Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1505-2502/10265 Дата решения 29.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MIRZAMATOV SHOKIRJON MAMADALIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID ac71ca3a-e3ee-4480-91bb-ce7eace20a8d Claim ID PDF Hash ef2068767ee25d04... Загружено 10.04.2026 17:05 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 260-моддаси ФКнинг 260 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Риштон тумани 2025 йил 29 декабрь 4-1505-2502/10265-сонли иш Риштон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Мирзаматов раислигида, судья ёрдамчиси Д.Хомидовнинг суд мажлиси котиблигида, Ёзёвон туман прокурорининг “SO IBKOR” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар - “F RGHANA S INNING” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 326 402 994 сўм асосий қарз, 5 548 834 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, тарафлардан Риштон туман прокурори ёрдамчиси Ф.Усмонов, Ёзёвон туман фермерлар кенгаши вакили М.Жўраев (2025 йил 24 февраль кунидаги 47-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили Р.Асқаров (2025 йил 14 декабрь кунидаги 202-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Риштон туман судлари биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ёзёвон туман прокурори (бундан буён матнда прокуратура деб юритилади) судга “SO IBKOR” фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида даъво ариза билан мурожаат қилиб, “F RGHANA S INNING” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 326 402 994 сўм асосий қарз, 5 548 834 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Суд мажлисида прокуратура вакили даъво аризасини қувватлаб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Кенгаш вакили суд мажлисида даъво аризаси бўйича ўз тушунтиришларини баён этиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Даъвогар суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида иштирок этмади. Суд мажлисида жавобгар вакили даъво аризасига эътироз билдириб, даъвогарга пахта ҳосилини етиштириш учун минерал ўғит ва бошқа зарур маҳсулотлар етказиб берилганлиги инобатга олинмаганлигини, даъвогарга 2025 йил ноябрь ойида жами 20 000 000 сўм тўлаб берилганлигини баён этиб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, суд мажлисида иштирок этган тарафларнинг тушунтиришларини ҳамда прокурор фикрини тинглаб, далилларни баҳолаб қуйидаги асосларга кўра даъво аризани қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил 25 февраль куни пахта хом ашёсини харид қилиш бўйича 53689-сонли фьючерс шартномаси имзоланган. Шартноманинг 2.1-бандига асосан даъвогар жавобгарга жами 34 086 килограмм, ҳар бир килограмми учун 7 850 сўмдан жами 267 575 100 сўмлик пахта хом ашёси етиштириб, топшириши белгиланган. Шу билан бирга, 2025 йил 11 март куни тарафлар ўртасида тузилган 78876сонли фьючерс шартномасига асосан, даъвогар жавобгарга 8 517 килограмм, ҳар бир килограмми учун 7 850 сўмдан жами 66 858 450 сўмлик пахта хом ашёси етиштириб, топшириши белгиланган. Бундан ташқари, тарафлар ўртасида 2025 йил 3 май куни тузилган 108139сонли фьючерс шартномасига асосан даъвогар жавобгарга жами 7 371 килограмм, ҳар бир килограмми учун 7 850 сўмдан жами 57 862 350 сўмлик пахта хом ашёси етиштириб, топшириши белгиланган. Юқорида қайд этилган шартномаларга асосан, даъвогар жавобгарга 2025 йилнинг 10 октябрь кунига қадар жами 51 400 килограмм, ҳар бир килограмми 7 850 сўм ҳисобида, 408 003 743 сўмлик пахта хом ашёсини етиштириб, топширган. Қайд этилган шартномаларнинг 3.2-бандига кўра, сотиб олувчи олувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 декабрь кунидаги 680-сонли Қарорига асосан, шартнома тўлов маблағларининг 80 фоизи маҳсулотни қабул қилинган кундан бошлаб 3 (уч) иш кунидан кечиктирмасдан, қолган қисми эса молия йилининг 31 декабрига қадар сотувчининг 23210 ҳисоб рақамига ўтказиб берилади. Бироқ, даъвогар томонидан жавобгарга жами қиймати 408 003 743 сўмлик пахта хом ашёси топширилган бўлсада, топширилган маҳсулотнинг 80 фоизи, яъни 326 402 994 сўми шу кунга қадар тўлаб берилмаган. Натижада, прокурор судга даъвогар манфаатида даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан фойдасига 326 402 994 сўм асосий қарз, 5 548 834 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи қисмига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун хужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонун хужжатларида назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонун хужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган харакатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Тарафлар ўртасида вужудга келган мазкур низо бевосита тарафлар ўртасида тузилган фьючерс шартномаларидан келиб чиққан. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 декабрь кунидаги “Пахта хом ашёсини етиштириш ва пахта йиғим-терими харажатларини кредитлаш ҳамда уларни реализация қилишнинг қўшимча чоратадбирлари тўғрисида”ги 680-сонли Қарорининг 18-бандига кўра, тижорат банки қарз олувчи билан пахта хом ашёсини етиштириш харажатларини кредитлаш бўйича тузган кредит шартномасига асосан: а) пахта хом ашёсини етиштирувчилар ва уруғчилик хўжаликларининг пахта хом ашёсини етиштириш харажатларини кредитлаш учун 14 ой муддатга, шундан 12 ойлик имтиёзли давр билан, пахта хом ашёси қийматининг 60 фоизигача, йиллик 10 фоизда (шундан банк маржаси 2 фоиз) кредит ажратади; б) ер участкасига эгалик ҳуқуқи бўлган пахта-тўқимачилик кластерларининг пахта хом ашёсини етиштириш харажатларини кредитлаш учун 24 ой муддатга (бунда кредитни қайтариш 19-ойдан бошланади), 18 ойлик имтиёзли давр ва сўнгги 6 ойда тенг улушларда қайтариш шарти билан, пахта хом ашёси қийматининг 60 фоизигача, йиллик 10 фоизда (шундан банк маржаси 2 фоиз) кредит ажратади; в) уруғчилик хўжаликларининг пахта йиғим-терими харажатларини кредитлаш учун 3 ой муддатга, пахта хом ашёси қийматининг 20 фоизигача, йиллик 10 фоизда (шундан банк маржаси 2 фоиз) кредит ажратади; г) ер участкасига эгалик ҳуқуқи бўлган пахта-тўқимачилик кластерларининг пахта йиғим-терими харажатларини кредитлаш учун 12 ой муддатга, 3 ойлик имтиёзли давр ва сўнгги 9 ойда тенг улушларда қайтариш шарти билан, пахта хом ашёси қийматининг 20 фоизигача, йиллик 10 фоизда (шундан, банк маржаси 2 фоиз) кредит ажратади; д) пахта-тўқимачилик кластерларининг пахта хом ашёсини харид қилишнинг якуний ҳисоб-китобини кредитлаш учун 10 ой муддатга, 6 ойлик имтиёзли давр ва сўнгги 4 ойда тенг улушларда қайтариш шарти билан, пахта хом ашёси қийматининг 80 фоизигача (шундан 20 фоизи пахта йигим-терими харажатлари учун), йиллик 10 фоизда (шундан банк маржаси 2 фоиз) кредит ажратади. Бунда пахта-тўқимачилик кластерлари пахта хом ашёсини етиштирувчилардан қабул қилинган пахта хом ашёси қиймати учун тўловларни, шундан пахта хом ашёси қийматининг 80 фоизини пахта хом ашёси қабул қилинган кундан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмасдан, қолган қисмини молия йилининг 31 декабрига қадар ўз маблағлари, шунингдек, тижорат кредитлари ҳисобидан амалга оширади. Бундан кўринадики, жавобгар асоссиз равишда даъвогарнинг етиштириб, топширган пахта хом ашёси 80 фоиз қийматини, яъни 326 402 994 сўм маблағни ўз вақтида тўлаб бермаган. Бироқ, Ёзёвон туман фермерлар кенгаши вакили томонидан тақдим этилган 2025 йил 29 декабрь кунидаги маълумотномага кўра, жавобгар даъвогар фойдасига 2025 йилнинг 13 ноябрь куни жами 20 000 000 сўм тўловни амалга оширган. Бундан кўринадики, жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлик 306 402 994 сўмни ташкил этиб, даъво аризаси Риштон туманлараро иқтисодий судида 2025 йил 5 декабрь куни рўйхатга олинганлигини инобатга олган ҳолда, жавобгар томонидан даъвогар фойдасига 20 000 000 сўм тўловлар даъво аризаси судга тақдим этилгунига қадар тўланган. Баён этилганларга кўра суд, даъвогарнинг 326 402 994 сўм асосий қарз ундириш талабини 306 402 994 сўмга қаноатлантиришни қолган, 20 000 000 сўм қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Шунингдек, прокурор даъво талабидан шартномага асосан жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 5 548 834 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 260-моддасида қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. Шунингдек, ФКнинг 263-моддасида неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.4-бандида “Сотиб олувчи қабул қилган пахта хомашёси учун тўловларни белгиланган муддатда тўламаганда, кечиктирилган ҳар бир кун учун фьючерс шартномаси қийматидан тўланмаган тўловнинг 0,1 фоизи миқдорида пеняни сотувчига тўлаб беради” - деб белгиланган. Жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари лозим даражада бажарилмасдан, тўлов муддатини кечиктирган, шунга кўра жавобгарга нисбатан 5 548 834 сўм пеня ҳисобланган. Пеня ҳисоби даъво аризасида келтирилган, шу боисдан пеня ундириш ҳақидаги даъво талаби ҳам асосли ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июнь кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорида “Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт” - деб тушунтириш берилган. Мазкур Қарорнинг 4-бандида Фуқаролик кодексининг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли, деб тушунтириш берилган. Юқоридаги ҳуқуқ нормаларига асосан суд, тарафларнинг мажбуриятларни бажариш даражасини, даъвогарнинг манфаатини инобатга олиб, пеня суммасини адолатли миқдорини белгилашни, пеня суммасини камайтиришни ва жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 3 000 000 сўм миқдорида пеня ундиришни лозим топди. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосан суд, даъво аризани қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 306 402 994 сўм асосий қарз ва 3 000 000 сўм пеня ҳамда 41 200 сўм почта харажати ундиришни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 6 239 036,56 сўм давлат божи ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Шу билан бирга, даъвогарнинг қаноатлантириш рад этилган асосий қарз талабига мутаносиб равишда вужудга келган 400 000 сўм давлат божини даъвогар ҳисобидан ундириш лозим бўлади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “F RGHANA S INNING” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонаси ҳисобидан даъвогар “SO IBKOR” фермер хўжалиги фойдасига 306 402 994 сўм асосий қарз, 3 000 000 сўм пеня ҳамда 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “F RGHANA S INNING” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонаси ҳисобидан республика бюджетига 6 239 036,56 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар “SO IBKOR” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига 400 000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга. Раислик қилувчи, судья Ш.Мирзаматов