Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1801-2511/10057 Дата решения 05.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Қарши туманлараро иқтисодий суди Судья IBRAGIMOV JASUR SHODMONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Мир-Энергия Ответчик / Подсудимый Юксак замин инвест қурилиш
Source ID 64fbf913-abad-4226-9dd3-2a4827723607 Claim ID PDF Hash 6bb767a0eb23db9a... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 9 422 символов
4-1801-2511/10057-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2026 йил 05 январь Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси Ж.Ибрагимов раислигида, судья ёрдамчиси Б.Давлятовнинг котиблигида даъвогар “Мир-Энергия” масъулияти чекланган жамияти жавобгар “Юксак замин инвест қурилиш” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 12 563 000 сўм асосий қарз ва 6 281 500 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили З.Шарипов (ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар “Мир-Энергия” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Юксак замин инвест қурилиш” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 12 563 000 сўм асосий қарз ва 6 281 500 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили қарздорлик бўйича тўлов амалга оширилмаганлигини маълум қилиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Шунга кўра, даъвогар вакилининг низо юзасидан тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатлари ва тақдим этилган аризани ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасида давомида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 04 март куни 4-сонли шартнома тузилган бўлиб, мазкур шартнома шартларига кўра, даъвогар “Сотувчи” жавобгар “Харидор”га шартноманинг 2.1-бандида кўрсатилган ўзида ишлаб чиқарилган махсулотларни сотиш, “Харидор” эса товарни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.2-бандида, "Харидор" ушбу шартнома томонлар ўртасида имзоланган кундан бошлаб 10 кун муддат ичида товар қийматининг 50 фоизини "Сотувчи"нинг банк ҳисобварағига ўтказиб беришига келишилган. Шартнома шартлари бўйича жавобгарга 2024 йил 30 октябрдаги 58сонли ҳисоб-фактурага асосан "Опора ж/б 110-3,5 темирбетон устун" жами 55 200 000 сўмлик махсулот етказиб берилган бўлиб, ушбу махсулот бўйича қисман тўлов амалга оширилиб, қолган 12 563 000 сўм қарздорлик тўлаб берилмаган. Даъвогарнинг қарздорликни ихтиёрий тўлаб бериш ҳақидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар қарздорликни ундириш ҳақида судга мурожаат қилган. Даъво талаблари асослидир. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига асосан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринда ФК) 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасида мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги, 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган. ФКнинг 437-моддасига мувофиқ маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан шартнома шартларига риоя қилинмасдан, тарафлар ўртасида тасдиқланган ҳисобварақ-фактурага асосан олинган товар қиймати бугунги кунга қадар тўлиқ тўлаб берилмаган. Даъво аризасида келтирилган асосий қарздорлик тарафлар ўртасида расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактура ва ишдаги мавжуд далиллар билан ҳам ўз тасдиғини топган. Шу боисдан суд, даъвогарнинг 12 563 000 сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар шартноманинг 5.2-бандига асосан жавобгар ҳисобидан 6 281 500 сўм пеня ундиришни ҳам сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.2-бандига кўра, етказиб берилган товар ҳақи ўз вақтида тўлаб берилмаган тақдирда "Харидор" томонидан ҳар бир кечиктирилган кун учун 0,5 фоизи микдорида, бироқ кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий (хўжалик) суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 1-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги, 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги белгиланган. Бинобарин, жавобгар томонидан тўловларни амалга ошириш борасидаги мажбуриятлар кечиктирилганлиги ҳолатида даъвогар томонидан пеня миқдори асосли ҳисобланган бўлсада, суд талаб қилинган пеня миқдорини мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиб тарзда 1 900 000 сўмга қадар камайтиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма, ашёвий ва рақамли далиллар, гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Шунингдек, ИПКнинг 74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши лозим. Ушбу модданинг олтинчи қисмига мувофиқ, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши керак. Юқорида қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 12 563 000 сўм асосий қарз, 1 900 000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати, 412 000 сўм давлат божи ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66,74, 118, 128, 170, 179, 186, 192моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Юксак замин инвест қурилиш” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “Мир-Энергия” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 12 563 000 сўм асосий қарз, 1 900 000 сўм пеня, 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан белгиланган муддатда ва тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Ж.Ибрагимов