Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1505-2502/10273 Дата решения 30.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья MIRZAMATOV SHOKIRJON MAMADALIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Бағдод туман ҳокимлиги Ответчик / Подсудимый
Source ID 0c0d44a3-7a0b-40c8-8d23-25bd2634790c Claim ID PDF Hash 5302d47125003be6... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 107-моддаси ИПК 107 law
бандида ИПКнинг 107-моддаси бандида ИПК 107 law
Текст решения 4 675 символов
4-1505-2502/10273-сонли иқтисодий иш РИШТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ АЖРИМ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Риштон тумани 2025 йил 30 декабрь Риштон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Мирзаматов раислигида, судья ёрдамчиси Д.Хомидовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар Бағдод туман ҳокимлигининг жавобгар — “VODIY- A TA” фермер хўжалиги ва Бағдод туман ҳокимлиги ўртасида 2021 йил 18 август куни тузилган ер участкаларини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бекор қилиш ҳамда етказилган зарарни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, тарафлардан Риштон туман прокурори ёрдамчиси Ф.Усмонов иштирокида, Риштон туман судлари биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Бағдод туман ҳокимлиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида даъво ариза билан мурожаат қилиб, “VODIY- A TA” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ва Бағдод туман ҳокимлиги ўртасида 2021 йил 18 август куни тузилган ер участкаларини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бекор қилиш ҳамда етказилган зарарни ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан низо предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Давлат кадастрлар палатаси Фарғона вилоят бошқармаси жалб қилинган. Суд мажлисида прокуратура вакили иш бўйича ўз фкир билдириб, даъво ариза бўйича кўрмасдан қолдиришни сўради. Жавобгар ҳамда учинчи шахс суд мажлисининг куни, жойи ва вақти ҳақида белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига ўз вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Шу сабабли суд, ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, даъвогар суд мажлисида ўз вакили иштирокини таъминламади. Ваҳоланки, суднинг 2025 йил 5 декабрь кунидаги ажримида даъвогарнинг зиммасига судга ишга дахлдор ҳужжатларни тақдим этиш тавсия этилиши билан бирга, суд мажлисида вакил иштирокини таъминлаш шартлиги кўрсатилган. ИПКнинг 107-моддаси биринчи қисми олтинчи бандига мувофиқ, даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги 13-сонли қарорининг 21-бандида ИПКнинг 107-моддасида кўрсатилган даъво аризасини кўрмасдан қолдириш асосларининг рўйхати тугал ҳисобланиши ва кенгайтирилган тарзда талқин қилинишига йўл қўйилмаслиги ҳақида тушунтириш берилган. Юқоридагиларга асосан, суд даъвогар вакили дастлабки суд мажлисига келмаганлигини, судга ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаганлигини инобатга олиб, мазкур аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрь кунидаги “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги 36-сонли қарорининг 3-банди, ўнинчи хатбошисига кўра, иш юритишни тугатиш тўғрисидаги, даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги, суд жарималарини солиш тўғрисидаги ажримлар бўйича давлат божи ундирилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 9моддаси 141-бандига мувофиқ, давлат органлари — ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни бузиш тўғрисидаги даъволар юзасидан давлат божи тўлашдан озод қилинган, шу сабабли суд, мазкур иш бўйича давлат божи ундирмасликни лозим деб ҳисоблайди. Қайд этилганларга асосан суд, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, даъвогар ҳисобидан тўланган 41 200 сўм почта харажатини зиммасида қолдиришни ҳамда республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундиришни лозим деб топади. Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 118, 195, 196-моддаларини қўллаб, суд АЖРИМ ҚИЛДИ: Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Даъвогар Бағдод туман ҳокимлиги ҳисобидан тўланган 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Кредитор Бағдод туман ҳокимлиги ҳисобидан республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ажрим устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят беришга ҳақлидир. Раислик қилувчи, судья Ш.Мирзаматов