← Назад
Решение #2827566 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Риштон тумани
2025 йил 29 декабрь
4-1505-2502/10254-сонли иш
Риштон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Мирзаматов
раислигида, судья ёрдамчиси Д.Хомидовнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар “B g’d d Qishl q
’j lik T xnik МТ ” масъулияти чекланган
жамияти тугатиш бошқарувчисининг жавобгар – “VOSTOCHNI ARO AT”
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 404 764 766,18 сўм маблағни ва суд
харажатларини ундириб бериш тўғрисидаги иқтисодий ишни тарафлардан
тугатиш бошқарувчиси вакили У.Мавлонов (2025 йил 26 декабрь кунидаги
ишончнома асосида) иштирокида, Риштон туман судлари биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“B g’d d Qishl q
’j lik T xnik МТ ” масъулияти чекланган жамияти
тугатиш бошқарувчиси (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади)
манфаатида даъво ариза билан мурожаат қилиб, “VOSTOCHNI ARO AT”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 404 764 766,18 сўм маблағни ва суд харажатларини ундиришни
сўраган.
Даъвогар суд мажлисида даъво аризаси бўйича тушунтириш бериб, даъво
аризасини қаноатлантириб беришни сўради.
Даъвогар суд мажлисида даъво аризаси бўйича тушунтириш бериб,
даъвогар томонидан жавобгарга минерал ўғит ва ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари
етказиб берилганлигини ҳамда махсус техникалар ёрдамида турли хизматлар
кўрсатилганлигини бу ҳолатлар ҳисобварақ-фактура ва ишончномалар билан ўз
тасдиғини топганлигини баён этиб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириб
беришни сўради.
Жавобгар тегишли тартибда суд мажлиси куни, вақти ва жойи ҳақида
хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмида иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Шу сабабли суд,
ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг суд
мажлисида берган тушунтиришларини тинглаб, иш учун муҳим аҳамиятга эга
бўлган ҳолатларни аниқлаб, далилларни текшириб, қуйидаги асосларга кўра,
даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Риштон туманлараро иқтисодий
судининг 2025 йил 25 апрель кунидаги 4-1505-2502/818-сонли ҳал қилув қарори
билан қарздор “B g’d d Qishl q
’j lik T xnik МТ ” масъулияти чекланган
жамияти банкрот деб топилиб, унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш
жорий қилиниб, қарздорнинг тугатиш бошқарувчиси этиб, суд тугатиш
бошқарувчиси Т.Искандаров тайинланган.
Тугатиш тартиб таомилини амалга ошириш жараёнида, қарздор томонидан
2023 йил давомида жавобгар “VOSTOCHNI ARO AT” масъулияти чекланган
жамиятига жами 1 743 956 761,18 сўмлик минерал ўғит ва ёқилғи-мойлаш
маҳсулотлари етказиб берилганлиги ҳамда махсус техникалар ёрдамида
хизматлар кўрсатилганлигини, жавобгар томонидан ушбу етказиб берилган
маҳсулотлар ва кўрсатилган хизматлар учун 1 339 191 995,7 сўм учун тўловлар
амалга ошириб, қолган 404 764 766,18 сўмлик қарздорлик тўлаб
берилмаганлиги аниқланиб, тугатиш бошқарувчиси томонидан жавобгарга 2025
йил 25 сентябрь куни ушбу қарздорликни 7 кун муддат ичида тўлаб беришлик
ҳақида 19/818-сонли талабнома юборилган, бироқ жавобгар томонидан ушбу
талабнома оқибатсиз қолдирилган.
Натижада, тугатиш бошқарувчиси судга даъвогар сифатида даъво ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 404 764 766,18 сўм маблағни ва
суд харажатларини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларида мажбуриятнинг шартнома асосида
вужудга келиши, 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши
кераклиги белгиланган.
Даъвогар даъво аризасига ёки суд мажлисига тарафлар ўртасида тузилган
шартномалар тақдим этилмади, мазкур ҳолат суд учун тарафлар ўртасида
шартнома тузилмаган деб хулоса қилишга асос бўлади.
Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009
йил 18 декабрдаги “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор
қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 203-сон Қарорининг 8-бандига
асосан агар тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги
ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг мавжуд эмаслиги
даъвогарнинг етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган
хизматлар қийматини ундириш ҳақидаги талабларини қаноатлантиришни рад
этиш учун асос бўла олмайди.
Суд мажлисининг жойи ва вақти ҳақида хабардор қилинган жавобгар суд
мажлисида итирок этмади ҳамда суд мажлисига даъвогарнинг даъво
талабларини инкор этувчи далилларни тақдим этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги
матнларда ИПК деб юритилади) 68-моддаси бешинчи қисмига кўра, агар тараф
суд томонидан талаб этилаётган далилни ўзида ушлаб турган ва суд сўрови
билан белгиланган муддатда уни тақдим этмаётган бўлса, ундаги маълумотлар
шу тараф манфаатларига қарши қаратилган деб тахмин қилинади ва у
томонидан тан олинган деб ҳисобланади.
Қайд этилганларга кўра, жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги
даъво аризасига илова қилинган ҳужжатлар, хусусан ҳисобварақ-фактуралар ва
ишончномалар ҳамда тугатиш бошқарувчисининг суд мажлисида берган
тушунтиришлари билан ўз тасдиғини топади, шу сабабли суд даъвогарнинг
жавобгар ҳисобидан 404 764 766,18 сўм маблағни ундириш талабини асосли
деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 августдаги “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан
боғлиқ
солиқ
маъмурчилигини
такомиллаштириш
чора-тадбирлари
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 489-сонли
қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда
уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги
низомнинг
2-бандига
кўра,
ҳисобварақ-фактура—Ўзбекистон
Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ уни тақдим этиш мажбуриятига
эга бўлган товарларни (хизматларни) сотувчи (етказиб берувчи) томонидан
расмийлаштириладиган қатъий белгиланган намунадаги (форматдаги), товарлар
ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини ва уларнинг
қийматини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади. Ҳисобварақ-фактура сотувчи
(етказиб берувчи) томонидан тақдим этилган қўшилган қиймат солиғи
суммасини харидор (буюртмачи) ҳисобга олиши учун асос бўладиган бирламчи
ҳужжат ҳисобланади.
Шу сабабли суд, тугатиш бошқарувчисининг жавобгар ҳисобидан
404 764 766,18 сўм маблағни ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни
лозим деб топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Юқоридагиларга кўра суд, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириб,
даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 404 764 766,18 сўм маблағ ва 41 200
сўм почта харажатини, шунингдек республика бюджетига ишни судда кўриш
билан боғлиқ 8 095 295,32 сўм давлат божини ундиришни лозим деб топади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 176-179 - моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар “VOSTOCHNI ARO AT” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан даъвогар “B g’d d Qishl q
’j lik T xnik МТ ” масъулияти
чекланган жамияти фойдасига 404 764 766,18 сўм маблағ ва 41 200 сўм почта
харажати ундирилсин.
Жавобгар “VOSTOCHNI ARO AT” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан республика бюджетига 8 095 295,32 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга.
Раислик қилувчи, судья
Ш.Мирзаматов