Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1601-2503/21792 Дата решения 29.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманган туманлараро иқтисодий суди Судья MADRAXIMOV BEKZOD TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 3153ec3a-248b-4364-9249-0155585b419a Claim ID PDF Hash ee8bf4a7981e54c6... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 2034-моддаси нинг 2034 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
Мазкур кодекснинг 261-моддаси Мазкур кодекс 261 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 7 545 символов
----------сонли иш судья: Б.Мадрахимов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 29 декабрь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Мадрахимов, даъвогар ------------- МЧЖнинг жавобгар ------------- МЧЖ ҳисобидан 920000.03 сўм асосий қарз, 400000 сўм пеня, жами 1320000.03 сўмни ундириш ҳақидаги даъво аризасини соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: ------------- МЧЖ(бундан буён матнда – даъвогар) манфаатида судга даъво аризаси тақдим этиб, ------------- МЧЖ(бундан буён матнда – жавобгар) ҳисобидан 920000.03 сўм асосий қарз, 400000 сўм пеня, жами 1320000.03 сўмни ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 9 декабрдаги ажрими билан ишни 2025 йил 29 декабрда кўриб чиқиш белгиланган ҳамда жавобгарга ажрим чиқарилган кундан эътиборан 15 кунлик муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикри, далилларни ҳамда бошқа хужжатларни тақдим этиш ҳуқуқи тушунтирилган. Бироқ жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ҳеч қандай эътироз билдирилмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан буён матнда – ИПК)нинг 2034-моддасига асосан, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади. Суд ишдаги тўпланган ҳужжатларни ўрганиб, ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларга кўра, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар томонидан маҳсулот етказиб бериш ҳақидаги 2025 йил 13 майдаги 224-сонли шартномага асосан 2025 йил 15 майдаги 329-сонли ҳисобварақ-фактура билан 920000.03‬ сўмлик дори-дармон воситалари етказиб берилган, бироқ жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаганлиги натижасида 920000.03 сўм қарздорлик вужудга келган.‬ ФКнинг 437-моддасига кўра маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФК 449-моддасининг биринчи қисмига кўра сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади. ФК 449-моддасининг учинчи қисмига асосан агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳаққи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли. Юқоридаги қарздорлик шартнома, ҳисобварақ-фактуралар ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган. Мазкур ҳолатда, даъвогарнинг 920000.03 сўм асосий қарздорликни ундириш талаби асосли бўлсада, тақдим қилинган маълумотномага кўра жавобгар томонидан асосий қарздорлик тўлиқ тўлаб берилган. Шу сабабли даъвогарнинг асосий қарзни ундириш талабини қаноатлантиришни рад этиш лозим бўлади. Шунингдек, даъво аризасида тўлов кечиктирилган 159 кун учун 400000 сўм пеня ундириш талаби қўйилган. ФКнинг 260 – моддасига кўра, қонунчилик ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. ФК 260-моддасига кўра, қонунчилик ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. Мазкур кодекснинг 261-моддасига асосан, неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлади. Қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июнь кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 2-бандида, шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган. Шунга кўра, даъвогар жамият шартномага асосан жавобгар ҳисобидан пеня ундиришни талаб қилишга ҳақли. Мазкур ҳолатда, суд, юқоридаги қонун ҳужжатлари нормаларини инобатга олган ҳолда ҳамда асосий қарздорлик тўлаб берилганлигини ҳисобга олиб, даъвонинг пеня ундириш талабини камайтиришни ва жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 60000 сўм пеня ундиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу модданинг олтинчи қисмида эса агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган. Юқоридагиларга кўра, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига тўланган 412000 сўм давлат божи ва 41200 сўм почта харажатини ундириш лозим бўлади. Суд, ИПКнинг 113,118,176,177,179,2031-2-3-4-5-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар ------------- МЧЖнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар ------------- МЧЖ ҳисобидан даъвогар ------------- МЧЖ фойдасига 60000 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 412000 сўм давлат божи ва 41200 сўм почта харажати ундирилсин.‬ Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн кунлик муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори кучга киргач эса кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Б.Мадрахимов