← Назад
Решение #2827564 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| ФКнинг | 631 | — | law | |
| онуни | 2 | — | law | |
| лари олувчилар билан тузиладиган битимлар Бюджет Кодекси | 122 | — | code_article | |
| онуни | 27 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1701-2501/798-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья – С.Рустамов
Кассация
инстанцияси
судида
маърузачи судья – Ш.Абдухаликов
АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР
БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Андижон шаҳри
2025 йил 29 декабрь
Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья
Ш.Абдухаликовнинг раислигида, судьялар Т.Атабоев ва С.Умаралиевдан иборат таркибда,
судья катта ёрдамчиси И.Ахмаджонованинг котибалигида, Андижон вилоят
прокурорининг ёрдамчиси Ж.Рашидовнинг қатнашувида, даъвогар корхона раҳбари
А.Абдуллаев (ID карта асосида), жавобгар вакили Ф.Қосимов (2025 йил 29 декабрдаги
324/03-25-сонли ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, “S rb n k f l t f z”
масъулияти чекланган жамиятининг Андижон туман мактабгача ва мактаб таълими
бўлимидан 294 049 301 сўм етказилган зарарни ундириш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан
Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 19 март кунги ҳал қилув қарорига
нисбатан Андижон шаҳар прокурори томонидан берилган кассация протести асосида ишни
Андижон вилоят суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“S rb n k f l t f z” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринда матнларда
даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Андижон туман
мактабгача ва мактаб таълими бўлими (кейинги ўринда матнларда жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан 294 049 301 сўм етказилган зарарни ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан Андижон вилоят
Иқтисодиёт ва Молия бош бошқармаси, Андижон вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида жалб этилган.
Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 19 мартдаги ҳал қилув қарори
билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
284 056 035 сўм етказилган зарар, даъвогар ҳисобидан Олий суднинг депозит ҳисоб
рақамига 93 750 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилган.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Даъвогар томонидан
олдиндан тўланган 2 940 494 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажати зиммасида
қолдирилган. Мазкур суднинг ҳал қилув қарорига нисбатан Андижон шаҳар прокурори
томонидан кассация тартибида протест келтирилган.
Протестда Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддасига асосан
шартнома белгиланган тартибда ғазначилик бўлинмаларидан рўйхатдан ўтказилгандан
сўнг кучга кириши, тарафлар ўртасида тузилган шартнома давлат рўйхатидан ўтмаганлиги,
“Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ давлат харидлари махсус порталда
амалга оширилиши, тарафлар ўртасида тузилган шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги,
суд шартнома қонун талаблари бузилган ҳолда тузилганлиги, давлат рўйхатидан
ўтказилмаганлиги ҳолатларига эътибор қаратмаганлиги каби важлар билдирилиб, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, янги қарор қабул қилишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган Андижон вилоят прокурорининг ёрдамчиси
протестда келтирилган важларни такрорлаб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини бекор қилиб, даъвони рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тушунтириш бериб, протестга
нисбатан эътироз билдириб, жавобгар билан тузилган пудрат шартномасига асосан
Андижон туманидаги 23-умумтаълим мактаби биносида жорий таъмирлаш ишлари амалга
оширилганлигини, бажарилган ишлар юзасидан форма-2, форма-3 ҳужжатлари
расмийлаштирилганлигини, бироқ жавобгар томонидан бажарилган ишлар учун тўлов
амалга оширилмаганлиги сабабли судга етказилган зарарни ундириш ҳақида даъво
берилганлигини, суднинг ҳал қилув қарорига асосан даъво қаноатлантирилиб, зарар
суммаси ундириб берилганлигини билдириб, протестни қаноатлантиришни рад этиб,
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили тушунтириш бериб, даъвогар ва жавобгар ўртасида
пудрат шартномаси тузилганлигини, даъвогар томонидан Андижон туманидаги 23-сонли
умумтаълим мактабида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилганлиги, ишлар қабул қилиб
олинганлигини, бажарилган ишлар бўйича қайта назорат ўлчови ҳам ўтказилганлигини
билдириб, протестни қонуний ҳал қилишни сўради.
Ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида жалб этилган Андижон вилоят Иқтисодиёт ва Молия бош
бошқармаси, Андижон вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси суд муҳокамаси вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилган, бироқ уларнинг вакиллари суд
мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда
матнларда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида
тегишли тарзда хабардор қилинган кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва
ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз
кўришга тўсқинлик қилмайди.
Юқоридагиларга асосан судлов ҳайъати ишни уларнинг вакиллари иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати прокурор, даъвогар ва жавобгар вакилларининг тушунтиришини
тинглаб, протестда келтирилган важларни муҳокама қилиб, ишда мавжуд ҳужжатларга
баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, кассация протестини қаноатлантиришни, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони рад этиш тўғрисида янги
қарор қабул қилишни лозим топади.
Иш ҳужжатлари ва судда аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогар ва жавобгар
ўртасида 2023 йил 28 октябрда 2-сонли пудрат шартномаси (кейинги ўринда матнларда
шартнома деб юритилади) тузилган. Шартнома баҳоси барча солиқлар, йиғимлар ва
ажратмаларни ўз ичига олган ҳолда 294 049 300 сўмни ташкил этиши ҳақида келишилган.
Иш ҳужжатлари ва судда аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогар 2023 йил 28 октябрь
кунидан 2023 йил 20 ноябрь кунига қадар жавобгарнинг тасарруфидаги 23-сонли
умумтаълим мактаби бино-иншоотларида 294 049 301 сўмлик жорий таъмирлаш ишлари
бажарилган.
Даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йил 20 ноябрда 294 049 301 сўм қийматидаги
бажарилган ишлар далолатномаси (Ф-2, Ф-3) расмий ҳужжатлари тузилиб, тарафлар
томонидан белгиланган тартибда муҳр ва имзо билан тасдиқланган.
“Ўзбекистон миллий муҳандиси” масъулияти чекланган жамияти мутахассиси
томонидан 2025 йил 17 мартда тақдим этилган назорат ўлчов натижаси юзасидан
расмийлаштирилган далолатномада амалга оширилган жорий таъмирлаш ишлари бўйича
қайта назорат ўлчови хулосасида пудратчи томонидан 12 фоиз ҚҚС билан 9 993 266 сўмлик
иш ҳажмлари кам бажарилганлиги кўрсатилган.
Даъвогар томонидан 294 049 301 сўм пул маблағларини тўлаб бериш юзасидан
юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Натижада даъвогар судга жавобгардан 294 049 301 сўм бажарилган ишлар
қийматини ундириш юзасидан даъво ариза берган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
Кодекси (кейинги ўринда матнларда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай
шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 631-моддаси биринчи қисмига кўра пудрат шартномаси бўйича бир тараф
(пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни
бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш
мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ
тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонунчилик ёхуд тарафлар келишувида бошқача тартиб
назарда тутилган бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи таваккал қилади. “Давлат
харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2-моддасида қонунни амал
қилиши Ўзбекистон Республикасининг бюджет тизими бюджетларининг, шунингдек
бюджет ташкилотларида ташкил этилган бошқа жамғармаларнинг маблағлари ҳисобидан
молиялаштириладиган давлат харидларига нисбатан татбиқ қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 122-моддаси учинчи қисмига кўра,
бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган
маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган
шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик
бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради.
Даъвогар томонидан Ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилиши шарт
бўлган шартнома бўйича жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилиши лозим бўлсада,
мавжуд бўлмаган шартнома асосида ишлар бажарилган.
Ваҳоланки, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар билан
тузиладиган битимлар Бюджет Кодексининг 122-моддаси учинчи қисмида белгиланган
тартибда ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтказилиши шарт. Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2007 йил 28 февралдаги “Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини
янада ривожлантириш чоратадбирлари тўғрисида”ги ПҚ 594-сонли қарорининг 6-бандига
асосан бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобидан товарлар (ишлар, хизматлар)
етказиб берувчилар билан шартномалари, шунингдек буюртмачиларнинг бюджет тизими
бюджетлари маблағлари ҳисобига капитал қурилишга оид шартномалари мажбурий
тартибда Ғазначиликда рўйхатга олиниши шарт ва фақат у амалга оширилгандан кейин
кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 2016 йил 23 декабрдаги
“Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган
низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”
306-сонли Пленум қарорининг 2.3-бандида, қурилиш пудрати шартномасида муҳим
шартларнинг мавжуд бўлмаганлиги ва шунга кўра шартнома тузилмаган деб ҳисобланиши,
агар бундай ишларнинг бажарилганлиги ҳолати тақдим этилган далиллар билан
исботланса, бажарилган ишлар қийматини ундириш тўғрисидаги талабни рад этишга асос
бўлмаслигига, ушбу қоида давлат хариди тартиб-таомилларига зид тузилган
шартномаларга нисбатан татбиқ этилмаслиги юзасидан раҳбарий тушунтириш берилган.
Биринчи инстанция суди мутахассис томонидан бажарилган ишларнинг ҳажми
аниқланганлиги, ишлар бажарилганлиги буюртмачи ва пудратчи томонидан тасдиқланган
Ф-2, Ф-3 далолатномалари билан ўз тасдиғини топганлигини инобатга олиб, даъвони тўлиқ
қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келган.
Тарафлар ўртасидаги шартномавий муносабат Ўзбекистон Республикаси “Давлат
харидлари тўғрисида”ги Қонуни 27-моддаси тўртинчи хатбошисига биноан, бюджет
буюртмачиларининг давлат харидлари бўйича тўловлари махсус ахборот порталида давлат
харидларини режалаштириш, харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш,
шартнома тузиш ва улар тўғрисида ахборот жойлаштириш жараёнлари тугаганидан кейин
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати
қўмитаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилиши лозим бўлган. Бироқ
биринчи инстанция суди юқоридаги қонун нормаларига риоя қилмасдан даъвогарнинг 294
049 301 сўм етказилган зарар ундириш талабини қайта назорат ўлчови хулосасида пудратчи
томонидан 12 фоиз ҚҚС билан 9 993 266 сўмлик иш ҳажмлари кам бажарилганлигини
инобатга олиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 284 056 035 сўм зарар ундириш
тўғрисида асоссиз тўхтамга келган.
Ваҳоланки, давлат ҳаридлари асосида тузилиши лозим бўлган шартнома асосида
бажарилган ишлар қийматини ундириш назарда тутилмаганлигини инобатга олмаган.
Бинобарин, суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал қонунчилик
нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ
бўлиши керак. ИПК 301-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига кўра, кассация инстанция
суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини
тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга ҳақли. ИПК 302-моддаси
биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг
бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, судлов ҳайъати кассация протестини
қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни,
даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни,
шунингдек суд харажатларини тарафлардан ундириш масаласини муҳокама қилиб, суд
харажатларини даъвогарнинг зиммасига юклаб, биринчи инстанция суди учун олдиндан
тўланган 2 940 494 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажатини даъвогарнинг
зиммасида қолдиришни, биринчи инстанция суди учун даъвогардан Олий суднинг депозит
ҳисобрақамига 93 750 сўм ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ суд
харажати ундиришни, кассация инстанцияси суди учун даъвогардан республика бюджетига
1 470 247 сўм давлат божи, Андижон вилоят прокуратураси фойдасига 41 200 сўм почта
харажатини ундиришни лозим топади.
Зеро, ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш
билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга
мувофиқ тақсимланади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 297,
301, 302, 303-моддалари талабларини қўллаб, кассация судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Андижон шаҳар прокурорининг кассация протести қаноатлантирилсин.
Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 19 март кунги ҳал қилув қарори
бекор қилинсин.
Иш бўйича янги қарор қабул қилинсин.
Даъвони қаноатлантириш рад этилсин.
Биринчи инстанция суди учун олдиндан тўланган 2 940 494 сўм давлат божи ва 37
500 сўм почта харажати “S rb n k f l t f z” масъулияти чекланган жамияти зиммасида
қолдирилсин.
Биринчи инстанция суди учун “S rb n k f l t f z” масъулияти чекланган
жамиятидан Олий суднинг депозит ҳисобрақамига 93 750 сўм видеоконференцалоқа
харажати ундирилсин.
Кассация инстанцияси суди учун “S rb n k f l t f z” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан: - Республика бюджетига 1 470 247 сўм давлат божи; - Андижон вилоят
прокуратураси фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Мазкур қарор устидан Андижон туманлараро иқтисодий суди орқали ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил муддат ичида шу судга тафтиш тартибида
шикоят (протести) бериши мумкин.
Раислик этувчи:
ҳайъат аъзолари:
Ш.Абдухаликов
Т.Атабоев
С.Умаралиев