← Назад
Решение #2827448 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Текст решения
2 196 символов
4-1504-2502/15836-сонли иш
АЖРИМ
(Иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра
иқтисодий суддан бошқа судга ўтказиш тўғрисида)
Марғилон шаҳри
2025 йил 30 декабрь
Марғилон туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Имомов,
судья ёрдамчиси Д.Рахмонованинг котиблигида, Марғилон шаҳар
прокуратурасининг даъвогар “Фарғона худудий электр тармоқлари
корхонаси” АЖ манфаатида жавобгар ЯТТ Суванов Муроджон
Комилжоновичдан 38 174 153 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича ишни Марғилон шаҳар прокурорининг катта
ёрдамчиси А.Асқаров иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Марғилон шаҳар прокуратураси даъвогар “Фарғона худудий электр
тармоқлари корхонаси” АЖ манфаатида судга мурожаат қилиб, ЯТТ
Суванов Муроджон Комилжонович (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)дан 38 174 153 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Аниқланишича, жавобгар якка тартибдаги тадбиркор мақомини
олмаган. Яъни, жавобгар аслида фуқаро ҳисобланади.
Шунингдек, даъво аризасига илова қилинган ҳужжатларда ҳам
жавобгар сифатида фуқаро Суванов Муроджон Комилжонович
кўрсатилган.
Бундай ҳолатда суд иш фуқаролик ишлари бўйича судга тааллуқли
деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 311-моддасининг иккинчи қисмига
кўра, агар даъво аризаси (ариза) судга тааллуқлилик қоидаларини
бузган ҳолда иш юритишга қабул қилинганлиги ишни кўриб чиқиш
жараёнида аниқланса, иқтисодий суд иш материалларини судга
тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий
судга кўриб чиқиш учун ўтказиш ва иқтисодий суд ишини юритишни
тугатиш тўғрисида ажрим чиқаради.
Суд иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра Фуқаролик
ишлари бўйича Марғилон туманлараро судига кўриб чиқиш учун
ўтказишни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, ИПКнинг 311, 195-196-моддаларини
қўллаб, суд
ажрим қилади:
Иш материаллари судга тааллуқлилигига кўра Фуқаролик ишлари
бўйича Марғилон туманлараро судига кўриб чиқиш учун ўтказилсин.
Иқтисодий суд ишини юритиш тугатилсин.
Ажрим чиқарилган кундан эътиборан бир ойдан ошмаган муддатда
унинг устидан шу суд орқали апелляция шикояти (протести) берилиши
мумкин.
Судья
А.Имомов