← Назад
Решение #2827450 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ИПК | 281 | — | law | |
| ИПК | 276 | — | law | |
| ИПК | 342 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
9 472 символов
4-1601-2103/1273-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья – А.Каримов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья - А.Мухиддинов
НАМАНГАН ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 30 декабрь
Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
судья Қ.Ходжаев раислигида, судьялар Ш.Тўхтабоев ва А.Мухиддиновдан
иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Собиржановнинг суд мажлиси
котиблигида, аризачи “ВВВ” масъулияти чекланган жамиятининг 4-16012103/1273-сонли иқтисодий иши бўйича 2021 йил 25 майдаги ҳал қилув
қарорини ижросини кечиктириш ҳақидаги аризасини қаноатлантиришни рад
этиш тўғрисидаги Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 3
ноябрдаги ажрими устидан “ВВВ” масъулияти чекланган жамияти томонидан
берилган апелляция шикоятини “ААА” хусусий акциядорлик банки вакили
Э.Қурбонбоев (ишончнома асосида) ва О.Хусаиновлар иштирокида, судлов
ҳайъатининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят
ҳудудий бошқармаси “ААА” хусусий акциядорлик банки (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) манфаатида жавобгар “БББ” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан кредитдан
бўлган 473 100 АҚШ доллари, ҳисобланган фоизидан 606 455 818,91 сўм,
тасдиқловчи банк томонидан ечиб олинган воситачилик ҳақи
31 244 717,53 сўм, муддати ўтган қарздорлик бўйича воситачилик ҳақи
331 098 019,15 сўм жами 473 100 АҚШ доллари ҳамда 968 798 555,59 сўм
миқдорида қарздорликни ундириш, ундирувни “ВВВ” масъулияти чекланган
жамиятига (бундан буён матнда қўшимча жавобгар деб юритилади) қарашли
гаровдаги бино-иншоотларига қаратишни сўраган.
Суднинг 2021 йил 25 майдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби
қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 473 100 АҚШ
доллари, ҳисобланган фоизидан 669 029 630,80 сўм, тасдиқловчи банк
томонидан ечиб олинган воситачилик ҳақи 31 244 717,53 сўм, муддати ўтган
қарздорлик бўйича воситачилик ҳақи 412 726 890,39 сўм жами 473 100 АҚШ
доллари ҳамда 1 113 001 238,72 сўм ва 19600 сўм суд почта харажати
ундирилган. Ундирув гаровга қўйилган қўшимча жавобгарга тегишли
Наманган шаҳар, Оби хаёт МФЙ, А.Темур кўчасида жойлашган умумий
майдони 1 182,96 м.кв дан иборат қурилиши тугалланмаган савдо маиший,
умумий овқатланиш ҳамда автомобилларга техник хизмат кўрсатиш
шаҳобчаси 0001-литер 0010 литердан иборат ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан
биргаликда бино-иншоотларига қаратилган.
Ҳал қилув қарори 2021 йил 28 июнь куни қонуний кучга кирган бўлиб,
бу ҳақда ижро варақаси берилган.
Қўшимча жавобгар Наманган туманлараро иқтисодий судга ариза билан
мурожаат қилиб, суднинг 2021 йил 25 майдаги ҳал қилув қарорини 12 ой
муддатга кечиктиришни сўраган.
Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 3 ноябрдаги
ажрими билан қўшимча жавобгарнинг аризасини қаноатлантириш рад
этилган.
Қўшимча жавобгар апелляция шикояти билан мурожаат қилиб биринчи
инстанция судининг 2025 йил 3 ноябрдаги ажримини бекор қилишни сўраган.
Шикоятга асос қилиб Наманган туманлараро иқтисодий судининг
2021 йил 25 майдаги ҳал қилув қарори билан жавобгар ҳисобидан даъвогар
фойдасига жами 473 100 АҚШ доллари ҳамда 1 113 001 238,72 сўм
қарздорлик ундирилиб, ундирув гаровдаги уларнинг мол-мулкига
қаратилгани, суд ҳужжатини ижроси бўйича Мажбурий ижро бюросининг
Наманган шаҳар бўлими томонидан уларга қарашли гаров мулклари “Euksi n.uz” сайтига аукцион савдоларига қўйилгани, бугунги кунда бирданига
тўлашга иқтисодий имкониятлари мавжуд эмаслиги, бошқа кредит бўйича ҳам
ушбу ҳолат қайд этилиб 6 ой давомида асосий қарздорнинг кредит қарзи тўлаб
берилгани, бу кредит қарздорликни ҳам бўлиб-бўлиб тўлаб беришмоқчи
эканликларини, бундан ташқари, гаровдаги мулкни баҳоси бугунги кундаги
бозор қийматига тўғри келмаслиги ҳам инобатга олинмагани, гарчанд,
баҳолаш ҳисоботининг амал қилиш муддати 12 ой бўлсада, ҳамда аукционга
чиқаришда аввал бозор баҳосида қайта баҳоланиши лозим бўлсада, давлат
ижрочиси томонидан “Қурилиши тугалланмаган савдо, маиший, умумий
овқатланиш ҳамда автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шахобчаси” биноиншоотларини қонун талаби ва раҳбарий кўрсатмага амал қилинмай ва бозор
баҳосида қайта баҳоламай, аукцион савдосига қўйиб юборилгани ҳақида
важлар келтирилган.
Суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар ва қўшимча жавобгар суд мажлисида вакил
иштирокини таъминламадилар.
Судлов ҳайъати, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи
қисмига асосан ишни уларнинг вакили иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд муҳокамасида даъвогар вакили апелляция шикояти асоссизлиги
билдириб, уни қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Судлов ҳайъати даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб, қуйидагиларга кўра апелляция шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ажримини
ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг учинчи
қисмига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун
унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда
холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
ИПК 281-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра биринчи
инстанция судининг ажримлари устидан ушбу Кодексда назарда тутилган
ҳолларда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Биринчи инстанция судининг қарори, ажрими устидан ушбу Кодексда
белгиланган қоидалар бўйича берилган апелляция шикояти (протести) ушбу
бобда суднинг ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция шикоятини
(протестини) кўриш учун назарда тутилган тартибда апелляция инстанцияси
суди томонидан кўрилади.
ИПК 276-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, суд ишни
апелляция инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув
қарорининг қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни
текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин.
Апелляция инстанциясининг суди биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт.
ИПК 342-моддасининг биринчи қисмига кўра, ижро ҳаракатларини
амалга оширишга тўсқинлик қиладиган объектив ҳолатлар мавжуд бўлганда
суд давлат ижрочисининг, ундирувчининг ёки қарздорнинг аризасига кўра суд
ҳужжатининг ижросини кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб ижро этишга,
ижро этиш усулини ва тартибини ўзгартиришга ҳақли.
Бироқ, биринчи инстанция суди қўшимча жавобгарнинг кредит
қарздорлигини тўлашга имконияти йўқлиги ҳақидаги важлари ҳал қилув
қарори бўйича ижро ҳаракатларини амалга оширишга тўсқинлик қиладиган
объектив ҳолатлар деб ҳисобламай, қўшимча жавобгарнинг ариза талабини
асоссиз деб топиб уни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида тўхтамга
келган.
Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати биринчи инстанция суди қўшимча
жавобгарнинг аризасини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида тўғри
тўхтамга келган деб ҳисоблайди.
Гарчи, апелляция шикоятида давлат ижрочиси томонидан “Қурилиши
тугалланмаган савдо, маиший, умумий овқатланиш ҳамда автомобилларга
техник хизмат кўрсатиш шахобчаси” бино-иншоотларини бозор баҳосида
қайта баҳоламай, аукцион савдосига қўйиб юборилганлиги ҳақида важ
келтирилган бўлсада, давлат ижросининг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо
бериш иқтисодий суднинг ваколатига кирмайди.
Судлов ҳайъати қўшимча жавобгарнинг апелляция шикоятидаги бошқа
важларни ҳам асоссиз деб ҳисоблайди.
ИПК 281-моддаси учинчи қисмининг 1-бандида, апелляция инстанцияси
суди қарорни, ажримни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақлилиги белгиланган.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига кўра, суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада
баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2020 йил 19 декабрдаги “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини
ундириш амалиёти тўғрисида”ги 36-сонли қарорининг 3-бандида иқтисодий
ишлар бўйича давлат божи ундириладиган даъво ариза, ариза ва шикоятлар
ҳамда суд ҳужжатлари рўйхати кўрсатилган бўлиб, ушбу рўйхатда суд
ҳужжатининг ижросини кечиктириш ёки уни бўлиб-бўлиб ижро этиш
тўғрисидаги аризани қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги ажрим устидан
берилган апелляция шикояти бўйича давлат божи ундириш кўрсатилмаган.
Юқоридагиларга асосан судлов ҳайъати, биринчи инстанция судининг
ажримини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини эса қаноатлантирмасдан
қолдиришни, қўшимча жавобгар томонидан тўланган 41 200 сўм почта
харажатини инобатга олиб унинг зиммасида қолдиришни лозим топади.
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 274, 276, 280 ва
281-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор
қ и л д и:
“ВВВ” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикоятини
қаноатлантириш рад этилсин.
Наманган туманлараро судининг 2025 йил 3 ноябрдаги ажрими
ўзгаришсиз қолдирилсин.
“ВВВ” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган 41 200 сўм
почта харажати инобатга олиб, унинг зиммасида қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарор устидан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодексида белгиланган муддатда Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) келтириш
мумкин.
Ҳайъат раиси
Қ.Ходжаев
Ҳайъат аъзолари
Ш.Тўхтабоев
А.Мухиддинов