорнинг мол-мулкини бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ
бўлган ёки унинг мол-мулкини учинчи шахсларга фойдаланиш учун топширишга
сабаб бўлувчи битимлар тузишга фақат ушбу бобда белгиланган тартибда йўл
қўйилади; қарздорнинг барча пул мажбуриятларини бажариш муддати, шунингдек
кечиктирилган солиқлар ҳамда йиғимларни тўлаш муддати бошланган деб
ҳисобланади; қарздорнинг барча турдаги қарзлари бўйича неустойка (жарима, пеня)
ва фоизларни ҳисоблаш тугатилади; мол-мулк солиғи, ер солиғи, шунингдек солиқлар
ҳамда йиғимлар бўйича мажбуриятлар юзасидан аввал ҳисобланган ва ундирилмаган
пенялар ва жарималар ҳисоблаш тўхтатиб турилади; қарздор мол-мулкини сотишдан
тушган маблағларнинг қарздорликни тўлашга йўналтирилган қисми қўшилган қиймат
ва даромад солиғидан озод этилади; қарздорнинг молиявий аҳволи ҳақидаги
маълумотлар махфийлик тоифасига, шу жумладан тижорат сирига мансублигини
йўқотади; ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратишга доир барча чекловлар олиб
ташланади; ижро ҳужжатларини ижро этиш тугатилади. Пул мажбуриятлари,
солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича барча талаблар, бошқа мулкий талаблар фақат
тугатишга доир иш юритиш доирасида қарздорга тақдим этилиши мумкин, бундан
мулк ҳуқуқини эътироф этиш, маънавий зиённи компенсация қилиш, мол-мулкни
бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олиш, асоссиз орттирилган
бойликни қайтариш, битимларни ҳақиқий эмас деб топиш ва уларнинг ҳақиқий
эмаслиги оқибатларини қўллаш тўғрисидаги талаблар, шунингдек жорий тўловлар
бўйича талаблар мустасно.
Тугатишга доир иш юритиш бошлангунига қадар қарздорнинг
мажбуриятларини бажариш таъминоти сифатида берилган мол-мулкдан
фойдаланишдан мазкур иш юритиш бошланганидан кейин олинадиган ҳосилга,
маҳсулотга ва даромадларга нисбатан кредиторнинг ўз талабларини бажариш
таъминоти сифатидаги ҳуқуқи татбиқ этилмайди.
Ижро этилиши ушбу модда биринчи қисмининг тўққизинчи хатбошисига
мувофиқ тугатилган ижро ҳужжатлари қонунчиликда белгиланган тартибда давлат
ижрочилари томонидан тугатиш бошқарувчисига ўтказилиши лозим. Қарздорнинг
барча мажбуриятларини бажаришга фақат тугатишга доир иш юритиш доирасида йўл
қўйилади.
Суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш
юритишни бошлаш ҳақида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан қарздорнинг
бошқарув органлари қарздорнинг мол-мулкини бошқариш ва тасарруф этиш
вазифаларини бажаришдан, агар илгари четлаштирилмаган бўлса, четлаштирилади,
3
қарздор раҳбарининг ваколатлари тугатилади (қарздорнинг раҳбари билан тузилган
меҳнат шартномаси тугатилади), қарздорнинг ишларини бошқариш тугатиш
бошқарувчисининг зиммасига юклатилади, шунингдек мулкдорнинг қарздор молмулкини бошқариш ва тасарруф этишга доир ваколатлари тугатилади. Тугатиш
бошқарувчиси қарздорнинг раҳбари билан тузилган меҳнат шартномасини тугатиш
ёки мазкур раҳбарни бошқа ишга ўтказиш тўғрисида буйруқ чиқаради.
Ушбу бобда белгиланган ҳолларда тугатишга доир иш юритиш тартибтаомили жараёнида қарздорнинг иштирокчилари (муассислари) тўловга
қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи шахсларнинг ҳуқуқларига эга
бўлади.”
Суд томонидан
тўловга қобилиятсизлик иши бўйича чиқарилган суд
ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотлар эълон қилиниши лозим. Қонуннинг
53-моддаси иккинчи-тўртинчи қисмларига асосан суд бошқарувчиси тегишли суд
ҳужжати олинган санадан эътиборан уч кун ичида оммавий ахборот воситасининг
манзилига ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган эълонни юборади.
Эълон қилиш учун юборилган суд ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотлар улар
олинган кундан эътиборан уч кун ичида эълон қилинади. Ушбу модданинг биринчи
қисмида кўрсатилган маълумотларни эълон қилиш билан боғлиқ харажатларнинг
ўрнини қоплаш, агар ушбу Қонунда ёки кредиторлар йиғилишининг ёхуд
кредиторлар қўмитасининг қарорида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса,
қарздорнинг пул маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Қарздорда пул
маблағлари мавжуд бўлмаса, бундай маълумотларни эълон қилиш ҳақини тўлаш
тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида ариза билан судга мурожаат
этган аризачи ҳисобидан амалга оширилади, бу маблағларнинг ўрни кейинчалик
қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан қопланади. Қонуннинг 143-моддасида эълонга
қўйилган талаб қайд этилган.
Қонуннинг
12-моддасининг
биринчи
қисмига
мувофиқ,
тўловга
қобилиятсизлик тартиб-таомиллари қўлланилаётганда барча кредиторларнинг
манфаатларини кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси ҳимоя қилади. Суд
қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризани
иш юритишга қабул қилиб олган кундан эътиборан кредиторлар қарздорга ўз
талабларини якка тартибда қаноатлантириш мақсадида мурожаат қилишга ҳақли
эмас.
Келтирилган Қонуннинг 16-моддасининг иккинчи қисмига асосан кредиторлар
йиғилишининг баённомаси ҳамда унга илова қилинган ҳужжатлар кредиторлар
йиғилиши ўтказилган санадан эътиборан икки кундан кечиктирмай судга
топширилиши лозим.
Юқоридагиларга кўра, суд қарздорни банкрот деб топиш учун асослар
мавжудлигини
инобатга
олиб
аризани
қаноатлантиришни,
тўловга
қобилиятсизликнинг соддалаштирилган тартиб-таомилидаги иш юритишни
бошлашни, иш бўйича тугатиш бошқарувчиси этиб 3-тоифали суд бошқарувчиси
И.Тешабоевни тайинлашни лозим деб топади.
Аризачи томонидан 10.12.2025 йилдаги 478541-сонли тўлов топшириқномаси
билан суд бошқарувчиси харажати учун 8 897 000 сўм тўловлар амалга оширилган.
ИПК 118-моддаси талабларига асосан қарздордан кредитор фойдасига
1 236 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилиши лозим бўлади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуннинг 5, 7, 23, 26, 27, 30, 50-54, 140-144, 148моддалари ҳамда ИПК 118, 176-180, 186-188, 210, 211-моддалари талабларига риоя
қилиб, суд
4
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
1. Ариза қаноатлантирилсин.
Қарздор «FFFFF» МЧЖни соддалаштирилган тартибдаги иш бўйича банкрот
деб топилсин ва уни тугатишга доир иш юритиш бошлансин.
Банкрот «FFFFF» МЧЖнинг тугатиш бошқарувчиси этиб 3-тоифали суд
бошқарувчиси И.Тешабоев тайинлансин.
2. Тугатиш бошқарувчиси зиммасига:
Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунида
белгиланган мажбуриятларни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги 224-сонли қарори билан тасдиқланган “Сохта
банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш
аломатларини аниқлаш Қоидалари”да белгиланган тартибда қарздорнинг молиявийхўжалик фаолиятини сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан
банкротликка олиб келиш аломатлари аниқланса Қоиданинг 37-бандига мувофиқ,
хулосани кредиторлар йиғилишига, судга ва прокуратура органига тақдим этиш
мажбуриятларни бажариш;
Қонуннинг 53-54-моддаларида кўрсатилган қоидаларга риоя қилган ҳолда
маълумотларни расмий нашрларда эълон қилиш;
тугатишга доир иш юритишни қонунда белгиланган тартибда олиб бориш ва
амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботларни судга тақдим этиш вазифалари
юклансин.
Қарздор жамият раҳбари ва унинг бошқарув органлари тугатиш бошқарувчиси
тайинланган кундан эътиборан уч иш куни ичида қарздорнинг бухгалтерия
ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлари, муҳрлари ва штамплари, моддий ва бошқа
қимматликлари тугатиш бошқарувчисига топширилишини таъминласин.
Мазкур мажбуриятни бажаришдан бош тортилган тақдирда қарздорнинг
бошқарув органлари (ташқи бошқарувчи), шу жумладан қарздор юридик шахснинг
раҳбари, қарздор якка тартибдаги тадбиркор қонунчиликка мувофиқ жавобгар
бўлиши тўғрисида огоҳлантирилсин.
3. Тугатиш бошқарувчисига қарздорнинг мулки, ҳис бв р қл ри в депозитл ри,
шу жумл д н кр дит к рт лари, электрон балансл ри в электрон пул ўтк зм л ри
тўғрисид жисмоний в юридик ш сл рдан (шу жумл д н кр дит т шкил тл рид н)
ҳамда д вл т рг нл рид н бепул ахборот берилсин (Қонуннинг 23-моддаси).
4. Қарздор «FFFFF» МЧЖдан кредитор «FFFFF» МЧЖ фойдасига 1 236 000 сўм
дапвлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Аризачи томонидан
8 897 000 сўм суд бошқарувчиси харажати тўланганлиги инобатга олинсин.
5. Ҳал қилув қарорини ишда иштирок этувчи шахсларга, Давлат активларини
бошқариш агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси ва Мажбурий ижро
бюросининг тегишли ҳудудий бўлимига етказиш тугатиш бошқарувчи зиммасига
юклатилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали
бир ой муддат ичида апелляция шикояти (прокурор протест) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи
Х.Жамолиддинов