← Назад
Решение #2827514 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 238 | — | law | |
| ФКнинг | 711 | — | law | |
| ФКнинг | 357 | — | law | |
| збекистон Республикаси ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 29 декабрь
4-1501-2501/22028-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
вакили (ишончномага асосан) ХХХ, жавобгар жамият раҳбари ХХХни
иштирокида, даъвогар “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар
“Y vr zi Yun t d r ns” маъсулияти чекланган жамиятидан 53 536 441,93 сўм
қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий
ишни видеоконференцалоқа режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“ХХХ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ХХХ” маъсулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 53
536 441,93 сўм асосий қарз ва тўланган суд харажатларини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризасини қувватлаб, жавобгар
томонидан бугунги кунга қадарли тўловлар амалга оширилмаганлиги сабабли
даъвони қаноатлантирилишини сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъво аризаси юзасидан ўз кўрсатмаларини
баён қилиб, қарздорликни бартараф этиш чоралари кўрилаётганлигини билдирди.
Суд, ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишда
мавжуд бўлган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони
қаноатлантиришни лозим деб топди.
Иш ҳужжатларига қараганда, “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти билан
“ХХХ” маъсулияти чекланган жамияти ўртасида 2024 йил 1 март кунги 2-сонли юк
ташиш хизматларини кўрсатиш тўғрисида шартнома тузилган.
Мазкур шартномага асосан жавобгар шартномада белгиланган юк ташиш
хизматларини кўрсатиш, даъвогар эса кўрсатилган хизматлар ҳақини тўлаш
мажбуриятини олган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан даъвогар томонидан
жавобгарга 3 457 756 098,45 сўм маблағлар ўтказиб берилган бўлиб, жавобгар
томонидан 3 354 219 656,52 сўмлик хизматлар кўрсатилган, натижада
103 536 441,93 сўмлик ҳақдорлик юзага келган. Жавобгар томонидан қисман
тўловлар амалга оширилиб, қолган 53 536 441,93 сўм қарздорлик тўланмасдан
келинган.
Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган қарздорликни бартараф этиш юзасидан
талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз
ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя
қилишга ҳақли.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан
кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса —
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 238-моддаси биринчи қисмига кўра, мажбурият келишилган ва
тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт.
ФКнинг 711-моддасига кўра, [СПиТ:
1.Шартномалар турлари / Маҳсулот етказиб бериш]
юк ташиш шартномаси бўйича юк ташувчи юк жўнатувчи томонидан ўзига
ишониб топширилган юкни белгиланган манзилга етказиб бериш ва уни олишга
ваколат берилган шахсга (олувчига) топшириш, юк жўнатувчи эса юкни ташиб
берганлик учун белгиланган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади.
Юк ташиш шартномаси тузилганлиги тегишли транспорт устави ёки
кодексида назарда тутилган ҳужжат (транспорт юкхати, коносамент ёки юкка доир
бошқа ҳужжат)ни тузиш ва уни юк жўнатувчига топшириш йўли билан
тасдиқланади.
ФКнинг 357-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтидан
бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади деб белгиланган.
Ушбу ҳуқуқ нормасига асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан
53 536 441,93 сўм қарздорликни ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб,
қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб
белгиланган.
Шу сабабли суд, даъво аризасини қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига
жавобгар ҳисобидан 53 536 441,93 сўм қарздорликни, тўланган 535 365 сўм давлат
божи, 41 200 сўм почта харажатларини ундиришни ҳамда жавобгар ҳисобидан
Олий суд депозитига 103 000 сўм ВКА харажатларини ундиришни лозим деб
топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 129,170, 176-179-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига жавобгар « ХХХ
» маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан 53 536 441,93 сўм қарздорликни,
тўланган 535 365 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажатлари жами
54 113 006,93 сўм ундирилсин.
Жавобгар « ХХХ » маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан Олий суд
депозитига 103 000 сўм ВКА харажатларини ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув
қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига апелляция
шикояти (протест) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи
Т.Маматожиев