Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1505-2502/10228 Дата решения 29.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MIRZAMATOV SHOKIRJON MAMADALIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение HUDUDIY ELEKTR TAR OQLARI Ответчик / Подсудимый
Source ID 34b9d71b-c49c-46fd-bf14-ba7a72990edb Claim ID PDF Hash d38ddaea18c75cc5... Загружено 10.04.2026 17:05 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
ФКнинг 260-моддаси ФКнинг 260 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Риштон тумани 2025 йил 29 декабрь 4-1505-2502/10228-сонли иш Риштон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Мирзаматов раислигида, судья ёрдамчиси Д.Хомидовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “HUDUDIY ELEKTR TAR OQLARI” акциядорлик жамиятининг жавобгар – “FARG`ONA SUV TA` INOTI” акциядорлик жамияти ҳисобидан фойдаланилган электр энергияси учун 1 043 487 305,80 сўм асосий қарз, 289 368 706,37 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, тарафлардан даъвогар вакили Д.Хакимов (2025 йил 7 июль кунидаги 7-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Риштон туман судлари биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “HUDUDIY ELEKTR TAR OQLARI” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “FARG`ONA SUV TA` INOTI” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан фойдаланилган электр энергияси учун 1 043 487 305,80 сўм асосий қарз, 289 368 706,37 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризаси бўйича тушунтириш бериб, электр ҳисоблагич кўрсаткичларига мувофиқ, фақат жавобгарнинг фойдаланган электр энергияси бўйича қарздорлик ҳисобланганлигини, бошқа қўшимча қарздорликлар ҳисобланмаганлигини, жавобгарга талабнома юборилган бўлсада, оқибатсиз қолдирилганлигини баён этиб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар тегишли тартибда суд мажлиси куни, вақти ва жойи ҳақида хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Шу сабабли суд, ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Дастлабки суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили, суд мажлисида даъво аризасига ўз эътирозларини баён этиб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўраган. Суд, суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакилининг берган кўрсатмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида электр таъминоти бўйича шартнома имзоланган бўлиб, шартнома шартларига кўра, даъвогар жавобгарга электр энергияси етказиб бериши ва жавобгар ўз навбатида етказиб берилган электр энергияси учун белгиланган тартибда ҳақ тўлаб бориши лозим бўлган. Даъвогар шартномага асосан ўзига бириктирилган мажбуриятларни бажариб келган, бироқ жавобгар тарафлар ўртасида тузилган шартнома талабларини бажармай, етказиб берилган электр энергияси учун тўловни шартномада кўрсатилган муддатларда амалга оширмаган, натижада, 2025 йил 1 август ҳолатига жавобгарнинг фойдаланилган электр энергиясидан 1 043 487 305,80 сўм қарздорлиги вужудга келган. Даъвогар томонидан электр энергиясидан бўлган қарздорликни ўз вақтида тўлаб қўйиш ҳақида юборилган талабнома, жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Қарздорлик жавобгар томонидан ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли, даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 1 043 487 305,80 сўм асосий қарз, 289 368 706,37 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 468-моддасида “Энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади” деб белгиланган. ФКнинг 474-моддасида “Агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади” деб қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 май кунидаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 319-сонли Қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш Қоидалари”нинг (бундан буён матнда Қоида деб юритилади) 76-банди учинчи хатбошисига кўра, барча электр энергияси истеъмолчиларининг (маиший истеъмолчилардан ташқари) ойлик электр энергияси истеъмоли ҳисоблангандан кейин ҲЭТК томонидан истеъмолчиларга актив электр энергияси бўйича электрон ҳисоб-фактура жўнатади. Мазкур электрон ҳисоб-фактура жўнатилганлиги истеъмолчини тўлаш тўғрисида огоҳлантириш ҳисобланади. Реактив энергия товар ҳисобланмайди ва истеъмол ҳажми далолатнома кўринишида истеъмолчига электрон тарзда жўнатилади. Мазкур Қоиданинг 83-бандига кўра, электр энергияси учун ҲЭТК ёки истеъмолчи томонидан ёзиладиган тўлов ҳужжатлари бўйича электр таъминоти шартномасига мувофиқ ҳақ тўланади. Ушбу ҳуқуқ нормаларига кўра, даъвогарнинг 1 043 487 305,80 сўм асосий қарз ундириш талаби асосли бўлиб, даъвогар вакилининг суд мажлисида берган кўрсатмалари, иш ҳужжатларидаги ҳисоб-китоб маълумотномалари билан ўз тасдиғини топади. Шунингдек, даъвогар даъво аризасида жавобгар ҳисобидан 289 368 706,37 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 260-моддасида қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. Шунингдек, ФКнинг 263-моддасида неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.10-бандида ҳисоб-китоб ойидан кейинги календарь ой тугагач тўлов муддати ўтган ҳисобланиши, тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун муддати ўтган сумманинг 0,1 фоиз миқдорида пеня ҳисобланиши, бироқ пенянинг миқдори муддати ўтган тўловнинг 50 фоизидан ошмаслиги белгиланган. Жавобгар томонидан шартноманинг мазкур бандидаги мажбуриятлари лозим даражада бажарилмасдан, тўлов муддатини кечиктирган, шунга кўра жавобгарга нисбатан 289 368 706,37 сўм пеня ҳисобланган. Пеня ҳисоби иш ҳужжатларидаги ҳисоб-китоб маълумотномалари билан тасдиқланади, шу боисдан даъвогарни пеня ундириш ҳақидаги даъво талаби ҳам асосли ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июнь кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорида “Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт”-деб тушунтириш берилган. Мазкур Қарорнинг 4-бандига кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги ҳақида тушунтириш берилган. Юқоридагиларга кўра ҳамда даъвогарнинг ўзи томонидан дебиторлик қарздорликни ундириш бўйича ўз вақтида чораларни кўрмаганлиги оқибатида пеня суммасининг ошишига олиб келганлигини назарда тутган ҳолда, тарафларнинг манфаатларини инобатга олиб, талаб қилинган 289 368 706,37 сўм миқдоридаги пеняни асосли ҳисоблаб, ушбу суммани 150 000 000 сўмга камайтиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Шунингдек, ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга кўра суд, даъвони қисман қаноатлантириб, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 1 043 487 305,80 сўм асосий қарз, 150 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, шунингдек жавобгар ҳисобидан республика бюджетига ишни судда кўриш билан боғлиқ 26 657 120,24 сўм давлат божини ундиришни лозим деб топади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 176-179 - моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “FARG`ONA SUV TA` INOTI” акциядорлик жамияти ҳисобидан даъвогар “HUDUDIY ELEKTR TAR OQLARI” акциядорлик жамияти фойдасига 1 043 487 305,80 сўм асосий қарз, 150 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “FARG`ONA SUV TA` INOTI” акциядорлик жамияти фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига 26 657 120,24 сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар “FARG`ONA SUV TA` INOTI” акциядорлик жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Даъво аризасининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга. Раислик қилувчи, судья Ш.Мирзаматов