← Назад
Решение #2827527 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 2034 | — | law |
Текст решения
2 831 символов
4-1601-2501/21829-сонли иқтисодий иш
судья: А.Каримов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 29 декабрь
Наманган туманлараро иқтисодий суди, судья А.Каримов, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар АТБ
« »нинг манфаатида жавобгар B ҳисобидан 6021500 сўм фоиз ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси суднинг биносида соддалаштирилган тартибда
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий
бошқармаси даъвогар АТБ « »нинг манфаатида (бундан буён матнда –
даъвогар) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ЯТТ
«Холиқов Акмал Ибрагимович» (бундан буён матнда – жавобгар) ҳисобидан
муддати ўтган 6021500 сўм фоиз ундиришни сўраган.
Даъво аризасининг кўчирма нусхаси даъвогар томонидан почта орқали
юборилган.
Жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр қонунда
белгиланган ўн беш кунлик муддатда судга тақдим этилмади.
ИПКнинг 2034-моддаси саккизинчи қисмига мувофиқ, суд
соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини
ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини
эшитмасдан кўриб чиқилиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилган.
Суд ишдаги тўпланган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидагиларга кўра даъво
талабларини қаноатлантиришни лозим деб топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, 2024 йил 7 ноябрда тузилган 3563сонли шартномасига асосан жавобгарга йиллик 18 фоиз устама тўлаш шарти
билан 84 ой муддатга жами 100000000 сўм кредит маблағлари ажратилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236 – моддасига
кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Жавобгар корхона томонидан 2025 йил 11 ноябрь куни ҳолатига 6021500
сўм фоиз қарздорликка йўл қўйилган.
Мазкур ҳолатда, жавобгар ҳисобидан 6021500 сўм фоиз қарздорлигини
ундириш лозим бўлади.
Юқоридагиларга кўра, даъво аризасини қаноатлантириш, жавобгар
ҳисобидан даъвогар банк фойдасига 6021500 сўм фоиз ва 41200 сўм почта
ҳаражати ундириш, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 412000 сўм
давлат божи ундириш лозим бўлади.
Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 112, 118, 170, 176-179моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар АТБ « » фойдасига жавобгар – ЯТТ
«Холиқов Акмал Ибрагимович» ҳисобидан 6021500 сўм фоиз ва 41200 сўм
почта ҳаражати ундирилсин.
Республика бюджетига жавобгар B ҳисобидан 412000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддатда апелляция
тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи
А.Каримов