← Назад
Решение #2827426 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 82 | — | law | |
| Мазкур Кодекс | 273 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 215 | — | law | |
| ИПКнинг | 217 | — | law | |
| Кодекси | 82 | — | code_article | |
| Кодекси | 111 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 222 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1703-2502/6062-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Шахрихон туман
2025 йил 6 ноябрь
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Х.Тўйчиев
раислигида, судья ёрдамчиси Э.Киличбековнинг котиблигида, аризачи
Шахрихон туман солиқ инспекциясининг жавобгар "ISAQJON SAVDO
KAMOLI" OILAVIY KOR ONAга нисбатан банк ҳисоб рақамлари бўйича
операцияларни ўн кундан кўп булган муддатга тўхтатиб туриш тарзидаги
ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш ҳақидаги ариза бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни тарафлардан аризачи вакили Э.Мамажонов (ишончнома
асосида)нинг иштирокида, Шахрихон туман хокимлиги биносида очиқ сайёр
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Аризадан кўринишича,,"ISAQJON SAVDO KAMOLI" OILAVIY
KOR ONA(кейинги ўринларда “жавобгар” деб юритилади) томонидан солиқ
хисоботини ўз вақтида рўйхатдан ўтган жойидаги солиқ органи – Шахрихон
туман солиқ инспекциясига (кейинги ўринларда “даъвогар” деб юритилади)
тақдим этмаган, натижада даъвогар ариза билан Бўстон туманлараро
иқтисодий судига мурожаат қилиб, жавобгарга нисбатан банк ҳисоб
рақамлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб
туриш тарзидаги ҳуқуқий таъсир чорасини қўллашни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили жавобгар томонидан камчилик бартараф
этилмаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар белгиланган тартибда огоҳлантирилган бўлса-да, суд
мажлисида иштирок этмади, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (кейинги матнларда “ИПК” деб юритилади )нинг220-моддасига
мувофиқ, суд низони жавобгарнинг иштирокисиз кўриш мумкин деган
хулосага келди.
Суд, аризачининг кўргазмасини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб
чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризачининг ариза талабини
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (кейинги матнларда “Солиқ
кодекси” деб юритилади)нинг 82-моддасига кўра, солиқ ҳисоботи солиқ
тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз
ёки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова
қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади. Солиқ
тўловчи ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим
бўлган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишга ҳақли. Юридик шахс
бўлган солиқ тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар солиқ ҳисоботини
ўзи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шакллар бўйича
электрон ҳужжат тарзида тақдим этади. Йирик солиқ тўловчилар, жойлашган
еридан қатъи назар, солиқ ҳисоботини Йирик солиқ тўловчилар бўйича
ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясига тақдим этади.
Мазкур Кодекснинг 273-моддасига кўра, солиқ тўловчилар, агар ушбу
бобда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ ҳисоботини ўзлари
солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ давридан
кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим
этишлари шарт.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар томонидан солиқ
хисоботини ўз вақтида рўйхатдан ўтган жойидаги солиқ органи – даъвогарга
тақдим этмаган, натижада даъвогар ариза билан Бўстон туманлараро
иқтисодий судига мурожаат қилиб, жавобгарга нисбатан банк ҳисоб
рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тарзидаги ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллашни сўраган.
ИПКнинг 215-моддасига мувофиқ, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш
тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат
этишга ҳақли.
ИПКнинг 217-моддасига мувофиқ, банклардаги ҳисобварақлар бўйича
операцияларни тўхтатиб қўйиш – ҳуқуқий таъсир чорасидир.
Солиқ Кодексининг 82-моддаси 1-қисмига кўра, солиқ ҳисоботи солиқ
тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз
ёки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова
қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади.
Солиқ Кодексининг 111-моддаси 1-қисмига мувофиқ, солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари
(раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул
қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб
туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд
томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор
қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади.
Жавобгар томонидан ҳисоботлар давлат солиқ хизмати органига
топширилмаганлиги даъвогар томонидан тақдим қилинган ҳужжатлар билан
тасдиқланганлиги боис, суд аризачининг талабини қаноатлантиришни лозим
топади.
ИПКнинг 222-моддаси учинчи қисмининг 4-бандига биноан ҳуқуқий
таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги арз қилинган талаб қаноатлантирилган
тақдирда, суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида банклардаги
ҳисобварақлар бўйича операциялар қандай шартлар бажарилгунига қадар
тўхтатиб қўйилганлиги кўрсатилиши керак.
Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ давлат божи тўловини тарафлардан
ундириш масаласини мухокама этиб, давлат божи тўловини жавобгардан
ундиришни, бироқ Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни
9-моддасининг 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар – ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод
этилганлигини инобатга олишликни лозим топади.
Қайд этилганларга кўра, суд тарафлардан давлат божи ундирмасликни,
иқтисодий иш электрон тартибда шакллантирилганлиги сабабли, почта
ҳаражатларини ҳам ундирмасликни лозим топади.
Юқорида баён этилган ҳолатларга кўра суд, Солиқ кодексининг 82, 111,
273-моддалари, ИПКнинг 215, 217, 220 ва 222-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР Қ И Л А Д И:
Аризачининг аризаси қаноатлантирилсин.
"ISAQJON SAVDO KAMOLI" OILAVIY KOR ONAининг банклардаги
ҳисоб
варақлари бўйича операциялар (бюджетга тўловлар, иш ҳақи,
нафақалар, шунингдек ишлаб қичаришдаги баҳтсиз ҳодиса оқибатида соғлиқ
ва ҳаётга етказилган зарарни қоплаш учан маблағлар бериш ҳоллари бундан
мустасно)нинг чиқиш қисми ҳисоб рақамлар бўйича операцияларни тўхтатиб
қўйишга сабаб бўлган ҳолатлар жавобгар томонидан тўлиқ бартараф
этилгунга қадар тўхтатиб қўйилсин.
"ISAQJON SAVDO KAMOLI" OILAVIY KOR ONAига хизмат
кўрсатувчи барча банклар ҳисобрақамлар бўйича операцияларни тўхтатиб
қўйишга сабаб бўлган ҳолатлар жавобгар томонидан тўлиқ бартараф
этилганидан сўнг, давлат солиқ органи хизмати томонидан тақдим этиладиган
ёзма кўрсатмаси (қарори) асосида ҳисоб-варақлар бўйича операциялар
тиклансин.
Ҳал қилув қаори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва
тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик этувчи, судья
Х.Тўйчиев