← Назад
Решение #2827502 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
4 947 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Риштон тумани
2025 йил 30 декабрь
4-1505-2502/10555-сонли иш
Риштон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Мирзаматов,
даъвогар “Hududg z t ’min t” акциядорлик жамиятининг жавобгар –
“ ux bb t” фермер хўжалиги ҳисобидан фойдаланилган табиий газ учун
5 121 800 сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, Риштон туман судлари биносида
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“Hududg z t ’min t” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар
деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “ ux bb t” фермер
хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 5 121 800
сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундиришни сўраган.
Даъво аризасининг кўчирма нусхаси даъвогар томонидан жавобгарга
почта орқали юборилган.
Жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр қонунда
белгиланган ўн беш кунлик муддатда судга тақдим этилмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 2034-моддасининг саккизинчи қисмига кўра,
суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини
ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини
эшитмасдан кўриб чиқади.
“Hududg z t ’min t” акциядорлик жамияти билан жавобгар ўртасида
табиий газ етказиб бериш ҳақида шартнома имзоланиб, шартномага асосан
даъвогар жавобгарга табиий газни етказиб бериш, жавобгар эса етказиб
берилган табиий газ учун ўз вақтида тўловларни амалга ошириш мажбуриятини
олган.
Даъвогар шартномага асосан ўзига бириктирилган мажбуриятларни
бажариб келган, бироқ жавобгар тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг
4.1, 4.3 ва 4.6-бандлари талабини бажармай, етказиб берилган табиий газ учун
тўловни шартномада кўрсатилган муддатларда амалга оширмаган, натижада,
жавобгарнинг 2025 йил 9 декабрь кунига фойдаланилган табиий газдан
5 121 800 сўм қарздорлиги вужудга келган.
Даъвогар жавобгарга тармоқ орқали табиий газни етказиб бериб келган,
лекин, истеъмол қилинган табиий газнинг ҳақини даъвогарга тўлаб бормаган.
Даъвогар қарздорликни бартараф этиш юзасидан жавобгарга талабнома
билан мурожаат қилган, бироқ қарздорлик бартараф этилмаган, натижада
даъвогар 5 121 800 сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундириш ҳақида
даъво ариза билан судга мурожаат қилган.
Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб қуйидагиларга кўра, даъво
аризасини қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддасида фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун
ҳужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда
юридик шахсларнинг, гарчи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бўлмаса-да,
лекин фуқаролик қонун ҳужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
ФК 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Тарафлар ўртасида вужудга келган мазкур низо табиий газ етказиб бериш
тўғрисидаги шартномадан келиб чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 май
кунидаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини
тасдиқлаш тўғрисида”ги 319-сонли Қарори билан тасдиқланган “Табиий газдан
фойдаланиш Қоидалари”нинг 111-бандига кўра, истеъмолчи томонидан табиий
газни етказиб бериш учун тузилган шартнома асосида етказиб бериладиган
табиий газ учун 100 фоиз олдиндан тўлов амалга оширилиши шарт.
Суд юқорида қайд этилганларга кўра, даъвогарнинг 5 121 800 сўм асосий
қарз ундириш талабини асосли деб топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра суд, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни, даъвогар
фойдасига жавобгар ҳисобидан 5 121 800 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта
харажатини ундиришни, республика бюджетига ишни судда кўриш билан
боғлиқ 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
468, 470, 474-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 176, 178, 179, 2035-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Даъвогар “Hududg z t ’min t” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар
“ ux bb t” фермер хўжалиги ҳисобидан 5 121 800 сўм асосий қарз ва 41 200
сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “ ux bb t” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига
412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн
кунлик муддат ичида тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
беришга ҳақлидир.
Судья
Ш.Мирзаматов