← Назад
Решение #2827452 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
6 480 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Риштон тумани
2025 йил 30 декабрь
4-1505-2501/10201-сонли иш
Риштон туманлараро иқтисодий судининг раиси, судья У.Эргашев
раислигида, судья ёрдамчиси С.Холиқовнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар “**********” акциядорлик жамиятининг жавобгар “**********”
акциядорлик жамияти ҳисобидан 1 699 027 256,64 сўм асосий қарз ва 41 200
сўм почта харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан
қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакиллари ******* (ишончнома
асосида), жавобгар вакиллари *********** (ишончнома асосида)нинг
иштирокида, Риштон туман судлари биносида видеоконференцалоқа режимида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“**********” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “**********”
акциядорлик жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 1 699 027 256,64 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажатини
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакиллари даъво талабларини қўллаб-қувватлаб,
ундаги важларини баён қилиб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакиллари даъвога нисбатан ўз эътирозларини
билдириб, даъвони рад қилишни сўради.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, иш учун аҳамиятли ҳолатларни
аниқлаб, ишдаги мавжуд далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра
даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида
электр энергияси етказиб бериш бўйича шартнома тузилган бўлиб, шартномага
кўра, даъвогар жавобгарга электр энергияси етказиб бериши ва жавобгар ўз
навбатида етказиб берилган электр энергияси учун белгиланган тартибда ҳақ
тўлаб бориши лозим бўлган.
Даъвогар шартномага асосан ўзига бириктирилган мажбуриятларни
бажариб келган, бироқ жавобгар тарафлар ўртасида тузилган шартнома
шартларини бажармай, етказиб берилган электр энергияси учун тўловни
шартномада кўрсатилган муддатларда амалга оширмаган. Даъвогар томонидан
жавобгарга 2025 йилнинг 1 май кунидан 2025 йилнинг 1 октябрь кунига
қадарли жами 2 458 750 895,16 сўмлик электр энергияси етказиб берилган
бўлиб, жавобгарнинг фойдаланилган электр энергияси учун 2025 йил 1 октябрь
куни ҳолатига 1 699 027 256,64 сўм муддати ўтган қарздорлиги вужудга келган.
Қарздорликни тўлаш тўғрисида даъвогар томонидан жавобгарга
талабнома юборилган. Талабнома юборилганидан кейин ҳам жавобгар
томонидан қарздорлик тўланмаганлиги сабабли, даъвогар судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига етказиб
берилган электр энергияси учун тўлаб берилмаган 1 699 027 256,64 сўм асосий
қарз ундириб беришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 468-моддасида “Энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади” деб белгиланган.
ФКнинг 474-моддасида “Агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор
ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади” деб қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 май
кунидаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини
тасдиқлаш тўғрисида”ги 319-сонли Қарори билан тасдиқланган “Электр
энергиясидан фойдаланиш Қоидалари”нинг (бундан буён матнда Қоида деб
юритилади) 76-банди учинчи хатбошисига кўра, барча электр энергияси
истеъмолчиларининг (маиший истеъмолчилардан ташқари) ойлик электр
энергияси истеъмоли ҳисоблангандан кейин ҲЭТК томонидан истеъмолчиларга
актив электр энергияси бўйича электрон ҳисоб-фактура жўнатади. Мазкур
электрон ҳисоб-фактура жўнатилганлиги истеъмолчини тўлаш тўғрисида
огоҳлантириш ҳисобланади. Реактив энергия товар ҳисобланмайди ва истеъмол
ҳажми далолатнома кўринишида истеъмолчига электрон тарзда жўнатилади.
Мазкур Қоиданинг 83-бандига кўра, электр энергияси учун ҲЭТК ёки
истеъмолчи томонидан ёзиладиган тўлов ҳужжатлари бўйича электр таъминоти
шартномасига мувофиқ ҳақ тўланади.
Ушбу ҳуқуқ нормаларига кўра, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан етказиб
берилган электр энергияси учун тўлаб берилмаган 1 699 027 256,64 сўм асосий
қарз ундириш ҳақидаги даъво талаби асосли бўлиб, иш ҳужжатларидаги ҳисобкитоб маълумотномалари билан ўз тасдиғини топади.
Мазкур ҳолатда даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан етказиб берилган
электр энергияси учун тўлаб берилмаган 1 699 027 256,64 сўм асосий қарз
ундириш ҳақидаги даъво талабини қаноатлантириш лозим бўлади.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ушбу моддага асосан суд, суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига
юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра суд, даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 1 699 027 256,64 сўм асосий қарз,
41 200 сўм почта харажати, республика бюджети даромадига 33 980 545,13 сўм
давлат божи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб
рақамига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажатини ундиришни лозим
топади.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Иқтисодий
процессуал
Қ И Л Д И:
Даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар “**********” акциядорлик жамияти ҳисобидан:
“**********”
акциядорлик
жамияти
фойдасига
1 699 027 256,64 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати;
- республика бюджети даромадига 33 980 545,13 сўм давлат божи;
- Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига
103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар Фарғона вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний
кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация тартибида
шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга.
Раислик қилувчи, судья
У.Эргашев