Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1505-2502/10264 Дата решения 29.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MIRZAMATOV SHOKIRJON MAMADALIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 6de5a96b-53cb-4fc8-a3b6-2a5482b9dcd8 Claim ID PDF Hash 9a5dd71a115a6bbd... Загружено 10.04.2026 17:05 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 260-моддаси ФКнинг 260 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Риштон тумани 2025 йил 29 декабрь 4-1505-2502/10264-сонли иш Риштон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Мирзаматов раислигида, судья ёрдамчиси Д.Хомидовнинг суд мажлиси котиблигида, Ёзёвон туман прокурорининг “OBI HAYOT 2018” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар - “F RGHANA S INNING” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 611 270 096 сўм асосий қарз, 5 501 430 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, тарафлардан Риштон туман прокурори ёрдамчиси Ф.Усмонов, даъвогар раҳбари А.Фозилов (шахс гувоҳномаси асосида), Ёзёвон туман фермерлар кенгаши вакили М.Жўраев (2025 йил 24 февраль кунидаги 47-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили Р.Асқаров (2025 йил 14 декабрь кунидаги 202-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Риштон туман судлари биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ёзёвон туман прокурори (бундан буён матнда прокуратура деб юритилади) судга “OBI HAYOT 2018” фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида даъво ариза билан мурожаат қилиб, “F RGHANA S INNING” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 611 270 096 сўм асосий қарз, 5 501 430 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Суд мажлисида прокуратура вакили даъво аризасини қувватлаб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Кенгаш вакили суд мажлисида даъво аризаси бўйича ўз тушунтиришларини баён этиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Даъвогар раҳбари суд мажлисида даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили даъво аризасига эътироз билдириб, даъвогарга пахта ҳосилини етиштириш учун минерал ўғит ва бошқа зарур маҳсулотлар етказиб берилганлиги инобатга олинмаганлигини, даъвогарга 2025 йил ноябрь ойида жами 30 000 000 сўм тўлаб берилганлигини баён этиб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, суд мажлисида иштирок этган тарафларнинг тушунтиришларини ҳамда прокурор фикрини тинглаб, далилларни баҳолаб қуйидаги асосларга кўра даъво аризани қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил 28 февраль куни пахта хом ашёсини харид қилиш бўйича 57903-сонли фьючерс шартномаси имзоланган. Шартноманинг 2.1-бандига асосан даъвогар жавобгарга жами 500 килограмм, ҳар бир килограмми учун 7 850 сўмдан жами 3 925 000 сўмлик пахта хом ашёси етиштириб, топшириши белгиланган. Шу билан бирга, 2025 йил 28 февраль куни тарафлар ўртасида тузилган 57946-сонли фьючерс шартномасига асосан, даъвогар жавобгарга 72 049 килограмм, ҳар бир килограмми учун 7 850 сўмдан жами 565 584 650 сўмлик пахта хом ашёси етиштириб, топшириши белгиланган. Бундан ташқари, тарафлар ўртасида 2025 йил 11 март куни тузилган 79510-сонли фьючерс шартномасига асосан даъвогар жавобгарга жами 18 137 килограмм, ҳар бир килограмми учун 7 850 сўмдан жами 142 375 450 сўмлик пахта хом ашёси етиштириб, топшириши белгиланган. Юқорида қайд этилган шартномаларга асосан, даъвогар жавобгарга 2025 йилнинг 18 октябрь кунига қадар жами 97 300 килограмм, ҳар бир килограмми 7 850 сўм ҳисобида, 764 087 620 сўмлик пахта хом ашёсини етиштириб, топширган. Қайд этилган шартномаларнинг 3.2-бандига кўра, сотиб олувчи олувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 декабрь кунидаги 680-сонли Қарорига асосан, шартнома тўлов маблағларининг 80 фоизи маҳсулотни қабул қилинган кундан бошлаб 3 (уч) иш кунидан кечиктирмасдан, қолган қисми эса молия йилининг 31 декабрига қадар сотувчининг 23210 ҳисоб рақамига ўтказиб берилади. Бироқ, даъвогар томонидан жавобгарга жами қиймати 764 087 620 сўмлик пахта хом ашёси топширилган бўлсада, топширилган маҳсулотнинг 80 фоизи, яъни 611 270 096 сўми шу кунга қадар тўлаб берилмаган. Натижада, прокурор судга даъвогар манфаатида даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан фойдасига 611 270 096 сўм асосий қарз, 5 501 430 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи қисмига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун хужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонун хужжатларида назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонун хужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган харакатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Тарафлар ўртасида вужудга келган мазкур низо бевосита тарафлар ўртасида тузилган фьючерс шартномаларидан келиб чиққан. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 декабрь кунидаги “Пахта хом ашёсини етиштириш ва пахта йиғим-терими харажатларини кредитлаш ҳамда уларни реализация қилишнинг қўшимча чоратадбирлари тўғрисида”ги 680-сонли Қарорининг 18-бандига кўра, тижорат банки қарз олувчи билан пахта хом ашёсини етиштириш харажатларини кредитлаш бўйича тузган кредит шартномасига асосан: а) пахта хом ашёсини етиштирувчилар ва уруғчилик хўжаликларининг пахта хом ашёсини етиштириш харажатларини кредитлаш учун 14 ой муддатга, шундан 12 ойлик имтиёзли давр билан, пахта хом ашёси қийматининг 60 фоизигача, йиллик 10 фоизда (шундан банк маржаси 2 фоиз) кредит ажратади; б) ер участкасига эгалик ҳуқуқи бўлган пахта-тўқимачилик кластерларининг пахта хом ашёсини етиштириш харажатларини кредитлаш учун 24 ой муддатга (бунда кредитни қайтариш 19-ойдан бошланади), 18 ойлик имтиёзли давр ва сўнгги 6 ойда тенг улушларда қайтариш шарти билан, пахта хом ашёси қийматининг 60 фоизигача, йиллик 10 фоизда (шундан банк маржаси 2 фоиз) кредит ажратади; в) уруғчилик хўжаликларининг пахта йиғим-терими харажатларини кредитлаш учун 3 ой муддатга, пахта хом ашёси қийматининг 20 фоизигача, йиллик 10 фоизда (шундан банк маржаси 2 фоиз) кредит ажратади; г) ер участкасига эгалик ҳуқуқи бўлган пахта-тўқимачилик кластерларининг пахта йиғим-терими харажатларини кредитлаш учун 12 ой муддатга, 3 ойлик имтиёзли давр ва сўнгги 9 ойда тенг улушларда қайтариш шарти билан, пахта хом ашёси қийматининг 20 фоизигача, йиллик 10 фоизда (шундан, банк маржаси 2 фоиз) кредит ажратади; д) пахта-тўқимачилик кластерларининг пахта хом ашёсини харид қилишнинг якуний ҳисоб-китобини кредитлаш учун 10 ой муддатга, 6 ойлик имтиёзли давр ва сўнгги 4 ойда тенг улушларда қайтариш шарти билан, пахта хом ашёси қийматининг 80 фоизигача (шундан 20 фоизи пахта йигим-терими харажатлари учун), йиллик 10 фоизда (шундан банк маржаси 2 фоиз) кредит ажратади. Бунда пахта-тўқимачилик кластерлари пахта хом ашёсини етиштирувчилардан қабул қилинган пахта хом ашёси қиймати учун тўловларни, шундан пахта хом ашёси қийматининг 80 фоизини пахта хом ашёси қабул қилинган кундан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмасдан, қолган қисмини молия йилининг 31 декабрига қадар ўз маблағлари, шунингдек, тижорат кредитлари ҳисобидан амалга оширади. Жавобгар асоссиз равишда даъвогарнинг етиштириб, топширган пахта хом ашёси 80 фоиз қийматини, 611 270 096 сўмни ўз вақтида тўлаб бермаган. Бироқ, Ёзёвон туман фермерлар кенгаши вакили томонидан тақдим этилган 2025 йил 29 декабрь кунидаги маълумотномага кўра, жавобгар даъвогар фойдасига 2025 йилнинг 13 ва 28 ноябрь кунлари жами 40 000 000 сўм тўловларни амалга оширган. Бундан кўринадики, жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлик 699 252 757 сўмни ташкил этиб, даъво аризаси Риштон туманлараро иқтисодий судида 2025 йил 5 декабрь куни рўйхатга олинганлигини инобатга олган ҳолда, жавобгар томонидан даъвогар фойдасига 30 000 000 сўм тўловлар даъво аризаси судга тақдим этилгунига қадар тўланган. Баён этилганларга кўра суд, даъвогарнинг 611 270 096 сўм асосий қарз ундириш талабини 581 270 096 сўмга қаноатлантиришни қолган, 30 000 000 сўм қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Шунингдек, прокурор даъво талабидан шартноманинг 5.6-бандига асосан жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 5 501 430 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 260-моддасида қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. Шунингдек, ФКнинг 263-моддасида неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.4-бандида “Сотиб олувчи қабул қилган пахта хомашёси учун тўловларни белгиланган муддатда тўламаганда, кечиктирилган ҳар бир кун учун фьючерс шартномаси қийматидан тўланмаган тўловнинг 0,1 фоизи миқдорида пеняни сотувчига тўлаб беради” - деб белгиланган. Жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари лозим даражада бажарилмасдан, тўлов муддатини кечиктирган, шунга кўра жавобгарга нисбатан 5 501 430 сўм пеня ҳисобланган. Пеня ҳисоби даъво аризасида келтирилган, шу боисдан пеня ундириш ҳақидаги даъво талаби ҳам асосли ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июнь кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорида “Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт” - деб тушунтириш берилган. Мазкур Қарорнинг 4-бандида Фуқаролик кодексининг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли, деб тушунтириш берилган. Юқоридаги ҳуқуқ нормаларига асосан суд, тарафларнинг мажбуриятларни бажариш даражасини инобатга олиб, пеня суммасини адолатли миқдорини белгилашни, пеня суммасини камайтиришни ва жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 3 000 000 сўм миқдорида пеня ундиришни лозим топди. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосан суд, даъво аризани қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 581 270 096 сўм асосий қарз ва 3 000 000 сўм пеня ҳамда 41 200 сўм почта харажати ундиришни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 11 735 430,52 сўм давлат божи ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Шу билан бирга, даъвогарнинг қаноатлантириш рад этилган асосий қарз талабига мутаносиб равишда вужудга келган 600 000 сўм давлат божини даъвогар ҳисобидан ундириш лозим бўлади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “F RGHANA S INNING” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонаси ҳисобидан “OBI HAYOT 2018” фермер хўжалиги фойдасига 581 270 096 сўм асосий қарз, 3 000 000 сўм пеня ҳамда 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “F RGHANA S INNING” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонаси ҳисобидан республика бюджетига 11 735 430,52 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар “OBI HAYOT 2018” фермер хўжалиги ҳисобидан 600 000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга. Раислик қилувчи, судья Ш.Мирзаматов