Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1601-2503/23099 Дата решения 29.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманган туманлараро иқтисодий суди Судья MADRAXIMOV BEKZOD TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 778ebeac-5ca4-4b50-b27e-942b2193d36d Claim ID PDF Hash f77067984afa7607... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онун 45-моддаси онун 45 law
онуннинг 46-моддаси онуннинг 46 law
нинг 149-моддаси нинг 149 law
Агар даъво аризасининг ушбу Кодекс 149-моддаси Агар даъво аризасининг ушбу Кодекс 149 code_article
олда ИПКнинг 155-моддаси олда ИПК 155 law
Текст решения 3 923 символов
----------------сонли иқтисодий иш судья: Б.Мадрахимов НАМАНГАН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (аризани қайтариш тўғрисида) Наманган шаҳри 2025 йил 29 декабрь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Мадрахимов, -------------нинг қарздор -------------- МЧЖни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар билан танишиб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Аризачи -------------- судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздор ------------- МЧЖни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар ўрганилганда ариза “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни(бундан буён матнда – Қонун) талабларига амал қилмаган ҳолда тақдим этилганлиги аниқланди. Қонун 45-моддасининг биринчи қисмида давлат солиқ хизмати органининг ҳамда бошқа ваколатли органнинг қарздорга нисбатан солиқлар ва йиғимлар бўйича тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризаси ушбу Қонуннинг 41 ва 43-моддаларида назарда тутилган талабларга жавоб бериши кераклиги, иккинчи қисмида давлат солиқ хизмати органининг ҳамда бошқа ваколатли органнинг қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризасига қонунчиликка мувофиқ солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича қарзни қайтариб олишга доир чора-тадбирлар кўрилганлиги далиллари илова қилиниши кераклиги назарда тутилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Банкротлик таомилларини янада соддалаштириш ва суд бошқарувчилари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 2 февралдаги ПҚ-4146-сон қарорининг 1-бандига кўра, давлат солиқ хизмати органлари солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорликни ундириш имконияти бўлмаганлиги сабабли ижро ҳужжатлари қайтарилган кундан бошлаб 30 кундан кечиктирмасдан қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилади. Аризачи томонидан қарзни қайтариб олишга доир чора-тадбирлар кўрилганлиги далиллари, хусусан давлат ижрочисига ижро ҳужжатлари топширилганлиги ва унинг натижаси бўйича қабул қилинган қарорлари ҳамда қарздорнинг мол-мулклари мавжуд эмаслиги юзасидан тегишли сўровномалар натижалари аризага тўлиқ илова қилинмаган. Қонуннинг 46-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ судья қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида ИПК ва ушбу Қонун талабларига риоя этган ҳолда берилган аризани ўз иш юритувига қабул қилади. Қонуннинг 46-моддасига кўра, агар қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза ушбу Қонуннинг 39-45-моддаларида назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлмаса, судья аризани қайтаради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан буён матнда – ИПК)нинг 149-моддаси иккинчи қисмининг 5-бандига кўра, даъво аризасида даъво талабларининг асосларини тасдиқловчи далиллар кўрсатилиши, 151-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига асосан эса даъво аризасига даъво талабларига асос бўлган ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилиниши белгиланган. Агар даъво аризасининг ушбу Кодекс 149-моддасида белгиланган шакли ва мазмунига риоя қилинмаган ҳолда киритилган бўлса, у ҳолда ИПКнинг 155-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан судья даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни қайтаради. Қайд этилганларга асосан, суд ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни иш юритишга қабул қилмасдан қайтаришни лозим топди. Юқоридагиларни инобатга олиб, Қонуннинг 41, 43, 45, 46-моддалари ҳамда ИПКнинг 155, 195-196-моддаларини қўллаб, суд а ж р и м қ и л а д и: Аризачи --------------нинг аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар қайтарилсин. Аризанинг қайтарилиши йўл қўйилган камчиликлар бартараф этилганидан кейин ариза билан судга умумий тартибда такроран мурожаат этишга тўсқинлик қилмаслиги тушунтирилсин. Ажрим устидан қонунда белгиланган тартибда ва муддатда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Б.Мадрахимов