← Назад
Решение #2827550 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 157 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| нинг | 297 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ИПК | 299 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1503-2501/5828-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья–И.Турсунов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья–Б.Мамадалиев
ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 29 декабрь
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья
Б.Мамадалиевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Д.Акрамова ва
М.Умаровлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси С.Шавкатовнинг суд
мажлиси котиблигида, Фарғона вилоят прокуратураси бўлим прокурори
С.Игамбердиевнинг қатнашувида, тарафлардан даъвогар вакили М.Исмаилов
(ишончнома асосида) ҳамда жавобгар вакили Х.Қосимова (ишончнома
асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар “Hududg zt `min t” АЖ фойдасига
жавобгар Бешариқ тумани “1-сонли спорт мактаби” давлат муассасаси ҳисобидан
етказиб берилган таъбиий газ учун 41 738 695 сўм асосий қарздорлик суммаси ва
суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган
Ўзбекистон
туманлараро
иқтисодий
судининг
2025
йил
14 октябрдаги ҳал қилув қарорига нисбатан Ўзбекистон тумани прокуратураси
томонидан берилган кассация протести асосида ишни вилоят судининг биносида
видеоконференцалоқа режими орқали бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
“Hududg zt `min t” АЖ (бундан буён матнда дъвогар деб юритилади) судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Бешариқ тумани “1-сонли спорт мактаби”
давлат муассасаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
етказиб берилган таъбиий газ учун 41 738 695 сўм асосий қарздорлик суммаси ва
суд харажатларини ундиришни сўраган.
Ишга Фарғона вилоят Иқтисодиёт ва молия бошқармаси ҳамда Фарғона
вилояти Ғазначилик бошқармалари низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида жалб қилинган.
Шунингдек, даъвогар судга ариза тақдим қилиб, мазкур низодаги қарздорлик
қўшимча янгидан тузилган 2025 йил 25 июнь кунги 15306062-сонли ҳамда
2025 йил 21 август кунги 15306062-сонли шартномалардан келиб чиққанлигини,
шу боис, мазкур ҳолатларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 157-моддасига мувофиқ, даъво асосини 2024 йил
8 апрель кунги 15306062/2/2024-сонли, 2025 йил 25 июнь кунги 15306062-сонли
ҳамда 2025 йил 21 август кунги 15306062-сонли шартномалар мазмун моҳиятидан
келиб чиққан ҳолда ўзгартириб, қабул қилишни сўраган.
Суднинг 2025 йил 14 октябрь кунги ажрими билан мазкур ариза иш юритишга
қабул қилинган.
Ўзбекистон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 14 октябрдаги
ҳал қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилиб, даъвогар фойдасига
жавобгар ҳисобидан 41 738 695 сўм асосий қарз ундирилиши белгиланиб, суд
харажатлари эса жавобгар зиммасига юклатилган.
Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан Ўзбекистон тумани прокуратураси
кассация протести тақдим қилиб, ўзининг протестида биринчи инстанция суди
томонидан иш ҳолатлари тўлиқ ўрганилмаганлигини, далилларга баҳо
берилмаганлигини, жавобгарнинг важларига эътибор қаратмай, бир томонлама
қарор чиқарилганлигини, суднинг қабул қилган қарори қонуний ва
асослантирилган бўлиши кераклиги, бироқ мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси
Бюджет кодексининг 122-моддаси талаби бўйича тарафлар ўртасида тузилган ва
имзоланган 2024 йил 8 апрель кунги 15306062/2/2024-сонли ва 2025 йил 25 июнь
кунги
15306062-сонли
қўшимча
келишув
ғазначиликдан
рўйхатдан
ўтказилганлигини,
бироқ
низодаги
41 738 695
сўмлик
2025
йил
21 август кунги 15306062-сонли шартнома ғазначиликдан рўйхатдан
ўтказилмаганлигини, шу боис шу кунга қадар тўловлар амалга
оширилмаганлигини, судда аниқланган ҳолатларга кўра эса,
20242025 йиллардаги шартномалар кўрсатилиб, 41 738 695 сўм ундириш ҳақида асоссиз
тўхтамга келинганлигини, аслида эса, 2024 йил учун тўловлар тўланган бўлиб,
2024 йил учун қарздорлик мавжуд эмаслигини, қарздорлик эса 2025 йил учун
етказиб берилган табиий газдан келиб чиққанлиги суднинг эътиборидан четда
қолганлигини, суд ушбу ҳолатларни инобатга олмасдан, шошма-шошарлик билан
даъвони қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келганлиги сабабли суднинг ҳал
қилув карорини қонуний ва асосли деб бўлмаслигини баён қилиб, суднинг ҳал
қилув қарорини бекор қилишни ва иш бўйича янги қарор қабул қилишни сўраган.
Суд мажлисида прокурор вакили кассация протестини қўллаб-қувватлаб,
ундаги важларни такрорлаб, биринчи инстанция суди томонидан ҳал қилув қарори
қабул қилишда иш ҳолатлари тўлиқ ўрганилмаганлигини, далилларга баҳо
берилмаганлигини, жавобгарнинг важларини эшитмасдан бир томонлама қарор
чиқарганлигини баён қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
бекор қилишни, иш бўйича янги қарор қабул қилишни, протестни тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида даъвогар вакили кассация протестига ҳамда прокурорнинг суд
мажлисида келтириб ўтган важларига нисбатан ўз эътирозларини билдириб, судлов
ҳайъатидан биринчи инстанция судига тақдим қилинган даъвонинг асосини
ўзгартириш ҳақидаги аризасида хатоликка йўл қўйилиб қарздорликни 2025 йилда
тузилган шартнома бўйича ундириш сўралганлигини, ваҳоланки мазкур
мажбуриятлар 2024 йил 8 апрель куни 15306062/2/2024-сонли шартномадан келиб
чиққанлигини, мазкур аризани судлов ҳайъати инобатга олмаслигини
сўрашлигини, биринчи инстанция суди моддий ҳамда процессуал ҳуқуқ
нормаларини тўғри қўллаб ҳал қилув қарори қабул қилганлигини баён қилиб,
судлов ҳайъатидан кассация протестини қаноатлантирмасликни, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили кассация протестига нисбатан ўз фикрларини
баён
қилиб,
ҳақиқатдан
ҳам
даъводаги
қарздорлик
суммалари
2024 йил 8 апрель кунги 15306062/2/2024-сонли шартнома шартлари
бажарилмаганлиги натижасида келиб чиққанлигини, мазкур шартнома бўйича
даъвогар олдида жавобгарнинг 2024 йил декабрь ойи ҳолатида 29 418 895.57 сўм
қарздорлиги мавжуд бўлганлигини, қолган қарздорлик суммаси эса 2025 йил
апрель ойига қадар ишлатилган табиий газ учун ҳосил бўлганлигини, бугунги
кунда прокуратура ҳодимлари кўмаги билан даъвогар ва жавобгар ўртасида
2025 йил 24 декабрь куни 15306062-сонли шартнома тузилганлигини, мазкур
шартнома бўйича даъвогар олдида 5 965 304.43 сўм дебитор қарздорлиги
мавжудлигини, низодаги қарздорлик суммасини 2024 йил 8 апрель кунги
15306062/2/2024-сонли шартномага асосан 2025 йил декабрь ойида тўлиқ тўлаб
бартараф қилинганлигини баён қилиб, кассация протестини қонуний ҳал қилишни
сўради.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида қонунда белгиланган тартибда
ҳабардор қилинган учинчи шахслар Фарғона вилоят Иқтисодиёт ва молия
бошқармаси ҳамда Фарғона вилояти Ғазначилик бошқармалари вакиллари суд
мажлисида иштирок этмади ва ўзларининг фикрларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 297-моддаси тўртинчи хатбошисига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти
ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Мазкур ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, судлов ҳайъати ишни учинчи шахслар
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси учинчи
хатбошисига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун
унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
ИПК 299-моддасига асосан суд ишни кассация тартибида кўриш чоғида
биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлиги ва асослилигини
текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин.
Кассация инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
тўлиқ ҳажмда текшириши шарт. Биринчи инстанция судида кўриб чиқиш предмети
бўлмаган янги талаблар кассация инстанцияси суди томонидан қабул қилинмайди
ва кўрилмайди.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини, прокурорнинг
фикрини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳамда қўшимча тақдим этилган ҳужжатларни
ўрганиб, ишдаги тўпланган далилларни текшириб, уларга баҳо бериб, протестда
келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги
асосларга кўра, кассация протестини қаноатлантиришни рад этиб, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 8, 234-моддасида мажбурият тушунчаси ва унинг вужудга келиш
асослари кўрсатиб ўтилган бўлиб, унга асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқиши белгиланган. Тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар шартномадан келиб
чиққан.
Тарафлар ўртасида табиий газ етказиб бериш тўғрисида 2024 йил 8 апрель
куни 15306062/2/2024-сонли шартнома тузилган бўлиб, мазкур шартноманинг
1.1-бандига кўра, даъвогар жавобгарга келишилган буюртманома бўйича газ
тармоқлари орқали табиий газ етказиб бериш мажбуриятини, жавобгар эса етказиб
берилган табиий газни қабул қилиш ва белгиланган нарх бўйича тўловларни амалга
ошириш мажбуриятини олган. Жавобгарга 115306062-сонли абонент рақами
берилган.
Даъвогар томонидан жавобгарга табиий газ етказиб бериб келинган, бироқ
жавобгар тўловларни ўз вақтида амалга оширмасдан қарздорликка йўл қўйиб,
шартнома шартларига риоя этмаган. Бунинг оқибатида жавобгар даъвогар олдида
2024 йил декабрь ойига қарздорлиги 29 418 895.57 сўмни, 2025 йил февраль-апрель
ойларида
ишлатилган
таъбиий
газдан
бўлган
қарздорлиги
12 497 400 сўмни ташкил қилган.
2024 йил 8 апрель кунги 15306062/2/2024-сонли шартноманинг 12.3-бандида
ушбу шартнома 2024 йил 31 декабргача бўлган муддатга тузилиши, шартноманинг
амал қилиш муддати тугаши муносабати билан томонлардан ҳеч бири уни бекор
қилиш ҳақида мурожаат қилмаган тақдирда, шартнома кейинги йилга узайтирилган
ҳисобланиши, бюджет ташкилотлари учун шартнома бир йилга тузилиши,
шартноманинг муддати тугаганидан кейин, агар томонлардан бири шартномани
бекор қилиш тўғрисида талаб билан мурожаат қилмаган бўлса, шартнома кейинги
йилга узайтирилган ҳисобланиши, бюджетдан маблағ олувчилар ҳар йили 31
декабрь санасига амал қилишлари лозимлиги белгиланган.
Даъвогар шартноманинг мазкур банди талабидан келиб чиқиб, ҳамда жавобгар
томонидан шартномани бекор қилиш ҳақида мурожаат қилмаганлигини инобатга
олиб, жавобгарнинг буюртмаси асосида 2025 йил февраль-апрель ойларида ҳам
маҳсулот етказиб берган. Жавогар эса этказиб берилган маҳсулотни қабул қилиб
олган ҳамда бу тўғрисида тарафлар ўртасида 2025 йил 31 май санаси ҳолатига
солиштирма далолатнома расмийлаштирилган.
Бешариқ тумани Ғазначилик хизмати бўлими судга маълумотнома тақдим
қилган ва ушбу маълумотга кўра, бўлим томонидан “D B ” дастурида
2025 йил молия йилида даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида тузилган 2025 йил
25 июнь кунги 15306062-сонли 10 776 000 сўмлик таъбий газ етказиб бериш бўйича
шартномаси рўйхатдан ўтганлигини ҳамда шу шартнома бўйича тўловлар тўлиқ
амалга оширилганлигини, 2025 йил 21 август кунги 15306062-сонли шартномаси
эса рўйхатдан ўтмаганлиги маълум қилинган.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб
беради.
Шу боис, даъвогар даъво аризасида 2024 йил 8 апрель кунги 15306062/2/2024сонли шартнома асосида етказиб берилган таъбиий газ учун тўланмаган 41738695
сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция суди даъвогарнинг мазкур шартнома бўйича асосий
қарздорлик суммаси тўғри ҳисобланганлиги ва ишдаги далилларга кўра асосли
эканлигидан келиб чиқиб, даъвонинг асосий қарздорлик суммасини тўлиқ ундириш
ҳақида тўғри ва қонуний тўҳтамга келган.
Судлов ҳайъати прокурорнинг протестда келтириб ўтган даъво талабидаги
2025 йил 21 август кунги 15306062-сонли шартнома тузилмаган ва рўйхатдан
ўтказилмаган деган важини муҳокама қилиб, ҳақиқатдан ҳам мазкур шартнома
ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтказилмаганлигини, бироқ тарафлар ўртасидаги
низодаги қарздорлик мазкур шартномадан эмас, балки 2024 йил
8 апрель кунги 15306062/2/2024-сонли шартномадан келиб чиққанлиги,
41 738 695 сўм қарздорлик суммаси 2024 йил декабрь ойидан 2025 йил апрель
ойларида етказиб берилган табиий газ учун тўловларни амалга оширилмаслигидан
келиб чиққанлигини инобатга олиб, биринчи инстанция суди тўғри тўҳтамга келган
деб ҳисоблайди ва кассация протестидаги мазкур важларга қўшилмайди.
Бундан ташқари, судлов ҳайъати даъвогар вакилининг даъвонинг асосини
ўзгартириш ҳақидаги аризасини оқибатсиз қолдириш ҳақидаги важини муҳокама
қилиб, биринчи инстанция суди ушбу ҳолатларга ҳуқуқий баҳо берган ва фақатгина
тарафлар ўртасидаги низодаги қарздорлик мазкур 2025 йил 21 август кунги
15306062-сонли шартномадан эмас балки 2024 йил 8 апрель кунги
15306062/2/2024-сонли шартномадан келиб чиққанлигини инобатга олиб, даъвони
қаноатлантириб тўғри ва қонуний тўҳтамга келганлиги сабабли, даъвогарнинг ҳам
ушбу важига қўшилмайди.
Зеро, ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Бинобарин, биринчи инстанция суди моддий ва процессуал ҳуқуқ
нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний ва асослантирилган
ҳал қилув қарори қабул қилган, шу сабабли биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас.
Судлов ҳайъати прокурорнинг кассация протестида баён қилинган бошқа
важлари ҳам биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ёки
ўзгартириш учун асос бўла олмайди деб ҳисоблайди.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Кассация протестини кўриб чиқиш мобайнида аниқланган ҳолатлар ҳамда
кўрсатиб ўтилган ҳуқуқ нормаларига асосланиб, судлов ҳайъати кассация
протестини қаноатлантирмасликни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ушбу ҳуқуқ нормасига асосланиб, судлов ҳайъати ишни кассация
инстанциясида қайта кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгарнинг
зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, кассация инстанцияси учун жавобгар
ҳисобидан республика бюджетига 417 386,95 сўм давлат божи, суд фойдасига
41 200 сўм почта харажати, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит
ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ
103 000 сўм суд харажати ундиришни лозим топди.
Бинобарин, судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 42, 68, 118, 169, 301, 303-моддаларига асосланиб,
Қ А Р О Р
Қ И Л А Д И:
Ўзбекистон тумани прокуратурасининг кассация протестини қаноатлантириш
рад этилсин.
Ўзбекистон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 14 октябрь кунги ҳал
қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Бешариқ тумани “1-сонли спорт мактаби” давлат муассасаси ҳисобидан:
республика бюджетига 417 386,95 сўм давлат божи;
Фарғона вилоят судининг депозит ҳисоб рақамига 41 200 сўм почта харажати;
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажатлари
ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарордан норози тараф қарор қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир
йил муддат ичида ҳал қилув қарорини қабул қилган суд орқали Фарғона вилоят
судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясига тафтиш
тартибида шикоят (прокурор протест) келтириши мумкин.
Раислик қилувчи
Б.Мамадалиев
Ҳайъат аъзолари
Д.Акрамова
М.Умаров