← Назад
Решение #2827466 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1701-2501/9434-сонли иш
Судья: С.А.Рустамов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 24 декабрь
Андижон шахар
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.А.Рустамовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси О.Хакимовнинг суд мажлиси котиблигида, Андижон
шаҳар прокурори катта ёрдамчиси А.Алимовнинг қатнашувида, даъвогар вакили
Д.Остонов (2025 йил 16 декабрь кунги 14-1295-сонли ишончнома асосида)
иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий
бошқармаси палата аъзоси даъвогар «Y shil En rgi ” масъулияти чекланган
жамияти манфаатида, жавобгар Олтинкўл туман ҳокимлидан 41 011 200 сўм асосий
қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишини
Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида видеоконференцалоқа режими
орқали ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси
(кейинги матнларда палата деб юритилади) «Y shil En rgi ” масъулияти чекланган
жамияти (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) манфаатида, судга даъво
ариза билан мурожаат қилиб, Олтинкўл туман ҳокимли (кейинги матнларда жавобгар
деб юритилади)дан 41 011 200 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Даъво аризасида палата ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни
сўраган. Шу сабабли палатадан вакил суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнларда
ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида
кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Мазкур қоидага асосан суд ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топди.
Суднинг ажрими билан ишга, низо предметига мустақил талаб билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида Андижон вилояти Иқтисодиёт ва Молия Бош
бошқармаси ва Ғазначилик хизмати бошқармаси жалб қилинган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, жавобгар
томонидан суд кунига қадар қисман тўловни амалга оширганлигини билдириб, даъво
талабини қисман қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида Андижон шаҳар прокурори катта ёрдамчиси жавобгар
томонидан қарздорлик бўйича қисман тўловларни амалга оширганлиги инобатга
олиб, даъвони қисман қаноатлантиришни сўради.
Суднинг суд мажлиси куни, жойи ва вақти ҳақидаги ажрими жавобгарга гибрит
почта алоқа хизмати орқали етказилган бўлса-да, жавобгар суд мажлисига келмади
ва ўз эътирозини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнларда
ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Мазкур модда талабига кўра суд ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топади.
Суд мажлиси бошқалгунига қадар ишга, низо предметига мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Андижон вилояти
Ғазначилик бошқармаси вакили мазкур ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраб
ариза тақдим қилган ва тарафлар ўртасида тузилган шартнома Ғазначилик хизмати
бошқармаси томонидан рўйхатга олинганлигини ҳамда жавобгарнинг тегишли тўлов
топшириқномасига асосан қисман тўловлар амалга оширилганлигини билдириб ўз
фикрномасига тўлов жадвалиги илова қилган.
Даъво аризасида қайд қилинишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида
2025 йил 28 февралда Y /E-60/0298-сонли “Кичик қувватли қайта тикланувчи
энергия манбаларидан ишлаб чиқарилган электр энергиясини етказиб бериш”
тўғрисида шартномаси тузилган.
Ушбу шартноманинг 2.1-бандига кўра, сотувчи қайта тикланувчи энергия
манбаларидан ишлаб чиқарилган электр энергиясини етказиб бериш, сотиб олувчи
эса ушбу электр энергиясини қабул қилиш ва амалда қабул қилиб олган электр
энергияси ҳажми учун тўлов суммасини белгиланган муддатларда тўлаш
мажбуриятини олган.
Сотиб олувчи шартноманинг 1-иловасига муофиқ, тарифларни тартибга
солувчи ваколатли давлат органи томонидан ўрнатилган тариф бўйича сотувчига
тўловларни амалга оширади.
Шартнома шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажарилмаганлиги
натижасида 2025 йил 22 октябрь ҳолатига етказиб берилган электр энергия учун
41 011 200 сўм муддати ўтган қарздорлик юзага келган.
Даъвогар томонидан жавобгарга шартнома шартлари лозим даражада
бажарилмаганлиги натижасида етказиб берилган электр энергия учун қарздорликни
иҳтиёрий равишда тўлаш, агар ушбу сумма тўланмаган тақдирда тармоқдан узиш
тўғрисида белгиланган тартибда талабнома тақдим этилган. Лекин жавобгар
томонидан талабнома оқибатсиз қолдирилган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (бундан буён матнда
матнда “ФК” деб юритилади) 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши
белгиланган.
ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия
истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан
фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи
асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 474-моддасига биноан, агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи
абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу
Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади.
Бироқ, жавобгар суд мажлиси кунига қадар қарздорлик бўйича 3 692 400 сўм
тўловни амалга оширган.
Ушбу ҳолат эса Андижон вилоят Ғазначилик бошқармаси вакили томонидан
судга тақдим этилган фикрнома ва унга илова қилинган тўлов топшириқномаси
билан ўз исботини топади.
Юқоридаги ҳолатларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабини асосли
бўлсада, жавобгар томонидан 3 692 400 сўм тўлов амалга оширилганигини инобатга
олиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 37 318 800 сўм қарздорликни ундиришни
лозим топади.
Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини
муҳокама қилиб, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Чунки, ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Давлат божи тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг қонунида
кўрсатилган талаблар бўйича мулкий тусдаги даъво аризаларидан - даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, лекин базавий ҳисоблаш миқдоридан кам бўлмаган миқдорда
давлат божи ундирилади деб кўрсатилган.
Баён этилганларга асосан, суд даъвогарнинг даъво талабини қисман
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 37 318 800 сўм асосий қарз,
41 200 сўм почта харажатини ундиришни, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ 820 224
сўм давлат божини жавобгардан Республика бюджетига, жавобгардан Ўзбекистон
Республикаси Олий суди депозит ҳисобрақамига 103 000 сўм видеоконференцалоқа
ҳаражатини ундиришни ундиришни лозим топади.
Баён этилганларга ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 234,
333, 326, 468, 470, 474-моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 170, 176, 186-моддаларига асосланиб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар Олтинкўл туман ҳокимлигидан даъвогар «Y shil En rgi ”
масъулияти чекланган жамияти фойдасига 37 318 800 сўм асосий қарз, 41 200 сўм
почта харажати ундирилсин.
Жавобгар Олтинкўл туман ҳокимлигидан Республика бюджетига 820 224сўм
давлат божи ундирилсин.
Жавобгар Олтинкўл туман ҳокимлигидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди
депозит ҳисобрақамига 103 000 сўм видеоконференцалоқа ҳаражати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик
муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят
қилиниши (протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи
С.А.Рустамов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(Хулоса қисми)
2025 йил 24 декабрь
Андижон шахар
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.А.Рустамовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси О.Хакимовнинг суд мажлиси котиблигида, Андижон
шаҳар прокурори катта ёрдамчиси А.Алимовнинг қатнашувида, даъвогар вакили
Д.Остонов (2025 йил 16 декабрь кунги 14-1295-сонли ишончнома асосида)
иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий
бошқармаси палата аъзоси даъвогар «Y shil En rgi ” масъулияти чекланган
жамияти манфаатида, жавобгар Олтинкўл туман ҳокимлидан 41 011 200 сўм асосий
қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишини
Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида видеоконференцалоқа режими
орқали ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 234, 333, 326, 468, 470,
474-моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176, 186-моддаларига
асосланиб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар Олтинкўл туман ҳокимлигидан даъвогар «Y shil En rgi ”
масъулияти чекланган жамияти фойдасига 37 318 800 сўм асосий қарз, 41 200 сўм
почта харажати ундирилсин.
Жавобгар Олтинкўл туман ҳокимлигидан Республика бюджетига 820 224сўм
давлат божи ундирилсин.
Жавобгар Олтинкўл туман ҳокимлигидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди
депозит ҳисобрақамига 103 000 сўм видеоконференцалоқа ҳаражати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик
муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят
қилиниши (протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи
С.А.Рустамов