← Назад
Решение #2827412 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 357 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
4 786 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 30 декабрь
4-1501-2501/22375-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг раиси Т.Маматожиев, даъвогар
“ХХХХ” акциядорлик жамиятининг жавобгар «ХХХХ» маъсулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 1 164 672 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“ХХХХ” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар «ХХХХ»
маъсулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан
1 164 672 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта ҳаражатини
ундиришни сўраган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
4
203 -моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма
фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида
ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи
асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга
ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини
тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади деб белгиланган.
Ушбу асосга мувофиқ, жавобгар томонидан даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан
эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга даъво аризаси юзасидан ёзма
фикрини тақдим қилмади.
Даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларидан кўринишича,
Киргули шаҳар электр таъминоти корхонаси билан «ХХХХ» маъсулияти
чекланган жамияти ўртасида 2025 йил 1 январь кунги 2877-сонли электр
таъминоти юзасидан шартнома имзоланган.
Ушбу шартноманинг 1-бандига кўра, “Корхона” “Истеъмолчи”га электр
энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва “Истеъмолчи” истеъмол
қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Мазкур шартнома мажбуриятлари “Истеъмолчи” томонидан лозим
даражада бажарилмасдан, етказиб берилган электр энергияси учун тўловлар
муддатида амалга оширилмасдан келинган.
Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган дебиторлик қарздорликни бартараф
этиш юзасидан талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда ФК
деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 357-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтидан
бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади.
ФКнинг 468-моддасига кўра, Энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган
энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика
шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган
энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш
мажбуриятини олади.
ФК 474-моддасига кўра, агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент
амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу
Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади деб белгиланган.
Мазкур қарздорлик электрон тўловлар бўйича талаблар реестри ва
солиштирма далолатнома билан ўз тасдиғини топган.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 1 164 672 сўм асосий
қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим деб
топди.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб збелгиланган.
Шу сабабли суд, даъво аризасини қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига
жавобгар ҳисобидан 1 164 672 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажатини
ундиришни ҳамда жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм
давлат божини ундиришни лозим деб топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 129,170, 176-179, 203-4, 203-5-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар “ХХХХ” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар «ХХХХ»
маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан 1 164 672 сўм асосий қарз ва 41 200
сўм почта харажати, жами 1 205 872 сўм ундирилсин.
Жавобгар «ХХХХ» маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика
бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар ўн кун муддат ичида суднинг ҳал қилув
қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига апелляция
шикояти (протест) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Т.Маматожиев